Цитата:
Сообщение от gofurov
Хакикатдан хам хозирги кунимизда давр кахрамони ким булиши мумкин?
Жудаям кизикиб колдим. Узим эса уйлаб уйлаб хеч танлай олмаяпман.
|
Давр қаҳрамонини қайсидир касб эгаси орасидан қидириш... билмадим, бироз ғализ ва тор тушунча деб ўйлайман.
Ёзувчи учун давр қаҳрамонининг касби, шахси эмас, унинг ички дунёси биринчи планда бўлади. Давр қаҳрамонини яратишда маҳорат асосий ўрин тутади. Ҳар ким қаҳрамон бўлиши мумкин, агар ёзувчи маҳорат билан шу образни очиб бера олса. Дейлик, Хемингуэй ўзининг "Чол ва денгиз" асарида оддий балиқчи чол кечинмаларини шунчалар маҳорат билан очиб бергани учун у образ ўқувчининг қаҳрамонига айланади.
Ёзувчилар қаҳрамонларни танлайдилар, аммо уни фақатгина ўқувчилар тан олади. Тан олинган образгина чинакам қаҳрамонга айланади.
Давр қаҳрамонларининг юзага келиши ҳам шу қоида асосида бўлади. Бу жараёнда танлашдан кўра, тан олиш тамойили асосий ўрин тутади.