Цитата:
Сообщение от Bobir Samadov
Турмушимизда якин кариндошларнинг куда булиши (яъни якин кариндошлар уртасидаги никох) хамон сакланиб колмокда, тиббиёт ходимлари никохнинг бу куринишини маъкуллашмайди, Форумдошларчи
|
Форумдошлар ҳам маъқуллашмаса керак. Лекин бундай никоҳни маъқуллайдиганлар форумга кирмайди-да. Одатда қариндош уруғларнинг энг ёши улуғи (асосан кампирлар) бундай никоҳни қўллаб қувватлашади. Болалари ёки набираларига бир-бирлари билан қуда бўлишни буюришади. Онахоннинг гапини икки қилолмай қуда бўлишади. Туғилган ногирон боланинг жабрини бир умр унинг ота-онаси тортади. Никоҳга мажбурлаган ёши улуғ онахонга эса бари-бир. Беш кунлиги борми-йўқми. У набираларининг тўйини кўриб қолса бўлди. Ногирон чеваранинг ташвишини эса бошқалар тортишсин. Унга нима ғам...