Цитата:
Сообщение от Ulugbeck
Мeн oнaмни сoғингaнман
Шу шеърга рахмат айтиш учун атай кирдим форумга ))
Гулчехра опа рахмат. Зур ёзибсиз.
|
Раҳмат, Улуғбек эътиборингиз учун! 3-4 марта руҳсат сўраб, шаҳримга бориб Меҳрибонимни кўриб келиш учун бошлиқ олдига бош эгиб кирганман. Ҳатто йиғлаб ҳам берганман. Аммо фойдаси бўлмаган. Ҳақиқатдан ҳам иш кўп, "2004-2009 йил миллий Дастур" бўйича қўл-қўлга тегмай юрган пайт, аммо ғаниматим-онамни кўрмаганимга ҳам уч ой бўлган эди.Соғинч юрагимни кемирар, бориб меҳрларига тўйиб келмасам, қўлим ҳеч ишга бормай қолди. Шунда аёвсиз соғинч, меҳрга ташналик шеър бўлиб қуйилган. Шеърни ёзиб бошқа сўралган ҳужжатлар билан бирга ушбу юқоридаги шеъримни ҳам қўшиб раҳбарга қолдириб чиқиб кетдим.Шеърнинг "таъсири"
билан онажоним (энди Аллоҳим ўз раҳматига олган бўлсин)ни кўриб келиш учун раҳбарим уч кунга руҳсат берган.. Сўзни қудрати кучли, деб шуни айтсалар керак-да..