|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
| Результаты опроса: UUA - 2010 муносабати билан бўладиган форумдошлар учрашувига муносабатингиз? | |||
| Розиман ва албатта иштирок этаман. |
|
19 | 65.52% |
| Натижаларни форум орқали эълон қилишнинг ўзи етарли. Учрашувга ҳожат йўқ. |
|
5 | 17.24% |
| Қаршиман. Бу форумдаги бўлинишга олиб келади! |
|
0 | 0% |
| Менга фарқи йўқ! |
|
5 | 17.24% |
| Голосовавшие: 29. Вы ещё не голосовали в этом опросе | |||
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Бундан уч йил муқаддам форум аталмиш кенг ва яйдок адирнинг бир чеккасида унган қизғалдоқдек илк ўзбек мавзулари очила бошлаган кезда уларнинг русийзабон мавзулар соясидан ажралиб чиқиб, кенг илдиз отиб кетишига кўпчилик шубҳа билан қараган эди. (Нақадар шоирона гаплар!!!
)Аммо, шубаҳалар тезда тумандек тарқалди. Ўзбекзабон иштирокчилар ўзларининг аҳиллиги, босиқлиги ва толерантлиги ортидан форумда ўз ўрни, ўз сўзи ва мавқеига эга бўла бошлашди. Бугунга келиб асосан ўзбек тилида юритиладиган “ZiyoNET” ва “Ижод хусусида сўз” бўлимлари форумнинг забардаст ва энг оммабоп бўлимларига айланиб улгурди ва форум статистикасидаги энг фаол бўлимлар ўнталигидан мустаҳкам ўрин олди. Албатта бу ўз-ўзидан бўлган эмас! Дастлабки даврда “ZiyoNET” Ресурс Маркази ходимлари томонидан форумдаги жонли муҳитни ҳамиша бирдек ушлаб туришга бўлган интилиш, биргина “Ижод хусусида сўз” бўлимига давлат ва жамоат арбобларининг таклиф этилиши, форум иштирокчиларига улар билан мулоқотга киришиш имкониятининг яратилиши форумнинг “ўзбек”лашувида муҳим роль ўйнади. Натижада ўзбек тилида долзарб мавзуларни ўртага ташлай оладиган, фикрини рад этиб бўлмас факт ва далиллар билан асослай оладиган иштирокчилар гуруҳи секин-асталик билан кириб кела бошлади. Энг муҳими эса бу гуруҳ виртуал бирлик билан кифоялангани йўқ! Мана 1,5 йилдан ошди-ки, форумчиларнинг “ошхўрлиги” анъанавий тус олди! Турли хайрия тадбирларини уюштириш, яхши (ва баъзида ёмон) кунларда бирга бўлиш тобора қатъий қоидага айлана бошлади. (Қалай, маърузам зўрми? )Лекин, тан олиш керак, форумнинг асосий мақсади, асосий функцияси - бу барибир фикрлар жанги бўлиб қолаверади. Жангга киришиш жангчидан тайёргарлик ва маҳорат талаб этганидек, форум фойдаланувчисидан ҳам маъсулият, изланиш ва жиндек меҳнат талаб қилади. Меҳнат эса ҳеч қачон рағбатсиз қолмаслиги керак! Шу маънода ташкил этилган Uforum-Uzbek Avards 2010 (қисқаси UUA 2010) нинг мақсади оддий: форумдаги ўзбекона муҳитни шакллантиришга, кучайтиришга хизмат қилган барча иштирокчиларни эътироф этиш, улар орасидан энг яхшиларни аниқлаш ва камтаргина бўлса-да қутлаб қўйишдан иборатдир. Шу аснода форумга бўлган қизиқишни ортириш кўзланган, холос. Менимча, UUA 2010 натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни форумда табриклаш билан кифоялансак, бошланган ташаббусни мантиқан якунига етказмаган бўламиз. Шу сабаб, UUA 2010 ғолибларини қутлаш ва кириб келаётган янги йил муносабати билан тугаётган йилнинг 18 декабри, соат 13.00 да Форумдошлар учрашувини ташкил қилиш таклифини яна бир бор ўртага ташлайман! Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги масалаларда фикрларни ўртага ташлаш сўралади: 1) Учрашувга муносабатингиз: розимисиз ёки норози? (мумкин бўлса изоҳи билан!) 2) Агарда учрашувга рози бўлсангиз, уни қандай тартибда ўтказишни таклиф қиласиз? 3) Учрашувни қаерда ўтказган маъқул? (Изоҳи билан) 4) UUA ни анъанавий тарзда ўтказишга қандай қарайсиз? Эътиборларингиз учун ташаккур. Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#2 | ||
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
Цитата:
![]() Имкониятдан келиб чиққан ҳолда, шинамгина қилиб, байрам тарзида бирор кафеда ўтказиш мақсадга муфовиқ. Изоҳ: 2010 йил ортда қолммоқда. Тек турган ҳолда
Последний раз редактировалось JUS; 04.12.2010 в 15:23. |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#3 | |
|
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
![]() |
Цитата:
Учрашувни билмадиму лекин UUA ни давом эттиши керак. Факат бир йилда бир маротаба эмас, камида олти ойда бир. Нима дейсизлар? Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.12.2010 в 15:30. Причина: Iqtibos matni uzundan-uzun keltirilganligi sababli tahrir qilindi. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#9 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Буни ошга даҳли йўқ. Ош эртага бўлади. У бошқа мавзуда муҳокама қилиняпти.
Последний раз редактировалось Husen; 04.12.2010 в 15:38. |
|
|
Ответить |
|
|
#10 | |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Кутиш бирам ёмон-эй ![]() |
|
|
|
Ответить |
|