|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
МЕНСИЗЛИК
“Қандай экан менсизлик жоним, ишондинг ёлғонларга” (қўшиқдан) Ёрим, энди менсиз ишингиз “зўр”ми, Ё халиям ўша-пешона шўрми? Билмам, қалбим ўрми ё кўзим кўрми, Қандай экан, айтинг, менсизлик жоним?! Менинг борим сизга озор бўлдими, Менсиз қишингиз ҳам баҳор бўлдими? Покиза туйғулар хор-зор бўлдими? Қандай экан, энди менсизлик жоним?!.. Мен-ла кундузлар ҳам қаро эдими, Мен-ла бут кўнгил ҳам яро эдими, Менсиз ишларингиз саро эдими, Айтинг, қандай экан, менсизлик жоним?!.. Балки ҳаётингиз менсиз хотиржам, Ё бахтдан масрурсиз, дилда йўқ алам. Балки кўзингизга гўзалдир олам, Яхшимикан менсиз менсизлик жоним?!.. Қалбдаги ришталар узилди бегим, Ишқ қасри битмайин бузилди, бегим, Кўнглимда бир савол тизилди, бегим- Қандай экан менсиз- менсизлик, жоним?!.. ..наҳот менсизликка кўндингиз, энди?! ..наҳот ишқни ерга кўмдингиз, наҳот?! ..наҳот боримдан кўз юмдингиз, энди?! Наҳот яхши бўлса, менсизлик жоним?!.. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|