Муҳтарам Форумдошлар, ушбу хабарни менимча шу мавзуга ёзсам тўғри бўлади, деб ўйлайман:
Кеча 29 апрель куни Алишер Навоий номли "Миллий кутубхона" нинг "Қироатхона" залида юртимизнинг барча таниқли шоир ва ёзувчилари ҳамда бугуннинг ёш ижодкорлари билан ҳар доим ойнинг охирги пайшанба ёки жума куни ўтказиладиган анъанавий тадбир- "Адабий кеча"си бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ўзимизнинг форумдошимиз, шоир Маҳмуд Журъат ташаббуслари билан ташкил этилиб, унда юзга яқин ижодкорлар, жумладан: Шукур Қурбон, Порсо, Кенжабей, Туроб Ниёз, Мусалламбону, Ойдиннисо, Жонимқул Тўра, Муҳаммад Ғаффор, Мурод Човуш, Нурилла Остон, Бердимурод, Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, адабиётшунос олим ва таниқидчи Адхамбек Алимбеков ва бошқалар иштирок этдилар . Кеча жуда қизиқарли ва бир умр эсда қоларли бўлиб ўтди.
Кун тартибига кўра "ZiyoNet" бўлими ходимларининг олиб бораётган фаолиятлари, "uForum" Ижодхонасида иштирок этган ижодкорлар, ундаги шеърият бўйича мавзулар таҳлили ҳақида юзма-юз суҳбатлар, қизиқувчиларнинг савол-жавобларидан сўнг ижодкорларнинг янги асарларининг тақдимоти ва шоирларнинг ўзаро мушоиралари бўлиб ўтди.(Fikr.uz блогида батафсилроқ ўқишингиз мумкин)
|