|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 | |
|
Цитата:
нигора хоним, мархамат килиб Фузулий хазратларига тухмат килмасангиз. Хар тугул рахматли булганига куп булган. тушунмасангиз шоир ва шоира танишларингиз куп, сурамабсиз-да. юкоридаги байтда хазрат Фузулий гузалларда вафо бор деса Фузулий, алданма шоирнинг бу сузлари ёлгондир, деганлар. яъни гузалларда вафо бор деган шоирнинг сузи ёлгондир... кейинги ривоят хам нихоятда шубхали. мумкин булса, кайдан олагнингизни билдирсангиз. кейин шеъриятда муболага санъати кулланади. буни Навоийнинг энг машхур байти оркали тушунтирсам, кифоя килар... Кўзларингдан неча су келгай, деб ўттирманг мени, Ким бори кон эрди келган бу кеча су келмади. Дарвоке, Фузулийнинг юкоридаги байтларини Узбекистон халк шоири Икбол мирзо шундай эслатади. Фузулий лутф этиб кетган бир замон, Гузаллар вафосиз, алдокчи дедим. ёнингда колишга йук эди имкон, Мен сенинг ёнингда колмокчи эдим... халк орасидаям бунака гаплар юради: Бировни куп кутса: кузим турт булди. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.05.2011 в 09:16. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#2 | |
![]() |
Цитата:
She'rni har kim har xil talqin qiladi. Bu uning dunyoqarashiga va qanday ohang bilan o'qishiga, kayfiyatiga ham bog'liq jarayon. Hamma gap she'rni o'qish jarayonida so'z urg'usini tog'ri qo'ya bilishda va lafziy hamda ma'naviy she'riy san'atlarni bilishdadir. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#3 | |
![]() |
Цитата:
Муболаға араб тилида "катталаштириш", "кучайтириш" маъносини билдириб, адабий асарда тасвирланаётган бадиий тимсол ҳолати ёки ҳаракатини бўрттириб, кучайтириб ифодалаш санъати демакдир. Муболағанинг ўзи таблиғ, иғроқ, ғулувв деб аталган уч турга бўлинади. Таблиғ ақлан ишониш мумкин бўлган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлган муболағадир. Юқорида сиз келтирган муболаға иғроқга мисол бўла олади. ёки Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрғ келмади, Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади байтининг иккинчи мисрасида ҳам шу хилдаги муболаға қўлланилган. Муболағанинг иккинчи даражаси иғроқ деб аталади. Иғроқ белги ёки ҳаракатни ақлан ишониш мумкин бўлса-да, ҳаётда юз бериши мумкин бўлаган тарзда кучайтириб тасвирлаш демакдир. Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонида Шириннинг оти туёқлари чирмашиб йиқилай деганда, Фарҳод бориб отни кўтариб олиши воқеаси тасвирланади: Чу ошиқ онглади қилғоч тааммул, Ки елдин тушкедукдур ер уза гул. Ер ўпмакликка мажнундек ҳам ўлди, Қуёш остида гардундек хам ўлди. Кўтарди орқасига бодпони, Нечукким бодпо ул дилрабони. ...Чу икки-уч йиғоч том урди шайдо, Бўлуб олинда қасру ҳавз пайдо, Қадамни қўйди қаср айвони сори, Саломат рахши бирла шаҳсувори. Фарҳоднинг 1,5-2 км йўлни от ва Ширинни кўтарган ҳолда босиб ўтишини ақлан қабул қилиш мумкин бўлса ҳам, бундай воқеанинг юз бериши мумкин эмаслигини ҳаммамиз ҳам яхши биламиз. Муболағанинг учинчи даражаси ғулувв деб аталади. Ақл ҳам бовар қилмайдиган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлмайдиган тарзда тасвирлаш муболағанинг ушбу турига киради. Алишер Навоийнинг Ҳар қизил гулким, юзинг шавқида олиб исладим, Еткач оҳим шуъласи они сариғ гул айладим байтини таҳлил қиладиган бўлсак, унда ғулуввнинг қўлланганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Шоир тасвирлашича, ошиқ ёрининг қизил юзини соғиниб қизил гулни олиб ҳидлаган экан, оҳидан қизил гул сариғга айланиб қолибди. Бу ҳодиса ҳаётда юз бериши мумкин эмас, шунинг учун ҳам муболағанинг ўта бўрттирилган шаклига киради. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#4 | |
![]() |
Цитата:
Шеър илми санъати бўйича раҳматли устоз Тўхта Бобоев институтда дарс бергандилар. Улар ушбу илм юзасидан "Шеъ р илми санъатлари" китобини ҳам ёзганлар. Бугунги кунда эса шеърият илми бўйича билмаган саволларим юзасидан Анвар Ҳожиаҳмедовдан керакли жавобларни оламан. У киши аруз илми бўйича ва шеърий санъатлар бўйича профессор олимдирлар. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|