Цитата:
Сообщение от Hero
шу сайтни ZiyoNET га жойлаштирса
|
Бу анча катта меҳнат талаб қилади. Мана, она тилимизда ҳам интернетда ўз овозимизга эга бўляпмиз. Бу шунчаки, ўз-ўзидан амалга ошадиган иш эмаскан. Қайсидир таҳририятларда интернетни яхши биладиган ёш мутахассислар "Интернет хабарлари асосида" деб тайёрлаётган саҳифаларини қаранг! Баъзи таҳририятлар эса аллақачон очиб қўйган веб-сайтига газетасининг янги сони электрон вариантини эплаб жойлаштириб бора олмаётгани (ё бу масалада ўта лоқайдлик қилаётгани) афсусланарли ҳол...
Сафимизга Сиздек илғор фикрли ёшлар қўшилаётгани шахсан менда умид уйғотади. Демак, зинама-зина қадам қўйиш асносида ўша таклифларингиз ҳам аста-секин амалга оша бошласа ажабмас. Фақат, ўша хабарлар орасида кишибилмас онгимизга салбий таъсир қиладиган "хуруж"лар бўлмаса бўлди...