|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1101 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Жасурбек, ваъдага биноан хайрли иш қилибсиз. Хуллас, топган кўринасиз Жонимқул Бегимнинг китобини. Агар китоб қўлингизда бўлса, бахраманд этиб турарсиз, деган умиддамиз. Ўшу кунги "Ижодий учрашув"га шоирнинг шеърлари ҳақиқатдан ҳам файз бағишлади.
*** Чекмай қўйдим, эл учун қайғу, Вужудимда ҳокимдир уйқу. Қайга кетди илоҳий туйғу, ЮРАГИМГА НИМА ГАП БЎЛДИ? Кеча-кундуз бўламан карахт, Ишқсиз одам-мевасиз дарахт, Наҳот мени тарк этади бахт, Юрагимга нима гап бўлди? "Ялқовликни касб қилдинг, болам, Одам бунча бўлмайди беғам", Куюнади меҳрибон онам, Юрагимга нима гап бўлди? Қўрқар эди кўрса олчоқлар, Бугун эркин келиб қучоқлар, Ҳайҳот, мени ёлғон ардоқлар, Юрагимга нима гап бўлди? Ажратмайман ҳақни ноҳақдан, Фарқламайман қорани оқдан, Бундайин ҳол келди қаёқдан, Юрагимга нима гап бўлди? Кучга тўлган экан билагим, Юртга ҳардам бўлсин керагим, Мудрамоқни бас қил юрагим, УЙҒОН, УЙҒОН, УЙҒОН ЮРАГИМ!! Жонимқул Тўра |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#1102 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Вақт
Ғунча очилгунча ўтган фурсатни Капалак умрига қиёс этгулик, Баъзида бир нафас олғулик муддат- Минг юлдуз сўниши учун етгулик. Яшаш соатининг олтин капгири Ҳар бориб келиши бир олам замон. Коинот шу дамда ўз куррасидан Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон. Ярим соат ичида туғилиб, ўсиб, Яшаб, умр кўриб ўтгувчилар бор; Кўз очиб юмгунча ўтган дам-қиммат, Бир лаҳза мазмуни бир бутун баҳор. Бир оннинг баҳосин ўлчамоқ учун Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз. Нурлар қадами-ла чопган секунднинг Барини тутолмас айҳаннос овоз. Йигит термулади қизнинг кўзига, Киприк сузилиши, майин табассум... Қўша қаримоққа муғр бўлади Ҳаётда икки лаб қовушган бир зум. Яшаш дарбозаси остонасидан Зарҳал китоб каби очилур олам, Тириклик кўркидир меҳнат, муҳаббат, Фурсатдир қилгувчи азиз, мукаррам. Бебаҳо дамларнинг тирик жони биз, Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг. Ўзбекнинг барҳаёт авлодларимиз, Ҳар нафас мазмуни фазолардан кенг. Қатрада осмон акс этганидек Жаҳондай маънодор қорачиғимиз. Ғолиб асримизга қуёшдан машъал, Замон қўрасининг олтин чўғимиз. Замона соати занг урар мудом, Минглаб ҳодисалар минутларга қайд, Қаҳрамон туғилди, шаҳар олинди, Бир гигант қурилди шарафли бу пайт. Рейхстаг устига ғалаба туғин Қадашда отилган адолат ўқи- Ялт этган умри-ла барқарор қилди Башарнинг муқаддас, олий ҳуқуқин. Ғалаба амри-ла, мағлуб немиснинг Генерали қўл қўйди. Уч секунд фақат... Шу малъун имзода одамлар ўқир Миллион йил фашистнинг умрига ланъат. Азиз асримизнинг азиз онлари Азиз одамлардан сўрайди қадрин. Фурсат ғаниматдир, шоғ сатрлар-ла Безамоқ чоғидир умр дафтарин. Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас. Кўпларнинг бахтига ўзликни жамлаб, Шу улуғ бинога бир ғишт қўйсак бас. Ҳар лаҳза замонлар умридек узун, Асрлар тақдири лаҳзаларда ҳал, Умрдан ўтажак ҳар лаҳза учун Қудратли қўл билан қўяйлик ҳайкал. Ҳаёт шаробидан бир қултум ютай, Дамлар ғаниматдир, умрзоқ соқий. Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди, Умримиз боқийдир, умримиз боқий. Ғафур Ғулом |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#1106 |
Орзу
Ўн етти бахорни қаршилаб дилдан, Хаёт яинасида турибман дадил. Орзулар йиғилиб хар ўн етти йилдан Кўрсатарлар бари нурли бир манзил Истак, умидларим биёр қалбимда, Фикр-у хаёлларим айланар ғижғон. Порлоқ келажагим хали олдинда Хали илхом билан сирлашгум обдон Розия Шерматова
__________________
JAVOBLAR.UZ |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1107 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Порсо Ҳошим рубоийларидан:
Устозим бор эди фариштасимон, Ўгитлар берарди ба ҳаққи иймон. Ажаб, одамийлик гали етганда Иблис қиёфаси бўлди намоён?! ** Қалбимнинг бўстони сен эдинг, сенсан, Тенгсиз гулистони сен эдинг, сенсан. Боғбонсиз на бўстон, на гулистон бор, На боғбон султони сен эдинг, сенсан. *** Эй соқий, қадаҳни тўхтатма бир дам, Дўстлар даврасида тенг бил мени ҳам. Худо эмассанки, сунсанг саралаб, Бировга кўпроғу бошқасига кам. *** Бир гуруҳ дейдики, бедорлик-борлиқ, Бир гуруҳ дейдики, борлиқ-бедорлик. Кел, жоним ишонма ҳар иккисига, Ҳаётнинг талаби ишқда беморлик! *** Кўзада жим турган жонона шароб, Жомга қуяр чоғи айлади хитоб: Кимки мафтун бўлса болу ҳуснимга Ақлдан оздириб айларман хароб! *** Ғаройиб яралмиш инсоний муҳит, Дарахтга қиёслаш мумкиндир ёҳуд. Ниҳолдан улғайиб етилгач, ундан, Биров бешик ясар, бошқаси тобут. ** Ўлимни ўйлаю ўлиб қолмагин, Тириклай мурда ҳам бўлиб қолмагин. Ичини қурт еган дарахт сингари, Қипиғу фасодга тўлиб қолмагин. *** Кўрдим, тонг чоғида ғунчагина гул, Кўзида ёш қалқиб турарди маълул. Сўрадим: "Не боис куюнмоқдасен?" Деди: "Қарға билан тил топди булбул!" *** Тақдир эга қилса жаҳон созига, Ҳаёт қўшиғию ишқ парвозига. Садақа қилардим онажонимнинг Болам деб, йўқлаган битта розига. *** Ота-она розин жисму жон билдим, Жисму жон мулкида шараф-шон билдим. Икки жаҳон аро мавжуд эканман, Икки жаҳон тожин икковлон билдим.* *(жорий йилнинг 29 апрель куни ижодкорлар билан ўтказилган учрашувда ўқилган шеърлардан) Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 10.05.2011 в 10:54. |
|
Ответить |
![]() |
#1108 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
![]() Шоирнинг ўзи ҳам жуда беғубор одам экан. Шеърлари ҳам ёқди. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1109 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Ғафур Ғуломнинг 90 йиллиги муносабати билан эълон қилинган материалларда ёзилишича, академик шоир Бароқхон мадрасасида таҳсил олган, мударрис Саидаҳрор Махсумдан форсийдан сабоқ тинглаган экан. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1110 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Соғиниш
Цитата:
Ўзинг мураббийсан, хабар бер, Қуёш! Узилган бир киприк абад йзқолмас, Шунчалар мустаҳкам хонаи хуршид. Бугун сабза бўлди қишдаги нафас, Ҳозир қонда кезар эртаги умид. Хоки анжир тугаб, қовун ғарқ пишган Бахтли тонг отар чоғ уни кузатдим, Бир малъун гулшанга қадам қўймишкан, Жони бир жондошлар қолармиди жим! Унда етук эди мерос мард ғурур, Остонани ўпиб, қасамёд қилди. Укаларин эркалаб, ўзимдай мағрур, Яъни обод уйимни у дилшод қилди... Иблиснинг ғарази бўлган бу уруш Албатта, етади ўзин бошига. Ўғлим омон келар, ғолиб, музаффар, Гард ҳам қўндирмасдан қора қошига. Не қилса отамен, мерос ҳиссиёт... Жондан соғинишга унинг ҳаққи бор, Кутаман, узоқдан кўринса бир от, Келаяпти, дейман кўринса ғубор. Баҳор новдасида бўртган ҳар куртак Соғинган кўнгилга берар тасалли. Кўчатлар қоматин эслатганидек, Нафасин уфурар тонг отар ели. Кечқурун ош сузсак бир насиба кам, Қўмсайман бировни-аллакимимни, Доимо умидим бирдам бўлса ҳам, Баъзан васвасалар босар дилимни... (Давоми бор) Ғафур Ғулом |
|
|
Ответить |
|