27.11.2010 19:06
|
#1
|
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
|
Мактабларда информатика дарси/дарсликлари
|
|
Ўтган йили (балки ундан олдинги йилдир, короче Беҳзод Саидов танловда ноутбук ютиб олган йил) танловда қатнашиш учун қуйидаги "мақола"ни тайёрлагандим. "Мақола"нинг савияси расво бўлгани учун жюри аъзоларининг вақтларини бекорга сарфламасликлари учун танловда қатнашмаганмандим.
Цитата:
Ўрта мактабларда информатика дарси.
Бу мақолани ёзишимдан асосий мақсад, ўрта мактабларда ўтиладиган дастурлаш тилини таҳлил қилиш ва мутахассис сифатида информатика қитувчиларига айрим тавсиялар бериш эди. Лекин ўрта мактабнинг 5-8 синфларигача мўлжалланган дарсликларни кўриб чиқиб фикримни бироз ўзгартиришга қарор қилдим.
5 ва 6 синфлар дарсликларини кўриб чиқиб дарсликлар муаллифларининг машаққатли меҳнатлари самарасига гувоҳ бўлдим. Чунки дарсликлар мукаммал тарзда эътирозга ўрин қолдирмайдиган даражада тайёрланган. Улардаги мавзулар қулай кетма-кетликда жойлашган бўлиб ўзлаштириш учун жудаям қулай. Мавзуга оид амалий машғулотлар эса ўқувчилар билимини мустаҳкамлашда катта самара беради.
5-синф дарслиги
Дарсликда ёритилган Paint дастури билан ишлаш 5-синф ўқувчиларининг ёшига мос тарзда берилган. Бу ўқувчиларни информатика фанига қизиқтиришда катта ёрдам беради деб ўйлайман.
6-синф дарслиги
Бу дарсликда асосий эътибор матн муҳаррирларига, хусусан MS Word дастурига қаратилган бўлиб, бу дарслар 5 синфда Windows операцион тизими билан танишган ва Paint дастури билан ишлашни ўрганган ўқувчилар учун қийинчилик туғдирмайди. MS Word матн муҳарририда ҳужжатлар тайёрлаш ва матн устида турли амаллар бажариш(матн форматини ўзгартириш, нусха олиш, бошқа жойга кўчириш), жадваллар ҳосил қилиш, расмлар жойлаштириш батафсил келтириб ўтилган.
7-синф дарслиги
6-синф дарслигини кўриб чиқиб, 7-синф дарслигида MS Office пакетининг яна бир ажралмас қисми бўлган MS Excel ҳақида гап кетса керак деб ўйлагандим. Лекин дарсликнинг мундарижасига кўз югуртириб MS Excel га тегишли ҳеч қанақа мавзу тополмадим.
1-дарс: Информатика фани нимани ўрганади.
Бу дарсда информатика фани ва ахборот(информация) ҳақида умумий тушунчалар берилган.
Шу ерга келганда битта савол пайдо бўлди. 7-синфда “Информатика фани нимани ўрганади” деган мавзу бўлса ўқувчилар 5 ва 6 синфларда қайси фанни ўқишган?
2-дарс: Ахборотнинг кўринишлари, хусусиятлари ва турлари.
Бу дарсда ахборот тушунчаси кенгроқ ёритилган бўлиб, ахборотнинг кўринишлари, хусусиятлари ва турлари батафсил тушунтирилган. Шу билан бирга ахборотлардаги қонуниятлар ҳам бажариладиган машқларда келтириб ўтилган.
3-дарс: Ахборотлар устида бажариладиган амаллар.
Бу дарсда асосан ахборотли жараёнлар, ахборот устида бажариладиган амаллар, уларни ташувчи воситалар, ахборотни қайта ишлаш ва узатиш ҳақида керакли маълумотлар мисоллар билан берилган.
4-дарс: Ахборотларни кодлаш.
Яъни ахборотларни “бегона кўзлардан пана қилиш”. Аввалги ўқув йилларида Paint ва MS Office дастурларини ўрганган ўқувчилар бу йил ахборотларни кодлашни ўрганиши керак. Бу мавзу анъанавий Морзе алифбоси, ҳарфларни тартиб рақамлари билан алмаштириш ва аралаштирилган алифбо усули ёрдамида ёритилган. Шахсан мен бу мавзу 7-синф ўқувчилари учун ортиқча деб ҳисоблайман. Ахборотларни кодлаш олий ўқув юртларида махсус фан сифатида ўтилади-ку. Тўғри, ҳамма нарсани болаликда ўрганиб қўйган маъқул, лекин, ўқувчиларнинг ҳаммаси келажакда информатика соҳаси бўйича мутахассис бўлмайди-ку. Масалан, доктор ёки тикувчига ахборотни кодлашнинг нима кераги бор?
5 ва 6 дарслар бутунлай саноқ системалари ва улар устида амаллар бажаришга бағишланган.
Яна ўша “ота-боболаримиздан қолган” саноқ системалари. Яъни “0 “ва “1”лар кетма-кетлиги. 7-синф ўқувчиларининг бошини саноқ системалари билан қотиришнинг нима кераги бор? Ундан кўра юқорида айтиб ўтганимдай MS Excel дастури ёки компьютерга янги дастурлар ўрнатиш каби кўпроқ қўл келадиган билимлар ўргатилса мақсадга мувофиқ бўлмайдими? Тўғри, компьютерда барча ахборотлар ва амаллар иккилик саноқ системаси асосида сақланади ва амалга оширилади. Лекин шуни деб ҳамма фойдаланувчилар саноқ системаларини билиши, сонларни бир саноқ системаларидан иккинчисига ўтказа олиши, ва улар устида амаллар бажара олиши шарт эмас-ку. Масалан оддий бир котиба иккилик саноқ системасини мукаммал билгани билан MS Office дастурлар пакетини, хусусан MS Word , MS Excel, MS Power Point ва MS Outlook дастурларида ишлашни билмаса ҳеч қаердан иш тополмайди. Дарсликда эса иккилик саноқ системаси камлик қилгандай қадимги мисрликлар ва мексикаликларнинг рақам ва сонлари ҳам келтириб ўтилган.
8-синф дарслигида 7-синф дарслигидага баъзи мавзуларни айнан такрорлаган. Масалан 8-синф дарслигидаги 4-дарс 7-синф дарслигидаги 5-дарсдан ал-Хоразмийнинг расми билан фарқ қилиб турибди. Ҳатто қадимги мисрликлар ва мексикалик ацтекларнинг рақам ва сонлари ҳақида келтирилган мисоллар ҳам бир хил. Битта нарсани икки синфда айнан такрорлашнинг нима кераги борлигини тушунишга менинг ақлим камлик қилди.
Бу дарсликда ҳам саноқ системалари ҳақида батафсил маълумот берилган. Фақатгина 3-боб, 11-дарсдан бошлаб компьютерлар ҳақида маълумот бериш бошланган. Эътибор беринг, 5-синфда Paint дастури, 6-синфда MS Word матн процессорини ўрганган болалар 8-синфга келиб 3-йилдан бери ўрганиб келаётган компьютерлар ва уларнинг тарихини ўрганишмоқда. Саноқ системалари шунчалик муҳим нарсами? Наҳотки ўрта мактабда бир ярим ўқув йили давомида ўрганилиши шарт бўлган даражада муҳим бўлса?
8-синф дарслиги фақатгина ахборт ва саноқ системалари билан чегараланиб қолмаган. Унинг 5-бобидан бошлаб ўқувчилар 6-синфда ўзлаштирган матн муҳаррирлари ва матн процессорлари ҳақидаги мавзулар бошланган. Битта мавзуни икки синф дарслигида такрорлашнинг нима кераги бор эди? Балки ўқувчилар 6-синфда ўрганганларини 7-синфда саноқ системалари ҳақида бош қотираётиб унутиб қўйганликлари учундир?
9-синф дарслигини тополмаганим учун кўриб чиқолмадим. Балки 9-синф дарслигида мен айтган MS Excel ва MS Power Point дастурлари ўргатилгандир...
|
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
|
|
|
Ответить
|