Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.03.2011 18:10   #41  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Зуҳриддин Исомиддинов.ТАРАС БУЛЬБА. ОШКОР ВА ПИНҲОН ҚИЁФА

Цитата:
Тарас Бульбанинг энг катта «ютуғи» – уста нотиқлиги. У одамларнинг дилидаги энг нозик ва энг қалтис туйғу – диний ва миллий ҳисларни қўзғатиб, жунбушга келтира олади. Тараснинг уруш бошлашни рад этаётган аскарбошига хитоби унинг хатти-ҳаракатларини оқлаши учун «асос» бўлиб хизмат қилади. Бу далил содда одамлар учун жуда жўяли ва фидокорона туйилади: «Казакларнинг кучи беҳудага йўқ бўлиб кетаверсинми, одамлар тузукроқ бир иш қилмай, бекорга сасиб-чириб кетсинми? Ватанга ҳам, динга ҳам улардан ҳеч қандай фойда бўлмасинми? Бундай бўлса, бизнинг тириклигимиздан нима фойда? Дунёда нима деб юрибмиз?»
Тараснинг назарида, ватан ва дин учун фойда етказишнинг йўли битта – уруш. У казакларни тўплаб, вино тарқатишга амр қилади ва ҳаммани йиғиб, хитоб қилади: «Қани, ўртоқлар, ичайлик, бирданига ичайлик, аввало, муқаддас динимиз ривожи учун ичайлик, динимиз бутун дунёга ёйилсин, ер юзида ёлғиз бизнинг динимиз бўлсин, барча ғайридинлар христиан бўлсинлар! ...Қани, биродарлар, дин учун ичайлик, дин учун!» (98).
Аммо Гоголь диний ҳиссиётларни жунбушга келтириш қандай оқибат билан тугашини шу асарнинг ўзидаги қуйидаги парчада жуда равшан кўрсатиб ўтадики, шунинг ўзи ёзувчининг Тарас Бульба сингари «ватанпарвар» кишиларга, уларнинг аъмолига муносабатини яққол кўрсатади, деб ўйлаймиз: «Рус тупроғида дин йўлида қилинган урушлар таърифи маълум ва машҳур. Мавж уриб, ҳар доим ўзгариб, турланиб турган денгиз ўртасидаги юксак тош нақадар қудратли, нақадар даҳшатли бўлса, дин ҳам шундай кучли, шундай қудратли. Денгиз ўртасидаги азамат тош денгиз қаъридан чиқиб, яхлит бир тошдан яратилган гавдасини кўкларгача юксалтиради. Қайси томондан қаралса ҳам тош кўринади, у олдидан чопишиб ўтиб кетаётган тўлқинларни писанд қилмай тура беради. Унга келиб теккан кеманинг шўри қурсин! Майда-майда бўлади, ичида нимаси бўлса, сувга ғарқ бўлади, йўқ бўлади, ҳалок бўлганларнинг дод-войидан ҳавода бир ларза қолади, холос» (136).
Демак, Гоголнинг фикрича, диний масалани ўртага қўйиб бошланган ҳар қандай уруш аянчли натижа билан тугайди, бу урушга кирганнинг тақдири денгиздаги қояга келиб урилган кема аҳлининг тақдири билан бир хил – барча ҳалок бўлади.
Балким Тарас Бульба образи ҳақидаги бу мулоҳазаларимиз у ҳақда ҳозирга қадар фақат яхши фикрда бўлиб келганларга алланечук туйилар, балким у адабиёт саҳнасидаги энг олижаноб қаҳрамонлардан бири бўлиб қолаверар ҳам, аммо ҳаётда Тарас сингарилар – унинг прототиплари ҳар бир миллат учун турган-битгани фожиа. Бундайлар қанча катта салоҳиятга, қанчалар зўр иродага эга бўлса, шунчалик ёмон.
... Тарихнинг ажабтовурлигини қарангки, дин – инсоният учун энг азиз ва муқаддас қадрият, ҳаммани ва ҳар бир одамни ҳамиша тинчликка, сабр-бардош, муроса ва тоқатга ундаб келган бу бебаҳо таълимот барча замонларда уруш чиқаришга энг зўр баҳона бўлиб келган. Башарият ўзини англаганидан бери ҳисобга олинган уруш ва қирғинларнинг аксари «динни ҳимоя қилиш – муқаддас бурч» деган шиор билан бошланган.
Нега шундай?
Бунинг сабаби равшан. Диний туйғу фақат инсонга хос. Инсонгагина хос тушунчаларнинг ҳам энг юксак, энг теранларидан бири. Дин одамнинг нафақат онгига, балки аввало қалбига таъсир қилади. Энг теран, энг олий туйғуларни уйғотади, оламнинг яратилиши ва одам боласининг дунёга келиши, ҳаётидан мақсад-муддаоларини талқин этади. Дин эътиқодга айлангач эса, инсон ўз дилидаги бу бебаҳо жавҳар – иймоннинг фақат кучайишини, мустаҳкамланишини истайди, уни бузишга, ўзгартиришга ёки йўққа чиқаришга интилган ҳар қандай кучга қарши беомон курашади. Бу йўлда у ҳамма нарсадан, ҳатто жонидан воз кечиши мумкин. Зеро инсонда диний эътиқоддан кучли туйғу бўлмайди. Киши, айтайлик, мол-дунёсидан, соғлиғи, энг яқинлари – бола-чақаю ота-онасидан ва ҳатто киндик қони томган ватанидан айрилишга рози бўлиши мумкин, аммо динидан воз кечолмайди. Демак, дин – инсон учун энг улуғ, энг муқаддас нарса, у ўртага қўйилган маҳалда кишининг иккиланишига йўл қолмайди.
Уруш очувчилар эса инсон руҳиятидаги ана шу энг нозик, жуда қалтис жиҳатдан фойдаланишади. Худди шунинг учун ҳам Запорожье Сечи гуриллаган XVII-XVIII асрлардагина эмас, ҳатто XXI аср бошида ҳам динни рўкач қилиб, унинг «ҳурмати»га уруш чиқарувчи сохта фидойилар ҳануз учрайди.
Бир замонларда машҳур саркарда ё воизлар асосан зўр жанглар олдидан барча аскарларга қарата нутқ сўзлаб, уларнинг руҳини тетиклаштиришга, «ғайридин» ёвга қарши ғазабини орттириб, энг оғир, таҳликали дамда ҳам қуролни ташламайдиган даражадаги фидойиликка тайёрлаган бўлса, махфий урушлар авж олган ҳозирги даврда бундай «ташвиқот» нафақат бирон бир террорчилик ҳужуми олдидан, балки ҳар куни, ҳар соатда такрорланади ва бу муттасил тарғибот ўз ишини қилади – одам бир кун келиб ашаддий ғояпараст бўлиб қолади, олмон адиби Ҳенрих Манн ибораси билан айтганда, «содиқфуқаро»га айланади.
Нафақат динда, ҳатто сиёсатда ҳам шундай. Узоққа бормай, муттасил тарғибот туфайли фашизм қутқусига учиб манқуртга айланган нацистлар ёхуд утопик ғоя билан умр ўтказган коммунистларни эсласак, шунинг ўзи кифоя.
Аммо дунё маърифатчилик давридан ўтиб, яна теологик қарашлар майдонга чиққан, бир қисм одамлар ортодоксал дин қонун-қоидаларидан чекиниб, турли «ҳизб» ва «...ий» отли оқимларга ихлос қўйиб, баъзилар ҳатто аллақандай шарпалар, марҳумлар руҳи билан мулоқот, «ўзга сайёрага бориб келиш»га қадар хурофотларга ишона бошлаган ҳозирги даврда дунёнинг айрим ҳудудларида соф заминий мафкуралар ўрнига яна «дин ҳимоячиси» ниқобидаги ҳарбийлашган сиёсий партиялар юзага қалқиб чиқди.
Улар динни давлат тепасига келиш, чексиз ҳокимиятга эга бўлиш, беҳисоб бойлик орттириш қуроли қилиб олган. Ва бунга эришиш учун энг осон йўл ҳам топганлар – одамлар дилига эътиқод сингдириш орқали улар ўлимга тик борадиган фидойига айлантирилади. Фақат махсус тайёрланган китобларни муттасил ўқитиш ёки ваъз билан чекланмай, эртаю кеч тинмай, ғоявий таъсир ўтказишнинг барча турларини ишга солиб, янги остаплар – ота кўксига мушт уришдан тап тортмайдиган манқуртлар тайёрланади.
Эртаю кеч уқтирилиб, минг хил йўл билан онгга сингдирилаётган ғоялар бир куни пишиб етилади – жангарилик, террорчилик эътиқодига айланади. Бундай эътиқодга ўтган гўл одам эса – тайёр зомби, бу йўлда жонини ҳам аямайди.

Ответить 
Старый 30.03.2011 18:11   #42  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Зуҳриддин Исомиддинов.ТАРАС БУЛЬБА. ОШКОР ВА ПИНҲОН ҚИЁФА

Цитата:
Ҳозир жаҳоннинг бу хавфдан холи нуқтаси қолмаган. Бундан хориж бўлиш, тинч ва хотиржам ҳаёт тарзини вужудга келтириш учун эса онги ўзгартирилган кишиларни эмас, балки уларнинг дилига сингган мудҳиш ғояни маҳв этиш лозим.
Ғояга қарши ғоя билан курашиш керак, деган сўзни мен ана шундай тушунаман.
Онгга сингиб, эътиқодга айланган ғояни инсон шууридан ситиб чиқариш осон ва жўн нарса эмас. Унинг ўрнига янги, соғлом, инсоний ва инсонпарвар бир дунёқарашни қабул қилдириш эса ундан ҳам қийин. Зеро ғоя – одамнинг моҳиятини ташкил этади. Эътиқодни алмаштириш бир одамдан бошқа бир одамни ясаш демак.
Адашган, янглиш йўлдаги ёшлар орамизда ҳар ҳолда тўрттагина эмаслигини эътиборга олсак, қамалиб, амнистия туфайли озодликка чиққан жиноятчилар учунгина эмас, балки аввало мана шулар учун муайян реабилитация маркази – тинч ҳаётга қайтариш мактаби ташкил этиш керакка ўхшайди. Ва бундай мактабда ҳақ йўлдаги диний уламолар, файласуфлар, психологлар, малакали педагоглар, сиёсатшунослар, ёзувчилар... қатнашиши, очиқ, эркин фикрлашиш, лозим бўлса – баҳслашиш, ҳар қандай қарашларни диний, илмий, ҳаётий ва мантиқий томондан далиллаб, мисоллар асосида исботлаш, кўрсатиш, таққослаш имконини бериш, инонтириш каби усуллар воситасида уларни гўл бир мухолифликдан... фаол тарафдорга айлантириш лозим бўлади. Бунда, турли жангари оқимларга қўшилиб қолган, аммо ҳукумат сиёсатидан қўрққанидан кечирим сўраб, ноилож тинч ҳаётга қайтганларнинг «маҳалла олдида тавба қилгани» кўпам зарил эмас, балки уларнинг жангари ақидадан сидқидилдан воз кечиши муҳим.
Лев Толстой айтган эдики, «Одамларнинг ҳаётига қараб, ишларига қараб унинг Худога ишониш-ишонмаслигини билиб бўлмайди... Диний эътиқодини биронта вақтинчалик, ўткинчи мақсадга эришиш воситаси қилиб олган одамлар аслида уччига чиққан динсизлардир. Негаки, бундай одамлар учун дин ҳаётда муайян марраларга эришиш воситасидир» (қаранг: «Ҳуррият» газ., 1999, 6-12 янв.).
Гоголнинг Тарас Бульбаси билан ҳозирги тарасбульбалар шу жиҳатдан бир хил. Чунончи, дунёнинг қай бурчагидан бўлишидан қатъи назар, улар ҳамиша дин ва миллат ғамидан дам урадилар. Ҳолбуки, уларнинг дини ҳам, миллати ҳам йўқ. Улар учун дин ҳам, миллат ҳам – бозорга солиниб, эвазига ҳокимият ва катта бойликка эришиш воситаси, холос.
XIX аср бошида Петербургда яшаган рус ёзувчиси Н.В.Гоголь «Тарас Бульба» қиссасида XVII-XVIII асрда Европанинг жануби-шарқида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлаган. Аммо қарангки, замонлар ва маконларнинг хилма-хиллигига қарамай, террорчиликнинг моҳияти, усул ва услублари деярли бир хил экан!
Ягона фарқ – Тарас Бульба ўз жангариларини Запоржье Сечида машқини пишитиб, ўзга элларни (турклар, тоторлар ё поляклар...) талашга етакласа, «замонавий Сеч»да – аллақайси тоғнинг ёруғ оламдан пинҳон бирон ўнгуридаги жангарилар лагерида камолга етган ҳозирги тарасваччалар ўз ватанига, киндик қони томган тупроғига босқинчилик уюштиради.
1834 йилдан бошлаб тарих бўйича адьюнкт-профессор лавозимида хизмат қилган ва асосан Жанубий Россия ўтмиши билан обдон шуғулланган Н.В.Гоголь Запороже Сечи каби қароргоҳларнинг моҳиятини теран англаган бўлиши турган гап. Ва бизнингча, адиб «Тарас Бульба» қиссасини қадимги рус руҳини улуғлаган баҳодир бир казакни мадҳ этиш мақсадида эмас, балки ўз она халқини ҳам, бошқа элларни ҳам ғорат қилган, одамларга беҳисоб зулм ўтказган бадкор бир қароқчининг сохта динпарварлиги нималарга олиб келганини кўрсатиш ниятида яратган, шу орқали XVII-XVIII асрлардаги Россия тарихига ўз муносабатини бадиий йўсинда, эҳтиёткорлик билан ифодалаган.
Тўғри, асарда Тарас Бульба нутқига ҳамоҳанг туйиладиган ўринлар ҳам мавжуд. Шу боис, «Тарас Бульба»нинг асл мазмуни, ёзувчининг бадиий ниятини дафъатан пайқаш қийин. Зеро Гоголь ҳам Тарас Бульбадай «дин ва миллат фидойилари»нинг ёвузлигини ўз даврида худди Пушкин сингари фақат ишорат тили билан баён қила олар эдики, бунинг сабаблари ҳаммага тушунарли. Ҳақиқий маъно бадиийлик бўёғи остига яширилган. Аммо юқорида келтирилган айрим мисоллар шундан далолат берадики, адибнинг гражданлик позицияси аниқ ва қатъий: айрим устомонлар содда одамларнинг диний ва миллий ҳиссиётларини қўзғатиб, буни ўз манфаати йўлига буриши, оқибатда минг-минглаб одамларнинг беҳуда қурбон бўлиши тарих мисолида келажак авлодлар учун ибрат қилиб кўрсатилган.
Пировардида яна адабиётшуносликка қайтиб, бу фан нуқтаи назаридан бир саволни ўртага қўйиш ўринли бўлса керак, деб ўйлаймиз: хўш, мана шундай сифатларга эга бўлган Тарас Бульбани... “ижобий қаҳрамон” деб аташ мумкинми?
Йўқ. Зеро “ижобий қаҳрамон – муаллифнинг ахлоқий қадриятлари акс этган адабий персонаж” (Лит. энциклоп. словарь. – М., 1987, с. 286). Улуғ Гоголнинг маънавий-ахлоқий қарашлари Тарас Бульба қиёфасида акс этмайдигина эмас, унга тамоман қарама-қаршидир.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 01.04.2011 14:57   #43  
Аватар для Maulen
Оффлайн
QR.Xo'jayli tuman 70-maktab
o'qituvchi
Сообщений: 91
+ 7  23/16
– 0  2/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
"Qahramon" so'zining lug'aviy ma'nosiga qaraydigan bo'lsak, "shijoati, dovyurakligi, botirligi bilan shuhrat qozongan, jonbozlik, mardlik qilib, o'zini ko'rsatgan shaxs" deb berilgan. Jamiyatimiz hayotida bunday shaxslar ko'p, biroq ujodkorlar ularni "lupa orqali" ko'rsatib bera olishlari kerak. Bunga esa katta mahorat kerak.
------------------------------------------------------------------
Nigoraxon siz keltirgan ("Qahramon" so'zining lug'aviy ma'nosiga qaraydigan bo'lsak, "shijoati, dovyurakligi, botirligi bilan shuhrat qozongan, jonbozlik, mardlik qilib, o'zini ko'rsatgan shaxs" ) ma'lumotdan kelib chiqib fikrimni bildirsam:Davr qahromoniga Hurmatli yo'l boshchimaz Aziz inson Islom Abdug'aniyevich Karimovni ko'rsatgan bo'lardim.Qani edi domla Oybekning Navoiy romaniga o'xshash asar yaratilsa.
-------------------------------------------------------------------
<<Itoatkor>>,<<Sallamno>> so'zlarining lug'aviy ma'nolarini yozib yuborsangiz iltimos.
Ответить 
Старый 01.04.2011 15:25   #44  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993  1,466/628
– 253  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бугунги кунда кимни давр қаҳрамони дея оласиз?
Манимча, хеч булмаганда 10 кишини иш билан таъминлаб, оиласини бокишига етарлик маош килиб бераётган тадбиркор булса керак. Китобдаги кахрамон-осмондаги ой каби, курасизу-етолмайсиз, тадбиркорни эса хакикий кахрамон деса булади (ИМХО канешна).
Ответить 
"+" от:
Старый 01.04.2011 19:24   #45  
Аватар для Odil Rasulov
Оффлайн
maktab
o'qituvchi
Сообщений: 23
+ 4  5/5
– 0  0/0

Uzbekistan
O'qituvchi bo'lishi mumkin emas, chunki u poraxo'r

Устозлар тугрисида шу гап, афсус
Ота-онадан сунги киши муаллим. Фараз килайлик хаётда муаллим булмаса, ибтидоий жамиятга кайтамиз
Ответить 
Старый 01.04.2011 20:11   #46  
Аватар для Odil Rasulov
Оффлайн
maktab
o'qituvchi
Сообщений: 23
+ 4  5/5
– 0  0/0

Uzbekistan
Bundan 50-40 yillar oldin o'qituvchi zamon qahramoni bo'lgan bo'lishi mumkin

Жуда киска даврни курсатибсиз. Тарих жуда кадим, демак укитувчи хар доим замон кахрамони булиб келган уша кадим замондан бошлаб
Ответить 
"+" от:
Старый 02.04.2011 01:28   #47  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от 3dman Посмотреть сообщение
оиласини бокишига етарлик маош
Ҳаракат қилганга баракат бўлаверади! Олма пиш - оғзимга туш, дейдиганлар ҳеч нарсага эришмайди.
Ответить 
Старый 02.04.2011 09:21   #48  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993  1,466/628
– 253  99/50

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ҳаракат қилганга баракат бўлаверади! Олма пиш - оғзимга туш, дейдиганлар ҳеч нарсага эришмайди.
Жуда тугри, Олма пиш - оғзимга туш деган билан битта иш килиб булмайди. Манимча... Биздаги тадбиркорлар агарда Россияда Узбекистондагидек харакат килиб елиб-югурса долларда миллионер буларди. (Домла тушунгандирсиз ман нима демокчи булганимни?)
Ответить 
"+" от:
Старый 02.04.2011 13:54   #49  
Аватар для Maulen
Оффлайн
QR.Xo'jayli tuman 70-maktab
o'qituvchi
Сообщений: 91
+ 7  23/16
– 0  2/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от 3dman Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ҳаракат қилганга баракат бўлаверади! Олма пиш - оғзимга туш, дейдиганлар ҳеч нарсага эришмайди.
Жуда тугри, Олма пиш - оғзимга туш деган билан битта иш килиб булмайди. Манимча... Биздаги тадбиркорлар агарда Россияда Узбекистондагидек харакат килиб елиб-югурса долларда миллионер буларди. (Домла тушунгандирсиз ман нима демокчи булганимни?)
-------------------------------------------------------------
Менимча КАРС ИККИ КУЛДАН ЧИКАДИ деган гап хам бор
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 06.04.2011 22:47   #50  
Аватар для Muhammad Dovud
Оффлайн
Сообщений: 96
+ 7  80/47
– 0  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Odil Rasulov Посмотреть сообщение
Ота-онадан сунги киши муаллим.
"Устоз отангдан улуғ"ми, "Устоз отангдек улуғ"ми?
Нима деб ўйлайсизлар?
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх