|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#201 | |
![]() |
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
|
Ответить |
|
|
#202 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
![]() (Ҳазрат Алишер Навоийнинг "Қаро кўзум..." ғазали хусусида) Ассалому алайкум, ҳурматли Навоийхон! Ижод олами ранг-баранг дунёдир. Шундай экан, ҳар ким уни ҳар хил даражада қабул қилади. Хусусан, ҳазрат Навоийнинг биргина байтлари устида юзлаб шарҳ ва талқинлар олиб бориш мумкин. Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Бир ғазал шарҳи...» ҳам, шарҳ ёки талқин эмас, аслида бир ёш ҳаваскор ижодкорнинг ушбу ғазалдан олган таассуротларидир. Буни устозларимиз берган билимларининг бир меваси деб тушунгайсиз. Албатта, ғазалдан олган таассуротларимизни тўғри дея даъво қила олмаймиз. Чунки нима дейишимиздан қатъи назар, бу ҳазрат Навоийнинг нигоҳлари эмас, оддий Навоийхоннинг нуқтаи назари бўлади. Аммо, ҳар бир адабиётшунос филолог, асар таҳлилида унинг муаллифи нигоҳларини топишга интилади. Холис ниятимиз, берилаётган насибадан барча дўстларимизни баҳраманд этиш, Ҳақ йўлида халққа хизмат қилишдир. Беайб Аллоҳ, йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун чин дилдан узр сўраб, уни тузатишга ҳаракат қиламиз… Ҳазрат Навоийнинг руҳлари шод бўлсин!.. “Қаро кўзум” матлаъли ғазалнинг жуда гўзал талқинлари мавжуд. Хусусан, ҳазрат Навоий асарларини тадқиқ ва талқин этаётган Н. Комилов, А. Рустамов, И. Ҳаққулов ҳамда С. Ғаниева каби устозларимиз яширин чашмани очиб бераётганлари ва адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшиб, биз каби толиб ва толибаларни ушбу неъматдан баҳраманд этаётганларини эътироф этмай иложимиз йўқ. Ўз асарлари билан ранго-ранг дилларни Навоий ҳазратларига ошуфта қила олган адабиётшунос олимларимизнинг хизматлари, адабиёт олдида беқиёсдир. Уларнинг илм чашмаларидан баҳра олиб, саъй-ҳаракатларимиз, интилишларимизни шу булоқнинг янада тиниқлашиб, равон оқишига хизмат қилиш эса, ҳар бир ёш ижодкор олдидаги масъулиятли вазифадир десак хато бўлмас. “Қаро кўзум” қалбларда муҳаббат уйғотган, устоз олимларимиз талқинида биз учун пинҳон маънолари сайқал топган, Навоий ҳазратларининг энг гўзал ғазалларидан биридир. Уни қанчалик тадқиқ этмайлик, шунчалик озлик қилади. Гоҳида мажозий десак, гоҳида ирфоний деймиз. Хаёл бизни “қаро кўз”нинг оламига етаклаб олиб кетади. Аммо, бир ҳақиқат – “биз шоир нигоҳига яқин кела оляпмизми?” – деган ўй, сира тинчлик бермайди. Дарҳақиқат, ғазалдаги байтларнинг ҳар бири ўзига хос гавҳар, дур мисолидир. Уларни маржон каби ипга тизмоқ керак. Ғазал гарчанд ирфоний руҳда ёзилган бўлса-да, ёр сифатида хитоб қилинаётган “қаро кўз” аслида инсондир. Навоийшуносларимиздан устоз Иброҳим Ҳаққул “Қаро кўз”га нисбатан турли қарашларни, жумладан “фарзанд” – “фарзандга хитоб” маъноларини эслаб ўтганлар. Яъни, халқ тилида энг яқин кишисига, жигарбандига нисбатан “кўзимни оқу қораси”, “қора кўзим” каби бирикмалардан фойдаланилган. Бундан ташқари, мурожаат қилинаётган “қаро кўз” – пайғамбарлар, валий зотлар ёки комил инсонлигини, олим эътироф этган. Ўз номидан маълумки, “қаро кўз” фақатгина нисонга хос сифатдир. Зеро, Яратганнинг шакли бизга аён эмас. Демак, байтдаги дастлабки “қаро кўз” – у ким бўлишидан қатъи назар (хоҳ у қиз бўлсин, хоҳ бола, хоҳ бир устоз ёки пири комил) бандаи ожиздир. Қаро кўзум, келу мардумлиғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил. 1. “Мардумлиғ” форс тилидан ўзлашган бўлиб, “инсонпарварлик, одамгарчилик, мурувват”; 2. “Фан” араб тилидан ўзлашган сўз бўлиб, “фириб, макр, хийла, ўйин, найрангбозлик; ҳунар, касб; илм, илму дониш”; 3. “Мардум” эса “гавҳар, яъни кўзнинг гавҳари, қорачиғидир”. Тасаввуф аҳлида пири комил сифатларидан бири шуки, муршиди комил мурид қалбидан кечган ўй-хаёлларни ҳам назорат қила олиши мумкин экан. Буни Мавлоно Румийнинг “Маснавийи маънавий”сининг бешинчи китобида келтирилган “Шайх унга арз этувчи сўзга лаб очмай туриб, унинг кўнглидагини пайқаши, не миқдорда қарзи борлигини билиши. Бу Унинг “Халққа сифатларим-ла кўрин” сиррига етганлиги белгиси эди” номли ҳикояти орқали билишимиз мумкин. Кўнглидан не кечса мискиннинг шу дам, Ул берарди зарра этмай бешу кам. Демак, байтда: “Эй, қаро кўзум, ўзинг билган ҳолда менга мурувват қилгин, бир одамгарчилик айла” дейилмоқда. Бу одамгарчилик нимадан иборат? “Бу одамгарчилик – кўзим қорачиғини ватан қилиб олишингдир. Зеро, сен кўзим ичида гавҳардек жойлашгин, уни ўзингга маскан қилиб ол; ва кўзларимдан зинҳор ғойиб бўлмагин. Ўшанда, мен сенга тамоман айланаман; бу оламни ўзимнинг ожиз кўзларим билан эмас, балки сенинг теран нигоҳинг ила кўраман. Кел, менга мурувват қил, ҳаётга сенинг нигоҳинг ила разм солишни истаяпман...” Одатда бир кишига муҳаббат қўйган кимса, ўша маҳбубининг исмини тилидан қўймайди. Ҳатто ҳар бир хатти-ҳаракатини ўша маҳбубнинг мезонида амалга оширади. Дунёга унинг кўзлари билан қарайди. Чунки, у маҳбуб ҳузурида ўзини унутади. Ғазалда ҳам шундай ҳолатлардан бири баён этилмоқда. Ҳақ йўлидаги мурид, муршидга муҳаббат қўйган; ҳамда зикр пайти, устозининг нигоҳларини эслайди. Муршид нигоҳларида эса, Ҳақ таоло сифатларидан бир зарра тажаллий этади. Бу улкан НЕЪМАТдир. Ушбу неъматга ташна қалб эса, унинг (неъмат) давомли бўлишини истайди. Шу сабаб, “Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил” – дея муқимликни сўрайди пири комилдан. Яъни, “Менинг ожиз нигоҳларимдан сенинг нигоҳларинг кетмасин. Бунинг таъсирида сирлар эшигига йўл очилсин”, – дейди шоир. (давоми ушбу линкда: http://fikr.uz/blog/Navoiy/ ) Ҳазрат Навоийнинг суратлари шу форумдан юкланган. Кавсар, 2011. (с)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 25.03.2011 в 18:39. |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#203 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил. 1. “Равза” ар. “боғ, сабзавор, яшиллик; одамлар зиёрат қиладиган қабристон, мозор”. 2. “Чаман” “сайргоҳ; боғу бўстон, гулзор; яшилликка бурканган кенглик”. “Юзунг гулига” бирикмасида чиройли услуб қўлланилган. Тилшуносликда “–га” жўналиш келишиги “учун” кўмакчиси ўрнида келиши мумкинлиги маълум. Масалан, “Мен бу гулни укамга олдим” ёки “Мен бу гулни укам учун олдим”. Демак, “Юзунг гулига” – “юзингни гулини устига эмас, балки юзинг гули учун; юзинг гулдек яшнаши, очилиши ва нурга тўлиши учун” дейилмоқда. “Равза” сўзининг юқорида кўрганимиздек “боғ”; “мозор, қабристон” маънолари бор экан. Шоир “равза” деганда, “мозорот”ни назарда тутган десак хато бўлмас. Мозор – зиёрат этиладиган жой. Кўнгил ҳам инсоннинг бир зиёрат масканидир. “Кўнгил равзасин”да, “зиёратгоҳ кўнгилни” ва “яса гулшан”да, “гулшанга, боғу бўстонга айлантир” демоқдалар, ҳазрат Навоий. “Ясамоқ” – маъно нозиклигига кўра “тузмоқ, бунёд этмоқ, вужудга келтирмоқ, кашф этмоқ” сўзларининг синоними бўла олади. Юзнинг гулдек очилиши учун зиёратгоҳ қалбни гулшанга айлантиришдан мақсад нима? Қалбни поклашдир. “Қалбингни гулшан каби ўзинг боғу роғга айлантирсанг, уни покласанг, юзингни ҳам гулдек очилишига эришасан” деган мазмун чиқмоқда. Мавлоно Румийнинг кўплаб рубоийларида, жумладан “Маснавий”да ҳам қалбдаги зоҳирда, яъни юзда акс этиши ҳақида кўп айтилган: Юздадир ул ҳар нечук кўнглингда ҳол, Ол менинг меҳримнию кўнглингга сол. “Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил” мисрасига юқоридаги каби ёндашсак, унда “қоматинг ниҳолдек текис, кўркам, адл бўлиши учун, ўша жонингда пайдо қилган гулшанингни чаман қилгин (чаман қилмоқ – “ёймоқ”, “тарқатмоқ”, “таратмоқ” маъносида олинган. Сабаби “чаман” сўзи луғатда “сайргоҳ”, “кенг яшиллик” каби изоҳланади. Ҳар қандай боғда гул кўп бўлиши мумкин, аммо чамандек ёйилмаган бўлиши ҳам мумкин. Чаманзорда эса, асосан кенглик, эркинлик, гулу лолаларнинг, майсаларнинг ёйилиб кетиши тушунилади)” дейилмоқда. Яъни, юзи ёруғ инсон қоматини букчайтирмай, тик тутиб юради; айбидан беркинмаган ёки бир айб иш қилиб ундан хавотир олмаган кишининг қомати ҳамиша ниҳолдек кўркам турар экан. Бу ўринда ҳазрат Навоий ўзига мурожаат этган ҳолда: “Сенинг ҳам қоматинг ниҳолдек бўлиши учун покланган қалбинг нурларини таратгин ва у гулшанни охиригача ёйгин. Яъни бу покликни қалбингдан ташқарига чиқариб, вужудингни, руҳингни поклагин. Натижада чаман бўлиб, ўзга кишиларга таъсир этсин, уларни мафтун қилсин ва атрофингдагиларни ҳам покласин”, демоқда.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#204 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил. “Таковар” – таговар. 1. Тезрав, тундрав, тозанда, даванд (асп ва шутур) – тез юрувчи, тез чопувчи, югурувчи, чопувчи (масалан, от ва туяга нисбатан). “Ғамзада” 1. Ғамгин, андўҳгин, он ки аз ғаму андўҳ афгор шудаст – ғамгин, қайғули, ғам-андуҳга ботган киши. “Таковар”ни тез чопувчи от сифатида кўрсак, байтдаги мазмундан бир оз чалғиймиз. “Фарҳанги забони точики” луғатида ушбу сўзга нисбатан фақатгина иш-ҳаракат олинган. Мисол тариқасида “от” ва “туя” келтирилган. Демак, сўзнинг айнан таржимасини “тез чопадиган от” – дея олмаймиз. Агар “таковар” деганда тез урувчи, тез ҳаракатланаётган юракни тушунсак, назаримизда ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Яъни: “Эй, бағир, тез урувчи, гуппиллаб ҳаракатланаётган кўнгил учун унинг қонидан ўзингга ҳино қўйгин. Ботин қонини зоҳирга ҳам, бағирга ҳам кўчиргинки, зора бу юрак тинчиса, бир нафас ором олса” маъноси тушунилади. Тасаввуф аҳлидан маълумки, бир одам Раббисини ёдга олиб, Унинг исмини зикр қила бошласа, бу ишқдан юрак ҳаракати қинидан чиқиб кетгудек тезлашар ва ҳеч бўлмаганда инсон кўзидан ёш, танидан тер чиқиши мумкин экан. Навоий эса бундан-да юқори даражага эришмоқни истайди. Шу сабаб, у бағир қонидан ҳино боғламоқчидек гўё. Ҳазрат Навоий ҳам хитоб ила: “Эй, Навоий, сен ҳам зикрингда шундай даражага етгинки, бу бағринг юрак қонидан ҳино боғласин” демоқчидек гўё. “Ит” тимсолини тасаввуфшунос олимлар, жумладан проф. Ҳ. Болтабоев, ўз кузатишларига биноан, мажозий маънода инсоннинг нафсига қиёс қиладилар. Бу ҳақиқатга яқиндир. Демак: “Ғамгин жонинг билан устозинг ўртасида ҳосил бўлган риштадан фойдаланиб, уни арқон сифатида итингга боғлаб қўйгин, яъни нафсингни ғамгин жонинг ипи билан жиловла” дейилмоқда. Одатда, ғамгинлик нафсни одамдан узоқлаштиради. Шу сабаб кўп машойихлардан ибрат сифатида: “Мозоротни тез-тез зиёрат қилиб туринг” дейилган. Сабаби, нафс бундай жойлардан қўрқади. Ғамгин одамнинг ҳам нафсини жиловлаши осон кечади. Шу боисдан Навоий ҳазратлари ушбу маънони назарда тутган бўлсалар ажаб эмас.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#205 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб, яна ул тоғда Кўҳкан қилғил. “Фироқ тоғида менинг тупроғим топилгудек бўлса, эй фалак; мени хамирдек қориб, яна тошйўнувчи сангтарошга айлантиргин”. Фироқ деганда шоир нимани назарда тутмоқда? Фироқ айрилиқ, жудоликдир. Бу фироқ покликдан айрилиш, пири комилининг йўлидан, унинг кўрсатмаларидан узоқлашиш демакдир. “Тоғ” эса инсоннинг кибри, ғурури, нафси ва манманлигига ишора. “Тупроқ” деганда шоир ўзининг бир заррасини назарда тутмоқда; чарх эса – гардиш, фалак, синовли дунё, ҳаётдир. Яъни: “Мен сендан (поклик йўлингни унутиб) айрилиб, манманликка, ғурурга юз тутсам; эй барчани чархлаб синовлар йўллагувчи фалак, мени ўша ерда ҳам хамир қоргандек ўзинг тарбиялагин. Сен мени шундай тарбиялагинки, бу ҳам етмагандек мени тоғнинг тошларини йўнувчи сангтарош қилгин. Натижада, бу бошимга тушадиган синов-қийинчиликлардан мен ўз кибримга, нафсимга болта урайин. Бу кибр тоғини ўзим қулатувчи кўҳкан бўлайин”, демоқда. Демак, ушбу байтдан “Агар хато қилиб яна нафсимга қайтсам, сен мени бу нафсга жабр қилувчилардан қилгин, унга эргашувчилардан эмас” деган мазмун келиб чиқади.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#206 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Юзунг висолиға етсун десанг кўнгилларни,
Сочингни боштин-аёғ чин ила шикан қилғил. “Соч” – майин ингичка толадир. Аммо бу сўзнинг “Фарҳанги забони точики” луғатида яна бир мажозий маъноси бор экан. Форс адабиётида “мўй” яъни “соч” – мусиқий асбобнинг тори, сими сифатида келади. Ушбу ҳолат Ҳофиз Шерозий ғазалларида учрайди: Баски дар парда чанг гуфт сухан, Бибураш мўй, то намўяд боз. Биз ҳам шунга биноан “соч” сўзини бадиий санъатдаги истиора деб қарасак, мазмунан Навоий чолғу асбобининг симини, торини назарда тутганлигини кўришимиз мумкин. “Чин” сўзи форсий луғатда ёрнинг зулфи билан биргаликда мажозан “мавж, жилва” кабиларни ҳам англатар экан. “Шикан” ҳам гарчи зулф деб қаралса-да, унинг “азоб, шиканжа; тоблаш; қат” каби изоҳлари бор. Байтни шундай таҳлил қилиш мумкин: “Сени юзинг васлига хаста диллар етишини истасанг, (мажозан) оҳангдор созни чертгин. Торни чертганингда симлар азобланган сингари мавж ила тебранади, аммо оҳанг кишиларни ўзига тортади”. Бу ўринда пири комил ёки хитоб этилаётган шахснинг қўлида тор бор дея тушунмаслик керак, бу бир тимсолий ташбиҳдир. Унинг мажозий маънодаги сози – комил инсон зоҳирида акс этиб жилва қилаётган ва кишиларни торнинг майин овози сингари ўзига оҳанрабодай тортаётган нарса – уларнинг хислати, фазилатларидир. (c) http://fikr.uz/blog/Navoiy/
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#207 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас мониъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил. Хазоннинг кўплиги сипоҳга, лашкарларга ўхшатилмоқда. “Хазон лашкарига боғбон мониълик (тўсқинлик) қила олмагани каби, хазондай тўкилиб, сенинг ёнингга бораётган кўнгилларга ҳам тан, вужуд қарши чиқа олмайди. Гарчи сен бу боғни игнадан тиканлар билан безаган бўлсанг-да, яъни сенинг йўлинг машаққатли ва синовли бўлса-да, сенга талпинувчи кўнгилга вужуд тўсқинлик қилолмас, унинг йўлини беркитолмас. Чунки хаста диллар сен томонга ўзлари учун малҳам истаб талпинади”. Дарҳақиқат, ошиқ маҳбуб ҳузурига интиларкан, йўлдаги машаққатлар унга ҳеч гап эмас. Чунки ишқ ўти унга бу азобларни ҳам роҳат-фароғатга айлантирган бўлади. “Лайли ва Мажнун” бунга энг чиройли мисолдир. Худди шундай, пири комилга ишқи тушган унинг муридлари ёки ихлосмандлари, Аллоҳнинг дўсти томон интилар экан, бунга ҳеч ким, ҳатто ўз вужуди ҳам тўсқинлик қила олмайди. Гарчанд муршиднинг томлари, йўлларига тикан сочилган бўлса-да. Сабаби, мурид қалбига ишқ оташи тушиб бўлган. Қалб эса – Аллоҳнинг уйидир. Уни (кўнгилни) Аллоҳ бошқаради. Шундай экан, қолган аъзолар, вужуд ҳам ҳамиша қалбга бўйсунади. http://fikr.uz/posts/Navoiy/273.html
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#208 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Юзида терни кўриб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил. “Юзида” дейиш билан ҳазрат Навоий нафақат кишининг чеҳрасини, балки жоннинг ташқариси бўлган таннинг юзи, сиртини ҳам назарда тутган бўлсалар эҳтимол. Шунда “Жоним юзида, яъни танимдан чиқаётган терни кўриб жон таслим этсам ҳам розиман, эй, дўст, ҳамдам!”, деган маъно ифодаланади. “Тер”нинг жуда кўп талқинлари мавжуд. Ва инсон танасидан турли вазиятда, турлича тер ҳосил бўлади. Меҳнат қилганда, югурганда, қаттиқ қўрқувга тушганда ёки ҳаяжонланганда, ўзгалардан ҳаё қилганда ва ҳк. Аммо, фикри ожизимизча, инсондаги тер – қалб муножотининг белгисидир. Кўнгил Аллоҳ ишқида ёнар, Унга юзланиб муножот қилар экан, беихтиёр танадан тер чиқади. Ва бундай тер – қалбнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатидан нишонадир. “Мени оддий сув билан эмас, балки гулоб (гулнинг суви) билан жисмимни ювгин. Зеро, бу тер фақат шу гулобга муносибдир. Оддий мато билан эмас, гулнинг муаттар барглари билан менга кафан қилгин” деган мазмун келиб чиқади. Мумтоз адабиётда “гулоб” сўзи “ашк” – “кўз ёши” маъносида ҳам учрайди. Яна гулобнинг бир хусусияти, у дилга қувват берувчи, даволовчи, хафаликни кеткизувчи, унинг томчиси турли дардларга шифо бўлувчи хушбўй атрли шарбат экан. Байтда гулобни қўллашдан яна бир мақсад – ошиққа кафан қилувчи унинг дўсти, яъни рафиқнинг кўз ёшлари гулоблигини билдиришдир. Демак, рафиқнинг ашки дилларга шифо бўлувчи гулоб сингари томадиган ёш экан. (c)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#209 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Навоий анжумани шавқ, жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил. “Анжуман” – жамоат, мажлис; маж.одамлар, халқ. “Шавқ” – иштиёқ; улкан рағбат, майл. “Бошоқ” – буғдой ёки камон ўқининг боши, учи маъносида. Навоий, шавқ анжуманини жон аро тузсанг, яъни жонинг ичра шавқ мажлисини қурсанг, бошоқли ўқини ўша мажлисни ёритувчи шам қилгин. Яъни, эй Навоий, сенинг жонингда шавқ-иштиёқ мажлиси пайдо бўлса, билгинки, бу шавқ ўша мажлиснинг сардори – ёниб турувчи шамидир. Зеро, сендаги шавқ туфайли бу мажлис юзага келди, акс ҳолда мажлисга не ҳожат эди?! Ҳазрат Навоий ўз қалбида авж урган шавқдан сўзлаб, “Сен ҳатто шавқни ҳам фойдали ишга сарф эт. Ундаги иштиёқ бир эзгуликка қурилсин. Сенинг нафсинг учун эмас, балки ботин ва зоҳир оламингни поклашга хизмат қилгувчи шам каби порласин” демоқдалар. Ғазалнинг қисқа шарҳидан кўриниб турибдики, унда хаёлдаги маҳбуба қиз эмас балки, ҳазрат Навоийнинг ички олами, унда ишқ истаётган кўнгил тасвирлангандир. Яъни шоир, ҳаётда устозига, бир комил инсонга интилади ва дунёга унинг нигоҳлари билан қарашни хоҳлаган демоқчимиз. Бу неъматлар билан ҳазрат Навоий Ҳаққа янада яқинроқ бўлишни, ҳам зоҳиран, ҳам ботинан покланишни истаган бўлса эҳтимол. Барчамизга ҳазрат Навоий ижодини англаш неъмати насиб этсин!.. Фойдаланилган адабиётлар: __________________________________ 1. Алишер Навоий. Вафо қилсанг. Ғ. Ғ. Т., 2004й., 109-бет; 2. Фарҳанги забони точики. СЭ. М., 1969 й.; 3. Ж. Румий. Маснавий. 5-китоб, Ал-Ҳудо. Т., 2004 й. 254-бет; 4. Ж. Румий. Маснавий. 1-китоб, ЎзФА. Т., 2005 й. 124-бет; 5. А. Навоий асарлари учун қисқача луғат. ЎзФА. Т.,1993 й., 53-бет. http://fikr.uz/posts/Navoiy/275.html К. 2011. (с)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#210 |
|
net
net
Сообщений: 497
+ 612
393/230
– 41
22/22
![]() |
Menga Navoiyga bo'lgan muhabbatni Dadam uyg'otganlar, deyarli har bir so'zlarida Navoiydan bayt bor, alhamdulillah. Navoiyni yaxshi ko'rib o'qiyman hamda unga berilgan sharhlarni ham. Yuqorida, yaxshi fikr bildirgansiz, Kavsar. Men qo'shilaman, Navoiyni tushunish uchun Navoiy bo'lish kerak, uning sharhlari esa Navoiyshunoslardan, Navoiydan emas. Tabiiy,bu degani sharhlamaslik kerak degani emas. Bu bilan ma'nosi buzilmaydi, chunki sharh kimga yoqsa, usha odam qabul qiladi, yoqmasa qabul qilmaydi, asl holida qoldiradi, menga o'xshab. Masalan,
"Kecha kelgumdir debon" Kecha kelgumdir debon ul sarvi gulro' kelmadi, Ko'zlarimga kecha tong otquncha uyqu kelmadi. Lahza-lahza chiqtimu chektim yo'lida intizor, Keldi jon og'zimg'avu ul sho'xi badxo' kelmadi. Orazidek oydin erkanda gar etti ehtiyot, Ro'zgorimdek ham o'lg'onda qorong'u kelmadi. Ul parivash hajridinkim yig'ladim devonavor, Kimsa bormukim anga ko'rganda kulgu kelmadi.... degan g'azaliga berilgan sharh yoqmagan menga, unda kelmadi deb ko'z yoshiga aytilgan ekan...Menimcha, Navoiy bari-bir insoniy ishq haqida yozgan. Asosim yo'q, ammo bir umr uylanmay o'tgan insonda hissiyot, ishq kuchli bo'ladi va bunday satrlani faqat ishqqa, yor vasliga yetisha olmagan insongina yaxshi yetkaza oladi, ifoda eta oladi deb o'ylayman. Shu uchun men Navoiyni o'qiganda, bilmagan so'zlarimni tarjimasi bilan chegaralanib qolaman, xolos. U qanday yozilgan bo'lsa, shunday qabul qilaman. |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|