|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#113 |
![]() |
Рубоийнинг ёзилиш тарихи, ғоявий-бадиий хусусиятлари бир қатор адабиётшунослар томонидан ўрганилган. Навоийнинг илк девонидан у мана бундай кўринишда ўрин олган экан:
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, «Хазойинул маоний»даги вариантда иккинчи сатрдаги «рафиқ»—«шафиқ», учинчи қатордаги «қадаҳ»—«қафас»га алмаштирилган:Эл анга рафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. Олтун қадаҳ ичра гар қизил гул бутса, Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш. Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Таҳрирга сабаб нима?Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. Олтун қафас ичра қизил гул бутса, Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш. давоми: http://e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz/nav...tda-garib.html |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#114 |
![]() |
Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни,
Тилармен бир йўли бузмоқ бузилғон рўзғоримни. Фалак бедодидин гарчи мани хокий ғубор ўлдум, Тилармен, топмағайлар тўтиёлиғқа ғуборимни. Шак эрмас партави тушгач уйи ҳам, рахти ҳам куймак, Чу гўристон гадойи сезмагай шамъи мазоримни. Деманг, қай сори азм этгунг, манга йўқ ихтиёр, охир Қазо илкига бермишмен инони ихтиёримни. Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заъфарони юз, Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни. Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат, Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни. Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай, Бағир парголасидин қонға булғонғон узоримни. Ҳаётим бодасидин саргаронмен асру, эй соқий, Қадаҳқа заҳри қотил қуй, доғи дафъ эт хуморимни. Жаҳон таркини қилмай чунки тинмоқ мумкин эрмастур, Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни. Эркин Воҳидов шарҳи: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz...vodiysida.html |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#115 |
![]() |
Эй насими субҳ, аҳволим дилоромимға айт,
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимға айт. Буки лаъли ҳасратидин қон ютармен дам-бадам, Базми айш ичра лаболаб бода ошомимға айт. Йўқ Навоий бедил ороми ғам ичра, эй рафиқ, Ҳолини зинҳорким, кўрсанг дилоромимға айт... http://www.e-adabiyot.uz |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#116 |
![]() |
Ўзбек сўзлари Навоий даврида қандай жаранглаган???
http://www.e-adabiyot.uz/kitoblar/ma...oiy-davri.html |
|
Ответить |
![]() |
#117 |
![]() |
Францияда улуғ шоир ижоди ҳақидаги дастлабки маълумотлар XVII асрнинг иккинчи ярмида пайдр бўла бошлаган эди. Аммо мутафаккир ижодини мунтазам равишда ўрганиш XIX асрдан — шарқшунослик фани ўзига етарли манба тўплаган, илмий тадқиқот методлари ишлаб чиқилган бир даврдан бошланди. Француз навоийшунослитини қарор топтириш ва ривожлантириш ишига Д' Эрбело (1625—1695), Сильвестр де Саси (1758—1838), Э. Катрмер (1782—1857), Франсуа Белен (1817—1877), Паве де Куртейль (1821—1882), Люсьен Бува каби ориенталист-тарғиботчилар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Навоий ҳақида француз адиби Луи Арагон (1897—1982) ҳам ёзган эди.
давоми: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz...uz-tilida.html |
|
Ответить |
![]() |
#118 | |
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Цитата:
1. Майда-чуйда хатолар ҳаммада ҳам бор. Қофияда, маънода, ифодада, шеърий санъатларда. Уларни қидириш билан ҳеч ким махсус шуғулланмайди. Лекин Навоий китобларини ўқисангиз анча-мунчаси кўзга ташланади (ёлғон, анча-мунчамас, негадир Навоийда бошқаларга қараганда анча кам, Саккокий, Атоий, Муқимий, Ҳофиз Хоразмий кабилар ижодида жуда кўп учрайди, шунинг учун ҳам уларни форс адабиёти дарғалари билан қиёслаб бўлмайди, sad but true). Масалан, мен Навоийнинг бир шоҳ ғазалида камчилик учратганман, балки вазнга солишда хато қилгандирман: Қут бир бодому ерим гўшайи меҳроб эди, Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош. Мен қуйидагича ўқигандим: Қут - бир - бо / до - му - е - рим / гў - ша - йи - меҳ / роб - э - ди, - v - - / - v - - / - v - - / - v - Ғо - ра - ти - дин / эт - ти - но - гаҳ / бир - ба - ло - лиқ / кў - зу - қош. - v - - / - v - - / - v - - / - v - Балки мана бунақа ўқилар: Қу -т - бир - бо / до - му - е - рим / гў - ша - йи - меҳ / роб - э - ди, - v - - / - v - - / - v - - / - v - Ғо - ра - ти - дин / эт - ти - но - гаҳ / бир - ба - ло - лиқ / кў - зу - қош. - v - - / - v - - / - v - - / - v - ________________________________________________ 2. Жаҳон тажрибасида тилнинг классик шаклидан замонавий шаклга таржима қилиш йўқ. Мана Шекспирни инглиз тилидан инглиз тилига таржима қилишадими? Ваҳоланки унинг тили билан ҳозирги тил орасида фарқ анча катта... Навоийнинг эпик асарлари насрий шаклда замонавий тилга таржима қилинган, негаки унча-мунча одам каттакон шеърий достонни ўқиб чиқишга ҳафсала қилмайди. Шеърларини эса луғат билан ўқишга маслаҳат берардим ![]() Последний раз редактировалось kanishka; 02.12.2010 в 17:14. |
|
|
Ответить |
![]() |
#119 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Шунинг учун ҳам вазнга солишда хато қилгандирсиз балки? Аввал ҳазрат Навоийдек адабиётга, тарихга, жамиятга фойдали бўлган ишни қойиллатиб қўйиб ҳазрат даражасига етиб олйлик-да, кейин ул муборак шахснинг шахсиятларини танқид қилайлик. Албатта, форс адабиёти дарғалари билан туркигўй шоирларни қиёслаб бўлмайди. Ҳар бир чечакнинг ўз ифори бор. Бунда боғнинг ҳам аҳамияти бор. Иккинчи саволга мужмал жавоб берибсиз. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 02.12.2010 в 18:07. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|