|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
![]() |
Маълумки, алла куйлари ўзбек халқ ижодида узига ҳос ўрин эгаллайди.
Эсимда, кичкиналигимда ҳовлимизда биттагина тулқинга мослашган радио бўларди. Чироқ ўчса ҳам ишлайверарди. Кеч соат тўққизларда Ҳабиба Охунованинг алласи янграр эди. Чироқ учганда кўзимни юмиб эшитганимда, янада сеҳрли туюларди. Бугун қидириб топиб, кун бўйи эшитибман. Фарзандли бўлгандан сўнг, болаликдаги алларни тинглаш янада мароқли бўлар экан. Алла айтай, жоним болам, қулоқ солгин, алла Ширин аллам тинглаб аста, ухлаб қолгин, алла Кўзларинга томган сувга ҳайрон бўлма, алла-я Бахтимга сен катта бўлгин, ҳазон бўлма, алла Истиқболинг порлоқ сени, жажжигинам, алла-я Бахтимга сен катта бўлгин, ҳазон бўлма, алла Севганимдан ёдгоримсан, олтин қўзим, алла-ё Мен шўрликдай тўкилмагин, кўрар кўзим, алла Алла, алла, алла-ё Матн ҳатоликлари учун олдиндан узр. Қўшиқни тинглаб, биррови матнини ёзишга ҳаракат қилдим. Бу мавзуда ёдимизда қолган аллалар билан бўлишсак дегандим. Мисол учун, яна бир аллани ҳеч тополмаяпман. Матни "Алла, болам, аллаларга мухтож болам" миди... Эсимда йўқ. Лицейда ўқиганимизда синфдошим бирам чиройли куйларди шу аллани. Ҳозиргача қулоғимда. Афсуски, интернетда тополмадим. Синфдошимдан ҳам сўраб олиш имкони йўқ... |
||
|
|
Ответить |
|
12 "+" от:
|
|
|
#2 |
|
Mana yana bir versiyasi:
Alla aytay, jonim bolam, Quloq solgin, alla. Shirin allam tinglab asta Uxlab qolgin, alla. Yuzlaringga tomga suvga Hayron bo’lma, alla-yo, Baxtimga sen katta bo’lgin Xazon bo’lma, alla. Istiqboling porloq sening Jajjiginam, alla-yo, Baxtimga sen katta bo’lgin Xazon bo’lma, alla. Sevganimdan yodgorimsan Oltin qo’zim, alla-yo, Men sho’rlikday to’kilmagin Ko’rar ko’zim alla. Alla-yo, alla. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#3 |
|
Yana bir alla matni:
Alla aytay, jonim bolam, orom olgin, alla, Qo'zichog'im, tinglab nolam, uxlab qolgin, alla. Onang so'zin tingla bolam, quloq solgin, alla, Mayli, olim bo'lma, ammo odam bo'lgin, alla. Ko'zim nuri, ko'zlarimni nurin olgin, alla, Baxtimga tez katta bo'lgin, omon bo'lgin alla. Mehrim senda, kamolingni tinglar qalbim, alla Buloqdek jo'sh, maysalardek tez ulg'aygin, alla. Onang ko'zi ko'zlaringga ziyo bo'lsin, alla, Otang so'zi so'zlaringga dunyo bo'lsin, alla. Toqatli bo'l, otangdayin mard o'g'lon bo'l, alla Yurtingni sev, xalqing uchun qalqon bo'lgin, alla. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#4 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Mana, yuqoridagi Allaning Xabiba Ohunova va Zulayho Boyhonova ijrosidagi versiyalari... Qachonlardir saqlab qo'ygan ekanman, bisotimdan zo'rg'a qidirib topdim ;-)
http://www.megafileupload.com/en/fil.../Alla-mp3.html http://www.megafileupload.com/en/fil...kho-B-mp3.html P.S. Negadir forumning o'ziga upload qilolmadim
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#6 |
![]() |
Жонимнинг жиндалаги, алла,
Қовуннинг ҳандалаги, алла, Гуллар ичида ғунчаси, алла, Нонлар ичида кулчаси, алла. Ўргилайин ўзингдан, алла, Шамчироқдек кўзингдан, алла, Оби-новвот томчилар, алла, Буви деган сўзингдан, алла, Ойни олиб берайми, алла, Кунни олиб берайми, алла, Беланчагинг бошига, алла, Сара гуллар терайми, алла, Алла дейин, ўпайин, алла, Қиёсингни топайин, алла, Тилинг чиқиб “нон” десанг, алла, Кунда кулча ёпайин, алла. Қизил гул новдасидан, алла, Камар қилай белингга, алла, Сочларим толасидан, алла, Боғич қилай тўнингга, алла. Олма берсам, олақолсин, алла, Беҳи берсам еяқолсин, алла, Дўмбоғимга алла айтсам, алла, Тезроқ ухлаб қолақолсин, алла, Ҳозир даданг келади, алла, Ойни олиб келади, алла, Дўмбоқларимга деб-о, алла, Қўйнига солиб келади, алла. Алла, алла, оппоғим, алла, Гул ичида япроғим, алла, Қизил гулнинг бутоғи, алла, Онанг шунинг адоғи, алла. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#7 |
![]() |
Болагинам боласи, алла,
Қантак ўрик донаси, алла. Қантдан ҳам ширин экан, алла, Болагинамнинг боласи, алла. Боғда узумнинг ғўраси, алла, Тоғда кийикнинг боласи, алла. Дўпписида уккипари, алла, Бу кимнинг невараси, алла. Асака йўли тўп чинор, алла. Болалар отини қамчилар, алла. «Буви» деган тилингдан, алла, Обиноввот томчилар, алла. Алла, алла аҳди бор, алла, Ётадиган тахти бор, алла. Отаси бору, онаси бор, алла, Шу боламнинг бахти бор, алла. Оймома юзинг, алла, Юлдузлар кўзинг, алла. Ота-онанг гул бўлса, алла, Ғунчаси ўзинг, алла. Тоғдаги гулим, алла, Уйдаги булбулим, алла. Онаси япроғим, алла, Боласи юмшоғим, алла. Олмалардан бешиги, алла Олиб қўйсин отаси, алла. Беҳилардан бешиги, алла. Белаб қўйсин бувиси, алла. Аллалари ёдимда, алла. Беланчаги ёнимда, алла, Момоси алла айтар, алла, Неварасин отиндан, алла. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 |
![]() |
ЎРГИЛАЙИН ЎЗИНГДАН
Ўргилайин ўзингдан, алла, Шамчироқдек кўзингдан, алла. Обиноввот томчилар, алла, «Буви» деган сўзингдан, алла. Айланайин қароғим, алла, Уйда ёнган чироғим, алла. Дўстим кўрса, ярашиб, алла, Душманимга яроғим, алла. Қалам-қалам қошингдан, алла, Қаландарлар айлансин, алла. Хумор-хумор кўзингдан, алла, Хуморалар айлансин, алла. Чимчилаб қўйган бурнингдан, алла, Чимқўрғонликлар айлансин, алла. Ангишвонадек оғзингдан, алла, Аровонликлар айлансин, алла. Қўлвоғингнинг қатидан, алла, Қўнғирот эллари айлансин, алла. Тўшагингнинг тахидан, алла, Туркман эллари айлансин, алла. Бешигингнинг бандидан, алла, Боғдод эллари айлансин, алла. Ўрик ёрочдан бешигинг, алла, Ўргилаб кетсин онанг, алла. Тут ёгочдан бешигинг, алла, Термулиб ўтсин онанг, алла. Жийдалардан бешиги, алла, Жирканмасин опаси, алла. Ўриклардан бешиги, алла, Ўйнатади акаси, алла. Бабалаки бўпписи бор, алла, Бошчасида дўпписи бор, алла. Кайвони бувиси бор, алла, Саркори буваси бор, алла. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#9 |
![]() |
ҲОЗИР ДАДАНГ КЕЛАДИ
Ҳозир даданг келади, алла, Олма олиб келади, алла. Болаларимга деб-о, алла, Қўйнига солиб келади, алла. Шу боланинг дадаси, алла, Мирпўстиннинг садаси, алла. Кўзлари хумор-хумор, алла. Тўнларига кўз тумор, алла. Тол ёрочдан бешиги, алла, Талпинса, олар дадаси, алла. Қайрағочдан бешиги, алла, Қийқирса, олар дадаси, алла. Алла, жоним ҳадирса, алла, Отаси бозор борса, алла. Биқин-биқин гўшт олса, алла, Ёғ-ёғини едирса, алла. Ҳавода учган турналар, алла, Бошгинамдан ўтсалар, алла. Қанотига хат ёзсам, алла, Дадажонингга элтсалар, алла. Суқсур деган қуш бўлар, алла, Тортсам, пати бўш бўлар, алла. Отангадан хабар келса, алла, Менинг кўнглим хуш бўлар, алла. Қизил гулдай очилгин, алла, Писта-бодомлар чаққин, алла. Даданг ишдан келганда, алла, Олдига чопиб чиққин, алла. Ҳозир даданг келади, алла. Ойни олиб келади, алла. Думбоқларимга деб-о, алла, Қўйнига солиб келади, алла |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#10 |
![]() |
Ойни олиб берайми, алла,
Кунни олиб берайми, алла, Беланчагинг бошига, алла, Сара гуллар терайми, алла? Алла, дейин, ўпайин, алла, Қиёсингни топайин, алла. Тилинг чиқиб «нон» десанг, алла, Кунда кулча ёпайин, алла. Олтин бешик олдирай, алла, Кумуш бешик олдирай, алла. Болагинам тагига, алла, Бахмал тўшак солдирай, алла. Онаману онаман, алла, Болам учун ёнаман, алла. Болам тинчликда ўсса, алла. Орзуларга қонаман, алла. Қизил гул новдасидан, алла. Камар қилай белингга, алла. Сочларим толасидан, алла, Боғич қилай тўнингга, алла. У ёнимга қўяйин, алла, Бу ёнимга қўяйин, алла. Гулдек ширин исингни, алла, Ҳидлаб-ҳидлаб тўяйин, алла. Алла айтсам яйрайсан, алла, Кулиб-кулиб қарайсан, алла. Полвон қилиб ўстирсам, алла, Бир кунимга ярайсан, алла. Жонимнинг учи, болам, алла, Меҳримнинг кучи болам, алла. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|