|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 | ||
![]() |
Ҳар бир даврнинг ўз шеърияти бўлади. Шу туфайли бўлса керак, бизда шеърият даврларга бўлиб ўрганилади. Шахсан мен бундай муносабатга ҳеч қачон қўшила олмаганман. Шеърият яратилган давридан эмас, бошқа сифатларидан келиб чиққан тарзда тадқиқ этилиши керак деб ҳисоблаганман. Ҳозир ҳам шу фикрдаман. Бироқ шеър ва у дунёга келган даврнинг алоқаси ҳақидаги тасаввурларим анчагина ўзгарган. Гап шундаки, вақт ўтиши билан шеърият муқаррар шаклий ўзгаришларга дучор бўлар экан. Буни ўтган аср шеърияти мисолида ҳам бемалол кузатиш мумкин: аруздан бармоққа ўтиш, эркин вазн ва сарбастнинг урф бўлиши, бармоққа қайтиш ва яна сарбастнинг оммавий тарзда қўлланиши... Шеърдаги шаклий ўзгаришларнинг ортида ҳар доим ўзгараётган моҳиятни кўриш истагида бу эврилишларни кузатиб, калаванинг учини топа олмасдим. Негаки, шеърнинг шакли доим ҳам унинг моҳияти билан бирга ўзгармасди. Ва бу ҳамиша ҳам муайян даврнинг қамровида кузатилавермасди. Аммо шеърият ва даврнинг муносабатлари уларни ўзаро боғлаб турувчи ришта — шоирда рўй-рост акс этишини илғаб қолган куним қарашларимда юқорида таъкидланган бурилиш рўй берди.
Мен шеър қиёфаси шоирнинг кўринишини ҳам ўз ичига олишига ишонаман. Муаллифни шеърнинг вазн, туроқ ва қофияланиш тизимидан кўра муҳимроқ шаклий ифодаси деб ўйлайман. Масалан, Навоийнинг шахсияти бузиб талқин қилингач, унинг шеърларига атеистик маъруза кўринишини бериш унчалик қийин бўлмаганди. Чунки уларнинг шаклу шамойилидаги асос — шоир қиёфаси бузилган эди. Ёинки Чўлпоннинг «Бинафша» ё «Галдир»ини шоир қиёфасидан айро тарзда ўқиб кўринг-чи. Хуллас, шеъриятдаги ўзгаришлар, яъни муайян давр шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари аввало шоирнинг қиёфаси — юз ифодаси, кийиниши, ўзини тутишида акс этар экан. Ишонмасангиз, уларнинг суратларини топинг-да, бунга амин бўлинг. Келинг, кузатишни фотосуратлари яхши сақланган давр шоирларидан бошлаймиз. 40-50-йиллар шоирлари арбобларга хос кўриниш касб этмаганми?! 60-йиллар авлодига қаранг. Єзгаришни сезаяпсизми? Улардаги девонаворлик, безовталик уфуриб турган нигоҳларга эътибор беринг. 70-80-йиллар шоирлари: жангчилар. Жанговорлик, исёнкорлик ва шиддат бу давр шоирларининг таърифи учун энг кўп қўлланадиган сифатлар эканлиги шубҳасиз. 90-йиллар, яъни бугунги кун шоирлари қиёфасини суратларсиз ҳам эслай оласиз: паркда, буталар ва гуллар қучоғида, қўлида ғунча ёки мажнунтол новдаси. Албатта, маълум бир қиёфа муайян даврнинг ҳар битта шоирида тўлалигича намоён бўлади дейиш нотўғри. Бироқ кўпчилик учун умумий бўлган қиёфанинг катта-кичик унсурлари уларнинг ҳар бирида учрайди. Фикримизнинг исботи учун шеъриятимизнинг бугунги авлодига хос қиёфа ҳақида чуқурроқ тўхталиш ўринли бўларди. Эслаб кўрингчи, телеэкранда қачон охирги марта суюқ сентиментал муҳит (табиат, гуллар, ғунчалар ва мажнунтоллар оғуши)дан айро тарзда шеър ўқиган кишини кўрдингиз?! Балки бугунги шеъриятнинг мазмун-моҳияти шуни тақазо этаётгандир? Қолаверса, бугун матбуотда чиқаётган шеърлар ёки чоп этилаётган шеърий китобларнинг эллик фоиздан кўпроғи аёл муаллифлар қаламига мансуб эканлиги ҳам эътиборни жалб этмасдан қолмайди. Бу бугунги шоирнинг образи ва аёл табиати орасидаги яқинликдан эмасмикан. Замонавий аёллар шеърияти алоҳида таҳлил ва талқинга арзугулик манбаа даражасига аллақачонлар кўтарилиб улгурди. Бироқ бу ҳодиса кўпроқ адабиётшуносликнинг эмас, психоанализ фанининг таҳлил объектидир десам хато бўлмаса керак. Зотан, бугунги аёллар шеъриятида кўпроқ шоираларнинг «шоиралик» образлари ўзига хос, диққатга сазовор ҳодисадир. Шеъриятларининг хира қиёфаси эса бу ўзига хослик соясида – ҳеч. Буни ўз пайтида илғаган баъзи шоираларимизнинг кескин ҳаракатлари диққатга сазовор. Мен кейинги пайтларда кўпайиб қолган «модерн» шоираларимизни назарда тутаяпман. Уларнинг шеъриятидаги ноанъанавийлик кўпроқ анъанавийликка сиғмаслик билан эмас, ундан уялиш ва қочиш эҳтиёжи билан изоҳланадигандек. Бу фикрни умуман адабиётимиздаги «модернизм» ҳақида айтиш ҳам хато бўлмас. (Ҳар хил фикрларга борилмаслиги учун: мазкур фикрларнинг муаллифи қўштирноқсиз модернизмни жаҳон адабиётининг қаймоғи деб билади.С.Н.) Яна бир эътиборга молик жиҳат. Мен билан бирга олийгоҳда таълим олган ва адабиётга нимадир бериши мумкин бўлган талабаларнинг кўпчилиги амал ва тижорат йўлини – бугунги давр нуқтаи назаридан жамиятнинг ижодкорликка нисбатан анчагина юқори қатламига элтувчи йўналишни танлашди. Єша пайтларда уларнинг ёнида адабиётни тушларидагина кўрадиганлар эса бугун ўз салоҳиятларига нисбатан жамиятнинг анчайин юқори қатламига элтувчи ижокорлик йўлига эга чиқишди. Замонавий шеъриятимиз, шоирларимиз қиёфаларининг тасвири учун фақат битта сўзни ишлата оламан – шаклсизлик. Зотан, санъатнинг исталган тури учун энг ибтидоий шакл ва мазмун бу авом ҳиссиётлари ифодасидир. Бугунги шеъриятимизни бутунлай забт этиб улгурган сентиментал руҳ ҳам аслида шаклсизликнинг маҳсули. Яъни юксак мақсадлар учун мўлжалланган йўлдаги ўша мақсадларга мутаносиб бўлмаган ҳар хил майда-чуйдалар ҳисобга олинмайди. Токи ўша мақсад сари муносиб ҳаракат бошланмас экан, бу йўл – унда нималар борлигидан қатъи назар – «бўш» деган сифатдан бошқасига сазовор бўлолмайди. Сўз санъатини ўрганишда вақт ўлчовидан фойдаланадиган адабиётшунослигимиз нуқтаи назаридан қаралганда бу ҳолат ажабланарли кўринмаслиги табиий. Зеро, адабиёт тарихида нафақат баъзи ўн йилликлар, балки асрларнинг ҳам изи қолмаган. «Тўқсонинчи йиллар адабиёти» деган тушунчани ифодаловчи сўз адабий луғатимиздан ўчиб кетиши шу жиҳатдан қараганда ажабланарли ва ёинки фожиали кўринмайди. Юқоридаги фикрларнинг бирёқламалиги сизнинг ғашингизга тегяптими? Менинг ғашимга эса бутун бир давр адабиётининг бирёқламалиги тегади. Мен ҳам бугунги шоирларимиздан ҳақиқий санъатга мансубликни даъво қиладиган сатрларни келтиришим мумкин. Сиз ҳозир мисол қилиб келтирадиганингиз шоирларни ҳам биламан. Аммо улар ҳам шеъриятимиз қиёфасини белгиловчи асосий чизиқни тортиш учун заифлик ва камлик қилишаётгандек. Негаки, 60-70-80-йиллар авлодининг аксарияти ҳам 90-йиллар авлоди қиёфасига кириб улгурган. Бизни қоп-қора бўёқлар залворидан адабиётнинг ўзи қутқаради. Зеро, соф санъат ломаконий ва лозамонийдир. Унинг ҳақиқат, безовта руҳ, илоҳий ишқталаблик сингари хусусиятлардан тикланган мангу қиёфаси мавжуд. Бармоқни эплолмасдан, оҳорли қофия тополмасдан сарбастга ўтган ва қўлида атиргул ғунчаси бўлмаса, пўрим амалдордан фарқ қилмайдиганлар санъати эса маълум бир замон ва маконгагина оиддир. Ушбу мақолани шеъриятга бефарқ бўлмаган ўқувчининг мулоҳазалари сифатида қабул қилишинигизни хоҳлардик. Кўпроқ субъектив муносабат, дид ва талаб остида туғилган фикрларни ҳақиқат дея даъво қилишдан йироқмиз. Айни пайтда, мазкур фикрларга нисбатан ҳар қандай муносабатдан бошимиз осмонга етишини эслатиб қўймоқчимиз. 2003 |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|