Цитата:
Сообщение от Alisher Ishmatov
Яхши савол.
Назаримда бунга бир неча нарса сабаб.
|
Бу вақтинчалик ҳолат. Одамнинг ташвиши камайиб, қорни тўйганидан кейин бекорчиликдан ҳам китоб ўқий бошлайди. Ғарб ёшларида китоб ўқиш биздагидан кўра кенгроқ тарқалган деб ўйласангиз, адашасиз. Одам ўрта ёшларда китобга қизиқа бошлайди, китоб ўқиб-ўқиб калласи жойига келиб қолади. Шунинг учун ёшлик-бебошлик дейдилар. Ҳар доим шундай бўлган. Албатта, зиёли қатлам ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари бундан мустасно, лекин улар энг ривожланган жамиятда ҳам 5 % дан ошмаган.
Иккинчидан эса, ҳозирги замонда адабиёт ўз ўрнини кино санъатига бериб қўйганини тан олиш керак. Навоий даврида шеърият ва мусиқа актуал ҳисобланган бўлса, ҳозир бу рўйхатда адабиётнинг ўрнини кинематография эгаллаган. Аслида бунинг фожиали томони йўқ. Қадриятлар ўзгариб бориши тарихий қонуният.