|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Муҳтарам Онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни ва ҳамкасб дугоналаримизни баҳор байрами билан чин юракдан самимий қутлайман. "Топган гул, топмаган.." деганларидек, севимли шоиримиз Муҳаммад Исмоил томонидан 8 март Хотин-қизлар байрами муносабати билан ёзилган ушбу дил изҳорини бўлимга бир "совға" сифатида жойлаштирдим.
Ушбу бўлимга роппа-роса ёзилганига бир йил-у, 2 кун бўлибди. Нимагадир Форумдошларимиз бу саҳифни унутиб қўйганга ўхшайдилар. Эркакларимизга аёлларнинг бу байрами жудаям "ёқавермаслиги" табиий.. Буни англаган шоира Хосият Бобомуродова уларга қарата шундай шеър ёзибдилар: БИЗНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАНГ ЭРКАКЛАР Қачонгача дилни пинҳон тутамиз, Байрамгача жим юрдик биз қўрқоқлар. Байрам яқин..айтолмадик биттамиз, Бизни байрам билан қутланг, эркаклар! Қўлдан келса минг аёлга гул беринг, Гулбоғларга боғбонлару тиргаклар. Аммо фақат бир аёлга дил беринг, Бизни байрам билан қутланг, эркаклар! ..Майли тоғ кўтарманг, тоғсиз, ўзингиз, Сиз овчи, биз оҳу, жайрон, ҳуркаклар. Гоҳ ўқдир, гоҳ чўғдир айтар сўзингиз, Бизни байрам билан қутланг, эркаклар ..Қозон, ўчоқ, ҳовли кулсин десангиз, Чиқмасин десангиз ошдан курмаклар, Қулоқ тинч, кўнгил хуш бўлсин десангиз Бизни байрам билан қутланг, эркаклар Сўз беринг, киприклар ҳеч бўлмасин нам, Синиқ кўнгилларни бутланг, эркаклар. Асли сизникидир байрам ҳам, биз ҳам, Бизни байрам билан қутланг эркаклар! ..БИЗНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАНГ ЭРКАКЛАР?! Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 03.03.2011 в 15:14. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
|