|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#131 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Тўйни тартибли ўтказишда маҳалла кўп ишлар қилиши мумкин. Авваллари тўй базмларида бадмастлик авжга чиқса, жанжал кўтарилса, маҳалла қариялари бу хонадонда тортилажак ошга чиқмасдилар. Бу ўзига хос танбеҳ, ўзига ҳос жазо тури бўлиб, тўйчиларга таъсири сезиларди. Маҳалланинг таъсири ё маслаҳат ва насиҳат йўсинида ёки қатъий чора тарзида ҳам бўлиши мумкин. Андижон атрофидаги хўжаликлардан бирининг раиси қўллаган чорани ибрат сифатида келтирсак: у киши тўйга аёллар келадиган пайтда ҳовлида ўтириб олибдилар-да, тугун кўтариб келаётган аёлни тўхтатиб «тугунингни анави четга қўй», деб буюрибдилар. Аёллар раиснинг ихтиёрига қарши чиқишармиди. Хуллас, барча тугунлар бир ерга тўпланади. Очиб ҳам кўрилмайди. Раис аёлларнинг маросими тугагунча тўйхонадан кетмайди. Кетса нима бўлиши маълум: тугунлар одатдагидай очилади... Тўй тугагач, раис аёлларга тугунларингни ола кетинглар ва бундан кейин тугун қилманглар, деб тайинлайди. Аёллар нима кўтариб келишган бўлса, уни қайтариб олиб кетадилар. Бу ҳол ўн-ўн беш маротаба қайтарилгач, масала ҳал этилади. Бу ҳаракат айримларга эриш туюлиши ҳам мумкин. У ҳолда бошқа чорани тавсия этиб кўринг.
Кераксиз одатларнинг пайдо бўлуви ва изсиз йўқолуви сиз билан бизнинг онгимизга, виждонимизга боғлиқдир. Кибр ва манманликдан озгина чекинсак, олам-олам савобга эришамиз ва хонадонимизнинг чексиз саодатга етмоғини таъминлаймиз. Суҳбатимиздан мақсад сизларга ақл ўргатиш эмас, фикрлашга таклиф этмоқликдир. Сўзларимизни ҳадиси қудсийда келтирилган Аллоҳнинг хитоби билан якунлашни маъқул кўрдикким, бу ҳақиқат юмуқлик кўзларни очар: «Эй Одам фарзанди, агар мендан уялмасанг, ҳарна хоҳласанг қил!..»
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#133 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Асл қадриятларимиз атоқли адибимиз ижодида ҳам юксак бадиий маҳоарат билан тасвирган. Устознинг барча асарларини бугунги ёш китобхонларимиз мароқ билан мутолаа қилсалар гўзал миллий урф-одатларимиз, тўй ва маросимларимиз ҳақидаги тасаввурлари янада кенгаярди. Энг муҳими, бу маънавий озиқ келгусида улар ҳаётида ажиб воқеликка айланарди!
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#135 |
Мавзудаги купчилик фикр мулохазаларни укиб чикиб анча мазмунли таклифларни курдим. Лекин бу ерга ёзилган фикр ва таклифларнинг хеч булмаганда 10 фоизи хаётда уз ижроси топмаётир. Туйларимизни янгидан янги булмагур "урф" ва "одат"лар безамокда. Хош бу янги урфларни кириб келишига нима сабаб булмокда? Чел эл туйларига таклидми? Ёшларнинг савияси пастлигими? Ёки пули купайиб босар тусарини билмай колаётганларими?
|
|
|
Ответить |
![]() |
#138 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
"Ўзбек урф-одатлари" мавзуимиз анчадан бери давом эттирилмай қолиб кетибди, чамамда. Албатта, халқимизнинг ўзига хос одатлари, анъаналари мавжуд. Улар ёзилмаган қонунларимизда, авлоддан-авлодга, оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Юқорида таъкидланганидек, ҳар бир халқнинг, вилоятларнинг ўзига хос урф-одатлари бор. "Келин тушди" тўйларимизда " Келин саломлар", "Ёр-ёр” лар", "Қуда тарафни сийлаш"лар, "Чимилдиқ удумлари", "Тўш" кунини ўтказиш, "Поёндоз тортишувлари", Иккита қуда томоннинг "Ололмайсан" ўйини, "Чарлар"лар, Суннат тўйи" нинг "Тах урар"лари, "Сабзи тўғрар"лари, "Бешик тўйлари" ва уларни маромида ўтказиш, "Аза"даги айтим йиғилар, марҳумнинг уч марталик "Худойи"си (Эҳсон)ни ўтказиш, "Йигирмаси, "Қирқи", Ҳосил мўл бўлиши учун ўтказиладиган маросимлар, ёмғир ёғишини тилаб ўтказиладиган "Сус хотин"лар хуллас, бу аждодлардан қолган мерос, анъана, одатларимизни давом эттираверсак, хали бери тугамайди. Асосийси, биз улардан ўз ўрнида фойдалана оляпмизми ёки гоҳида бўрттирворяпмизми? Нима бўлган тақдирда ҳам ўзимизга, чўнтагимизга зарар қилмаслик, бола-чақанинг ризқини қийиб "Ҳаддан" ошмаслик. Бу урф-одатларимизга меъёрида ёндошилса, тўй эгаси ёки маросим ўтказувчининг ОРЗУ-ХАВАСЛАРИНИ йўқлигини ёки хасислигини билдирмайди. Яқинда ушбу марака мавридларни "Сандан ман камми" қабилида қилиб ўтказмаслик тўғрисида ҳукуматимиз бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Мен сизларнинг рухсатларингиз билан юртимизга Наврўз айёми яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан: НАВРЎЗ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН УДУМЛАР, АНЪАНАЛАР ВА РАСМ-РУСУМЛАРДАН НАМУНАЛАР хавола этмоқчиман. Марҳамат: Наврўз куни туғилган боланинг исмини Наврўз қўйишган. Наврўз куни одамлар ота-онаси, яқин кишилари, йигитлар унашилган маҳбубалари билан дийдорлашганлар. Орасидан гап қочган одамларни, уришган эр-хотинларни эл оғалари Наврўз куни яраштириб қўйишган. Наврўзда атроф-муҳит орасталанади, ариқ-зовурлар тозаланади, ҳовли-боғлар тартибга келтирилади. Кўчалар, майдонлар, ҳовлилар тозаланади. Наврўз дастурхонига 7 хил дарахт баргидан намуна келтириб қўйилади. Улар: мажнунтол, зайтун, беҳи, анор, бодом, писта, ёнғоқлар. Шулар қаторида қатиқ, сут, пишлоқ, тухум, балиқ ва ёниб турган шамлар ҳам қўйилган! Сумалак тагига олмасин учун қозонга етти ёки ўн уч дона тош ташлаб қўйилади. Наврўз куни бўй етган қизлар бир жойга тўпланишиб, чиройли гулчамбарлар ясашади. Булоқдан кўзаларга сув олиб келиб, ичига узук, исирға, танга ташлашган. Кейин қўшиқ, лапарлар остида сувдан чиқазиб олинган нишонлар бахт рамзи деб ҳисобланган. Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 21.02.2011 в 18:09. |
|
Ответить |
![]() |
#139 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ЁР-ЁР
Тахта-тахта кўприк тахтинг бўлсин, ёр-ёр, Он ҳазратим қизларидек бахтинг бўлсин, ёр-ёр. Он ҳазратим қизларини Али олган, ёр-ёр, Ёр-ёр айтиб қиз бермаклик андин қолган, ёр-ёр. Йиғлама, қиз, йиғлама, тўй сеники, ёр-ёр, Остонаси тиллодан уй сеники, ёр-ёр, Қоматлари келишган ёр сеники, ёр-ёр. Қат-қатгина қатлама қатланади, ёр-ёр, Қизни олиб янгалари отланадир, ёр-ёр. Қизни олиб янгалари тура турсин, ёр-ёр. Қиёматли оталари рози бўлсин, ёр-ёр, Оқ сут берган оналари рози бўлсин, ёр-ёр. КЕЛИН САЛОМ 1-аёл: Баланд-пастни бор қилган, Икки ҳурни бир қилган, Аввало худога салом. 2-аёл: Ризқ бўлсин деб дон берган, Умматим деб жон берган, Пайғамбаримизга бир салом. 1-аёл: Оппоқ уннинг урпоғи, Охиратнинг тупроғи, Ўтган азизларга бир салом. 2-аёл: Оқ салласини ўраган, Охиратини сўраган, Катта бувасига бир салом. 1-аёл: Тўрда гилам тўқиган, Беш вақт номозини ўқиган. Катта бувисига бир салом. 2-аёл: Этигининг қўнжи йўқ, Уйда ўтирса тинчи йўқ, Қайнатасига бир салом. 1 -аёл: Угра кесиб эринган, Ўғил туғиб керилган Қайнонасига бир салом. 2-аёл: Элу юртнинг тўраси, Йигитларнинг сараси – Куёвтўрага бир салом. 1-аёл: Қўчқорларни сўйдирган, Элу юртни тўйдирган, Вакил отага бир салом. 2-аёл: Бўйи басти чинордай, Икки бети анордай, Амакисига бир салом. 1-аёл: Меҳмон келса хуш деган, Меҳмонхона бўш деган, Холасига бир салом. 2-аёл: Этиклари пошнали, Юрган йўли ошнали, Поччасига бир салом. 1-аёл: Осмондаги юлдуздай, Қоши-кўзи қундуздай, Янгасига бир салом. 2-аёл: Катта қозон қопқоғи, Хотинларнингоппоғи, Аммасига бир салом. 1-аёл: Қозонда сутни тоширган, Гап топса элдан оширган, Опаларига бир салом. 1-аёл: Томдан ўтин ташлаган, Энсасини қашлаган, Қайноғасига бир салом. 2-аёл: Уйга кирса сирдоши, Йўлга тушса йўлдоши, Қайнсинглисига бир салом. 1-аёл: Илиб қўйган ичақдай, Чархлаб қўйган пичоқдай, Ошпазига бир салом. 2-аёл: Кўйлагини ямаган, Ҳамма тўйдан қолмаган, Момоларига бир салом. 1-аёл: Оёғида маҳсиси, Кампирларнинг яхшиси, Кайвонига бир салом. 2-аёл: Очилиб турган гулдай, Сайраб турган булбулдай, Жиянларига бир салом. 1-аёл: Тилла узук кўзидаи, Ширмон ноннинг юзидай, Сингилларига бир салом. 2-аёл: Эшик очиб қараган, Тўй қачон деб сўраган. Қўшниларига бир салом. 1-аёл: Бўйнимдаги маржоним, Тўкилиб адо бўлди, Айланай, ёру дўстлар, Саломим адо бўлди. Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 21.02.2011 в 18:13. |
|
Ответить |
![]() |
#140 | |
![]() ![]() |
Цитата:
![]() ![]() Афсус, хамма нарса ўзгариб кетаркан ![]() |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|