Бу жиноят гомосексуализмдан ҳам баттарроқ офат бўлди. Агар «педофиллар»ни «ҳайвон!» деб сўксангиз, жониворлар ранжиса керак. Чунки ҳайвонлар бунақа ифлосликни қилишмайди. Бир ойлик ғунажинга буқанинг сакраганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. Аввалги йили Францияда олтмиш олти одам педофилияда айбланиб, суд жараёни бошланди. Улар зўрлаган болаларнинг ёшига диққат қилсангиз даҳшатга тушасиз: зўрланган болаларнинг энг каттаси ўн икки ёшда, энг кичиги... олти ойлик чақалоқ! Ишонмаяпсизми? Мен ҳам ишонмаган эдим. «Евроньюс» телеканали тарқатган бу хабарни қайта-қайта эшитдим. Бу олтмиш олти аблаҳ орасида ўз фарзандини зўрлаб роҳатлангани ҳам бор, фарзандини бир неча қути сигарет эвазига бегона тўшакка отганлар ҳам бор. Бу қабоҳат ҳақида ўзингиз бир нима денг. Мен сўз топа олмаяпман...
Тоҳир Малик мақоласи қуйидаги линкда... (тўлиқ)
http://info.islom.uz/content/view/2295/997/