Юқоридагиларни ўқиб чиқиб, форумдошларда Жасурбек ҳам, камина хам иззатталаб, ҳурматталаб шахс сифатида таассурот қолдирмадикми деган хаёлга бордим. Шунга ўхшаш фикрлар туғилмаслиги учун бошиданоқ ўз сўзимни айтдим:
Цитата:
Сообщение от Husen
Аслида, бир пайтлар Омон ака айтганларидек, ўша белгиларсиз ҳам форумда қатнашиш мумкин.
|
Тадбирнинг совриндорларидан бири сифатида эмас, аксинча ташкилотчилардан бири бўлганлигим учун Жасурбекнинг фикрини қўллаб-қувватладим. Чунки, бир ишни бошладикми, охиригача етказиб қўйиш ҳам керак-да! Айтишадику, “Савоб қилсанг, бутун қил!
Тўғри, ўша значоклар ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Шунчаки, керакли тошнинг оғири йўқ деганларидек, йўл-йўлакай шунақа майда масалаларни ҳам ҳал қилиб қўйсак, фойдадан ҳоли бўлмасди деган ўйда бу “машмаша”ларга қўшилдим.
Аммо, эътибор қилинг, жанжалли вазиятни бир тийинга қиммат ўша белгичалар эмас, аксинча, модераторнинг тутган позицияси юзага келтирди. Кесатиқлар, киноялар кимгадир оғир ботган бўлса, узр!
Нигора опага айтмоқчи бўлганим, ҳуда-беҳудага мум тишлаб ўтириш, қанақадир “таътиллар”га чиқишни ўз усталарига қўйиб берайлик. Битта чиройли постингизга арзимайди, бу даҳмазалар!