|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#451 |
![]() |
Неча гуллар сўлди боғлар, боғ бўлгунча.
Неча булбул куйди зоғлар, соғ бўлгунча. Мен бир мажнун бўлолмадим кўйларингда, Қанча мажнун куйиб битди ўйларингда. Ҳар не бўлсин ҳикмат бордир очиқ, ойдин. Буни англай била олсам, чиқдим лойдин. Агар қолмоқ истасам, гар лойларингда, Куйиб битгум дўзаҳдаги жойларингда. Умид билан дуо этдим, қўлим очиқ. Ҳатто тикан санчиб кўрдим, кўзим очиқ. Асли тамбал, зўр ландовур, девонаман. Манзилга ҳеч етолмадим, йўлим очиқ. Абдукарим Мирзаев |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#458 |
![]() |
Аллоҳнинг арқонин тутаман
Бўйнимга иламан Биламан… Қачондир тортади. Қўрқаман тортилган арқонда Бошлари саждага бормаган Бир фосиқ осилиб боради. Дилозор бандаман. Дилозор… Бу дунё алмисоқ бир бозор Бозорда мозорга айланган Битта қалб эврилиб боради. Мозорлар… Уст гўзал… Ич хароб… Харобадан чиқиб боради Ожиз… Жуда ожиз бир хитоб. Уйғониб кетаман хитобдан Қаршимда дераза ва девор Табассум қиламан телбадай!.. Абдукарим Мирзаев |
|
|
Ответить |
|
|
#460 |
![]() |
Мен сени севаман: момақалдироқ –
Гумбирлаб – бор-йўғим чирпирак қилди. Севгилим – гўзалим, азизам мени – Кўзларим йўлингда жонсарак бўлди. Мен сени севаман, асирингман мен, Сени борлигингнинг ўзи менга бахт. О, қалбим, о, севгим, севгилим мени, Биламан – бунда дард, ғаму-андуҳ – тахт. Лазиз Орзу |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|