|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#151 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Izohga hojat yo'q, hurmatli jurnalist ukamiz...
Цитата:
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 12.04.2011 в 16:48. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#152 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ўтган йили сентябрь ойидаёқ "Жўжа сўйса ҳам қассоб сўйсин" мақолига амал қилинган эди-ку! Ҳозир газетанинг "пири" бўлган устоз журналист ўқув газетамизни А3 форматда 4 саҳифада чиқармоқда. Бироқ, "Домланинг ўрнига тезроқ муҳаррир бўлгиси келиб" Бекмирзо акасига қўнғироқ қилган укамиз кўринмай қолди...
|
|
|
Ответить |
|
|
#153 | ||
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
Цитата:
Domla, yoshlarimizning chet ellik tengdoshlaridan aslo kam emasligini ta'kidlab, xitob qilishdan charchamaysizlar. Bu gap haqiqat bo'lishini biz chin dildan istaymiz. Lekin, mana, sizlar bunga to'sqinlik qilasizlar. Men o'tgan yili ham aytgan edim, chet ellardagi jurnmalistika fakultetlarida fakultetning o'quv gazetalarini to'laligicha talabalar boshqarishadi, deb. Nega bu borada bizning talabalarimizga imkon berilmaydi? Hali tajribasi yo'q, deysizlar... Axir, ular tajribali bo'lishganida, o'quv gazetasini emas, balki respublika miqyosidagi nashrlarga rahbarlik qiladigan yoshga yetib qolishadi-ku... Nima bo'lganda ham, o'sha o'quv gazetasini to'laligicha talabalar ixtiyoriga berish kerak, bunga shu oddiy muharrirlik ham kiradi. O'qituvchilar esa tahrir hay'atida o'tirishaveradi. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#154 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Айнан ижодкор талабалардан ташкил топган "Маҳорат мактаби" аъзолари газетани нашрга тайёрлашгани ёзиб қўйилмоқда! Фақат, ҳозирданоқ бироз "амалпараст"лиги яхши ўқишига, ижодий изланишига халақит қилаётган ўша юзаки фикрлавчи укамизнинг нотўғри йўлларга кириб кетишидан хавотирга тушиб ёздим-да. Аслида муҳаррирлик мансаб эмас - машаққатли меҳнат эканлигини (сиз шунақа гиж-гижлаб турсангиз) ҳали-вери тушунмаслиги аниқ.
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#155 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Кеча Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройида ахборот технологияларининг журналистика соҳасида тутган ўрнига бағишланган иккинчи Анъанавий Талабалар Медиа-конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетининг “Интернет-журналистика ва ахборот технологиялари” кафедраси томонидан ташкил этилиб, электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси, “Sаrкоr Теlecом” провайдери, шунингдек, Uzinfocom компютерлаштириш ва ахборот технологияларни ривожлантириш Маркази ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбир баҳона кўплаб устозларимиз билан кўришдик. Шунингдек, талабаларнинг чиқишлари юзасидан ўз фикрларимизни билдириш имконига ҳам эга бўлдик. Фахр билан айтиш жоизки, тадбирда жонажон форумимиз аъзолари ҳам фаол иштирок этишди. Акс ҳолда, билмадим, уларнинг фикр ва мулоҳазаларисиз конференция зерикарли тус олган бўлармиди? Тадбир учун катта меҳнат сарфланган. Икки оғиз танқид билан барчасини пучга чиқариш истагимиз йўқ. Аммо, шахсан мен учун конференция мактаблардаги “Алифбо” -саводхонлик байрамини эслатди. Бошланғич синфда ўқишни, ёзишни ўрганганимизни саводхонлик байрамида ўзига ҳос ҳисобот шаклида кўз кўз қилардик. Менимча, кечаги маърузачилар ҳам Интернет, сайт, блог каби тушунчаларни ўрганишганини кўз-кўз қилишдан нарига ўтишолмади. Ваҳолангки, тадбирга йиғилганларнинг бу тушунчаларни ўзлаштириб олишганига анча бўлгандир-ов! Масалан, маърузада блог очишда рўйхатдан ўтиш тартибини кетма кетликда тушунтириш кимга керак? Ахир, йиғилганлар бу соҳада аллақачон пишиб-етилган аудитория-ку! Ёки бу каби йўриқнома шаклидаги маърузалар талабалар учун кўзланганми? Шундай бўлса, журналистика факультети талабалари бу каби билимларни каттакон конференцияда эмас, одатий дарс машғулотларида олишлари лозим эмасми? Боз устига такрорланишлар иштирокчиларнинг вақтини ўғирлади десам ҳам бўлаверади. Сал аввал рус тилида блог сўзини таърифлаб берган маърузачидан сўнг ўзбек тилидаги талабанинг ҳам бу тушунчага таъриф беришида мантиқ кўрмадим. Слайд тақдимотлардаги такрорланишлар, улардаги имловий хатолар ва ранглардан дидсиз равишда фойдаланилганини айтмаса ҳам бўлаверади. Шу боисдан ҳам конференция ишида рус тили кўпрок ҳукмрон бўлди. Эътиборимни тортган жиҳат, русийзабон талабалар ўзларига бириктирилган мавзуни қисқа ва лўнда, энг муҳими қизиқарли тарзда баён этишди. Ўзбек талабаларида эса маърузани узундан узоқ кириш сўзлари билан бошлаш, гап орасида устозларга маддоҳлик қилиш, айниқса савол беришда гапни узоқдан бошлаб келиш кўпроқ кузатилди. Масалан, конференция давомида айрим талабалар 5-6 та гапни қўллаган ҳолда берган саволларини биттагина жумла билан қуйидагича ифодалаш мумкин эди: - Талабаларнинг электрон нашрларда амалиёт ўташига нима тўсқинлик қиляпти? - Нега барча ўқитувчилар интерфаол усулда дарс ўтиб, Интернетда блог очиб, фаол қатнашишлари орқали талабаларнинг билимларини баҳолашни йўлга қўйишмайди? Афсуски, Интернет журналистикадаги жанрлар ва блоглар ҳақида гапираётиб, талабалар фақат ҳорижий электрон нашрлар ва ижтимоий тармоқларни тадқиқот объекти қилиб олишди. Бу билан улар UZ доменидаги фаол электрон нашрлар, айниқса шахсий блог очиш имкони берувчи порталлар ҳақида батафсил билишмаслигини фош қилиб қўйишди. Масалан, конференция ҳамкори - ZiyoNET ни қайта-қайта тилга олган талабалар ушбу порталда сайт-сатилететлар очиш имкони борлиги ҳақида фаол сатилететлардан мисоллар келтирган ҳолда тўхталиб ўтишса бўларди. Конференцияни ўзига хос тарзда ўтказишни кўзлаган ташкилотчилар ўзбек ва рус талаба жуфтлигида модератор тайинлашибди. Ҳар бир босқичдан сўнг модераторлар жуфтлиги алмашиб турди. Аммо, ўлай агар уларнинг зиммасига юкланган вазифа ва маъсулиятни англамадим. Ваҳолангки, биттагина талаба ҳам “Энди навбат фалончига!” деган қуруққина жумлани қайтаришни, қисқаси ўртакашликни эплаши мумкин эди. Бу менинг конференция иш кунининг 1-ярмига қадар олган таассуротларим. Эҳтимол, тушдан кейин барчаси аъло даражада йўлга қўйилгандир. Аммо, ташкилотчилар кечирсинлар-у, мен бу тадбирдан ўзим учун ҳеч қандай янгилик олганим йўқ!!! Табиийки, савол туғилади! Хўш, тадбирдаги маъруза мавзулари қониқтирмаган экан, у ҳолда қандай мавзуларни тавсия қилиш мумкин? Марҳамат: - Ўзбекистонда матбуот нашрларининг веб-сайтлари: ютуқлар ва камчиликлар. Бу турдаги веб-сайтлар нима учун керак? - Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва хўжалик ташкилотларининг веб-сайтлари: ютуқлар ва камчиликлар. Бу турдаги веб-сайтлар ОАВ ҳисобланадими? - Виртуал форумларда иштирок этиш журналистга нима беради? - Виртуал форумларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти - Бупул хостинг асосида текин блоглар очиш имкониятининг кенгайиши веб-сайтларнинг қисқаришига олиб келадими? - Интернетга тўсиқлар қўйиш: афзалликлари ва камчиликлар - ZiyoNET нима? Хуллас, мавзу сероб! Ишонамизки, улар ҳақида кейинги тадбирларда ҳам сўз юритилади ва юқоридаги каби камчиликлар ҳам кўзга ташланмайди. Хулоса ўрнида: тан олиш керак: бугунги журналистика факультети, у ердаги муҳит мен таҳсил олган 4 йил аввалги факултетдан тубдан фарқ қилади. “Интернет-журналистика ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири Ш. Қудратхўжаев ўз йўналишида факультетга янгилик, ғайрат, шижоат олиб киролган ва талабаларга ҳам шуни юқтиролган. Шу боисдан ҳам бугунги талабаларга ҳавасим келди. Собиқ талаба сифатида билдирган фикрларим шахсий тусда бўлиб, агарда кимнидир ранжитган бўлса узр сўрайман. Конференция ташкилотчиларига омад ёр бўлсин! p/s: Конференция ишида ЎзМУ матбуот котибининг иштирок этмагани ҳайратланарлидир! Ахир, факультет ҳаётида йилда бир бора бўладиган бу каби муҳим анжуманларда матбуот котибининг шахсан ўзи иштироки этиши ва фикр-мулоҳазалари, муносабати билан тадбирни янада қиздириши, жонлантириши керак эмасми? |
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
"–" от:
|
|
|
#156 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Тадбирдан фоторепортаж
![]() Тадбирни ЎзМу Ректори Ғ. Муҳаммедов очди. ![]() Тадбирнинг 1-рақамли ташкилотчиси “Интернет-журналистика ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири Ш. Қудратхўжаев ва жонкуяр устоз Ф.Мўминов ![]() Форумдошларимиз, э кечирасиз, конференциянинг расмий ҳамкори - ZiyoNET вакиллари! ![]() Яна бир форумдошимиз Маъсуд ака ҳам ўз фикрларини билдирмоқда. Ёнида эса Т.Юсупов далда бўлиб турибди. ![]() ![]() Конференциянинг асосий иштирокчилари - талабалар! Афсуски улар орасида жой етмагани боис тик туриб конференцияни кузатган айрим устозларга жой беришга эринган, ўз мулоҳазаларни қисқа ва лўнда тарзда етказишга қийналганлари ҳам бор! |
|
|
Ответить |
|
|
#157 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Шунингдек, нега факультетнинг сайти йўқ деган саволимизга эътироз тарзида, fikr.uz да интернет журналистлари жамоаси блоги борлигини маълум қилган талабалар тадбирдан кейин 1 кун ўтса ҳамки, ҳамон тафсилотларни эълон қилишмади. Ваҳолангки, интернет журналистлар учун тезкорлик энг муҳим омил бўлиши керак!!!
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#158 | |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 17.04.2011 в 01:03. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#159 | ||
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Оффтоп: домлани топкага, хотя, форс мажор булишиям мумкинПоследний раз редактировалось Colorado; 17.04.2011 в 01:09. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#160 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ҳайратга тушишдан илгари домлангиз қаердалигини суриштирганингизда, ўша тадбирдан муҳимроқ иш - талабаларга маъруза ўқиётганини билган бўлардингиз. Биз учун биринчи иш - дарс бериш. Бунақа тадбирларга дарсдан бўш пайтда борилади. Аммо, Ахборот хизмати ходимлари иштирок этишган. Бу ҳақда университет сайтида ўқишингиз мумкин.
|
|
|
Ответить |
|