Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.10.2010 21:17   #21  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
КОТИБЛАР ТЎҒРИСИДА

Котиб шоирлар шеъри билан варақни безовчи ва сўз хазинасининг хазинасидир. Хазиначининг вазифаси амонатни сақлашдир, уни рухсатсиз сарфлаш эса хиёнатдир. Амонат сақловчи киши хиёнатчи бўлса, ўз касбида айбдор бўлади ва бундай кишининг қўлини кесмоқ яхшидир. Яхши ёзилган хат ва хатга қўйилган нуқталар, чиройликлар юзига гўзаллик бахш этган холдек оқ қоғоз жамолини безайди. Чиройли хати бор котиб сўзга оро беради ва сўзлагувчига роҳат бағишлайди. Агар хат битувчи хаттот тўғри ёзса, унинг битгани тўғрилар кўнглига сўзсиз мақбул бўлади. Муҳаррир, хоҳ бир байт, хоҳ юз байт ёзсин, таҳрири дуруст бўлса мақбул тушади. Агар ёзув шакли чиройли ва тўғри бўлмаса, билимли кишини ташвишга солади.
Шунингдек, чиройли ёзадиган котиб ҳам кўп хатога йўл қўядиган бўлса, унинг қўли фалаж касалига йўлиқсин. Кимки, нуқтани ўринсиз қўйиб - "ҳабиб"ни "ҳабис", "муҳаббат"ни "меҳнат" қилиб ёзгудек бўлса, ундай фалокатга юз лаънат! Хати ёмонлиги устига яна беҳисоб ғалат ва хатоларга йўл қўйишлик, қари кишининг соқол бўяб, масхара бўлгани кабидир. Ундай хатни парчалаб, аҳлатхонага ташлаш, хаттотни эса дўзах посбонига топшириб, жаҳаннамга йўллаш яхшидир.
Севгилидан келган мактубнинг хати гўзал, ҳам мазмуни ёқимли бўлса, кўнгил истаги ва жон ороми шудир. Аммо севгилисидан келган мактубнинг ёзуви хунук бўлса ҳам севгучи уни ёмон демайди.
Ёмон котибнинг жойи қаламдондек чуқурлик бўлсин, боши эса қаламдек яра ва қора бўлсин.

Байт:

Сўзни чалкаш, хато ёзадиган юзи қора котиб -
Боши қаламдек тилинсин.

Қайси бир котибки, ул сўзга қалам сургай хилоф,
Ул қаро юзлук боши бўлсун қалам янглиғ шикоф.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 16.10.2010 20:18   #22  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
18. МАКТАБ АҲЛИ ТЎҒРИСИДА

Мактабдор домла гуноҳсиз бечораларга жафо қилувчидир. У ёш болаларни азоблаш ва калтаклашга ўрганган; ўзи раҳмсиз, мияси пўлатдан, кўнгли эса тош кабидир. Ғазабидан қоши чимирилган, гуноҳсизлар билан аччиқлашишга одатланган. Уларнинг кўпчилигида кўнгил қаттиқлиги ва тамаъ хасталиги ошкор. Бунинг устига, улар ақл камлигига ҳам гирифтор. Улар қийнаш йўли билан болалар кўнглини ўзларига ром қилмоқчи ва кичкинтойларнинг беқарор табиатини дўқ-пўписа билан тартибга солмоқчи бўладилар. Улардаги кўриниб турган қўполлик ёш болалардаги келишмаган хатти-ҳаракатни силлиқлашга йирик эговдир. Уларнинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди.
Лекин инсоф билан айтганда, ҳар қандай иродали одамни ҳам биргина бола тарбияси чарчатади. Мактабдор домла эса, бир тўда болага илм-адаб ўргатади. Бунга нима етсин! Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп; агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам ўз муаллимига қуллуқ қилса арзийди. Бинобарин, шогирд шайх ул-ислом ва қозилик даражасига кўтарилганда ҳам устози ундан рози бўлса, Тангри ҳам рози бўлади.

Байт:

Ҳақ йўлида кимки сенга қийналиб бир ҳарф ўқитган бўлса,
Унинг ҳаққини юзта хазина билан ҳам адо қилиб бўлмайди.

Ҳақ йўлида ким санга ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Старый 17.10.2010 19:58   #23  
Аватар для Shokirbek
Оффлайн
Сообщений: 62
+ 124  146/45
– 1  0/0

Saudi ArabiaОтправить сообщение для Shokirbek с помощью YahooОтправить сообщение для Shokirbek с помощью Skype™
Барака топинг. Китобнинг ҳозирги ўзбек адабий тилига ўгирилмаган асл нусхаси ҳам борми (чоп этилганми)? Бўлса ўшандан ҳам қўйиб борсангиз жуда яхши бўлар эди. Тушунмай қолсак, тирнаб-тирнаб, китоб титиб тушунишга ҳаракат қилган бўлар эдик. Зеро, ҳар бир асарни ўз асл (оригинал) ҳолатида ўқиш бошқача шуур беради кишига.

__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat.
Ответить 
"+" от:
Старый 18.10.2010 16:39   #24  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
tashakkur, harakat qilaman topishga

Tashakkur, lekin menda hali siz aytgan kitob holati yo'q. O'zi shunaqasi chiqqanmi yo'qmi, vaqt topib tanishlarimdan so'rab ko'raman, maylimi. Bilasizmi, bu kitobni o'zi netdan rosa izlagandim men ham. Qadri o'tib ketgan, hech topolmaganman. Keyin bir joydan amallab eski bo'lsa ham shu variantini topgandim. Bu kitob qayta nashr bo'lganmi yo'qmi xabarim yo'q, ko'rib qolsam albatta olardim. Uni ham forumga sekin-asta qo'yishga harakat qilardim. Qachondir kimgadir kerak bo'lar.

Hurmat bilan.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Старый 19.10.2010 07:06   #25  
Аватар для bekww
Оффлайн
Сообщений: 568
+ 1,307  476/245
– 9  11/6

UzbekistanLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от Kavsar Посмотреть сообщение
Bilasizmi, bu kitobni o'zi netdan rosa izlagandim men ham. Qadri o'tib ketgan, hech topolmaganman.
Таниш вазият, менда фақат рус тилидаги варианти бор - "Собрание сочинений в десяти томах", 1969-70 й., ўзбек тилидаги Навоий асари учун Сизга катта раҳмат!
Ответить 
"+" от:
Старый 20.10.2010 22:00   #26  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
davomi bor...

19. АШУЛАЧИ ВА ЧОЛҒУЧИЛАР - МУТРИБ ВА МУҒАННИЙЛАР ТЎҒРИСИДА

Шодлик оширувчи хонанда: ғамни тарқатувчи созанда - буларнинг ҳар иккисига ҳиссиётга берилган кишилар ва аҳли дардлар жон фидо қиладилар. Мадомики, улар мулойим тарона билан куйлар эканлар, эшитувчининг нақд ҳаёти унга фидо бўлса не ғам? Ахир, кўнгил хуш оҳангдан қувват, руҳ эса хуш овоздан озиқ олади. Ёқимли овозу маҳорат билан куйлайдиган хонандадан дард аҳлининг ўртасида қиёмат кўтарилади. Ҳар бир созанданинг куйи дардлироқ ижро этилса, унинг чертиши дардли юракка қаттиқроқ таъсир қилади. Очиқ чеҳрали хонанда ёқимли овоз билан куйласа, дардли одамнинг куйган бағридан тутун чиқаради. Фаҳм-фаросатли созанданинг ёқимли ижроси ҳатто тошкўнгил одамни ҳам мафтун қилади. Хусусан, ўзи чалиб, ўзи куйласа, кўнгил мулкига қўзғолон солади.
Сулук аҳлиға яширин бўлган бу манзилда инсон ҳам камолот топади, ҳам зарар орттиради. Солик бу ерда бир дардли оҳ билан мақсадига етибдур ва бир наъраи жонкоҳ билан йиллар бўйи қозонгани ҳам илгидан - қўлидан кетибдур.
Шиблий ва Нурий... самоъда кетдилар ва бу йўл тариқат бирла мақсад манзилига етдилар. Кўп Оллоҳни истагувчилар арғанун - орган садосига мафтун бўлиб, бутхонага кирди ва дину ислом нақдини муғбачаларга бой бердилар.
Майхонада кимки май ичишдан ибо қилса, най овози бир дилкаш наво билан уни расво қилади-қўяди. Агар киши май завқини унутиб, ичишдан тортилар экан, ғижжак чўзиқ нолалар чекиб, унга ёлборади ва танбур пардалари мафтункорлик билан ҳалок этади, унинг ҳаловат пардасини чок этади, чанг зорланиб, бўғзини чўза-да; уд тилининг инграб ёлбориши чангникидан ҳам ортади. Қачонки рубоб бошини ерга қўйиб илтимос қилганда, қўбуз қулоқ тутиб, кайф-сафо оҳангини тузади. Булар билан баравар қонун ва чағона асбобларининг ноласи қулоққа эшитилганда, шу пайт ойдек соқий қадаҳларга май қуйиб, таъзим билан узатса, парҳездорликка ким эътибор беради-ю, ақл-ҳушнинг ихтиёрини ким ўз қўлида тута олади?! Сўфи ва тақводорларга ҳам бу базмда эътибор қолмайди. Гарчи ишқ аҳлининг расво бўлиши учун бу нарсаларга эҳтиёж йўқ эса-да, уларнинг дард ўтига най ел бериб, май эса ёғ бўлиб туйилади ва у янада аланга олади.
Араб теваси ҳайдовчининг "ҳудий" деган хониши билан саҳрода юришини тезлатади, булут парчасида эса момақалдироқ садосидан чақмоқ чақади. Инсон мусиқа садосини тинглар экан, хаёли бузилиши табиий ва одамнинг бу жон офатидан қутилиши маҳолдир.
Аммо хонанда ва созандаларнинг саёқлари, гарчи ғамни тарқатувчи, шодлик таратувчи бўлсалар ҳам, лекин ҳақиқатда пасткаш ва тиланчидирлар. Бундай ашулачи ва чолғувчилар зорланиб ва ялинчоқлик билан пул топадилар. Агар буюрувчидан инъом-эҳсон бўлса, улар ноз истиғно ва инжиқлик билан қилиқ кўрсатадилар. Ва агар ноз-неъмат деган нарса тамом йўқ бўлса, уларнинг кўнгли сендан узилди ҳисоб. Улар агарчи йил бўйи сенинг эҳсонингдан баҳраманд бўлган эсалар-да, ёнингдан танимай ўтиб кетаверадилар. Оз олсалар - ерга урадилар; кўп олсалар - қадрламайдилар. Уларнинг кўпчилиги ахлоқсиз; бадфеъл; қолганлари ҳам ўлгудай қайсар ва дағал сўзли бўладилар. Ҳаракатлари ҳаддан ташқари тутуруқсиз сўзларидек, гаплари эса бемаҳал қилган нозларидек, улар вафо деган фазилатдан бенасиб қолганлар; шунинг учун вафодорлар улар олдида қадрсиз ва хароб. Вафосиз муғанний - ҳаёсиз муттаҳам. Агар йиллар бўйи иззат-ҳурмат қилиб, унга едириб-ичирган бўлсанг ҳам бир гал уни қуруқ қўйсанг - сендан кечади, танимайди қўяди. Булар эркак сувратидаги таннозлар ва башанг кийим кийган уйбузар ахлоқсизлардир. Улар қўшиқ айтиб ва соз чалиб, баъзиларни таловчи, йўлтўсарлардир:

Маснавий:

Ҳеч кимга бу фитна дуч келмагай,
Чунки овозидан нажот қуши учиб кетади,
Қуш қўнмоқчи бўлса, доим довул уради,
Бу билан ўша қушни узоқ муддатга ҳуркитиб юбориш мумкин.

Маснавий:

Кишига бўлмасун бу фитна дучор,
Ки, унидин нажот тайри учор.
Ёнса қўнмоққа табл урар ҳар дам,
Ким ўшул қушқа қўпрак ўлғай рам.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
2 "+" от:
Старый 22.10.2010 22:58   #27  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
davomi bor

20. ҚИССА ТЎҚУВЧИ ВА ҚИССА АЙТУВЧИЛАР ҲАҚИДА

Ё маъжунхўр ёки банги кўнглида ҳар доим маърака қуриш истаги. Баланд овоз билан ҳар дам чапак чалиши ақл ва тоқат қушларини қочириш учундир. Ҳаракатларидан телбалар қилиғи намоён бўлади, сўзларидан эса маст-аластларнинг шиори англашилади. Туя қумалоғини қанд деб сотади, йиғиндаги мухлислари эса уни танаввул қиладилар.

Байт:

Ҳеч ким маъжун билан қандига харидор бўлмасин,
Унинг ҳангомаси билан ҳеч қандай бозор қизимайди.

Байт:

Кишиким, бўлмағай маъжуну қандининг харидори,
Онинг ҳангомаси бирла тузалмас ҳеч бозори.



21. НАСИҲАТГЎЙ ВА ВАЪЗХОНЛАР ТЎҒРИСИДА

Воиз Ҳақ сўзини тарғиб қилиши, пайғамбар сўзидан четга чиқмаслиги керак, энг аввал унинг ўзи Ҳақ ва пайғамбар йўлига кириши, сўнгра эса насиҳат билан элни ҳам шу йўлга солиши лозим. Ўзи юрмаган йўлга элни бошламоқ - мусофирни йўлдан адаштириб, биёбонга ташламоқ ва саҳрода уни йўқотмоқдир. Ўзи мастнинг элни ҳушёрликка чақириши - уйқучи кишининг одамларни бедорликка даъват этганига ўхшаш бир нарсадир.

Уйқусида сўзлаган касал одамдир,
Унга қулоқ осган эса тентакдир.

Ваъз муршидлар - пирлар ҳушёр кишиларнинг ишидир ва уларнинг насиҳатини қабул этган мақбул кишидир. Аввало, унинг ўзи бир йўлга тушиб олган бўлиши, кейин эса бошқа одамларни ўша томон бошлаб бориши керак. Йўлга билмай кирган йўқолади ва мақсадидан бошқа ерга етади.
Ваъзхон шундай бўлиши керакки, унинг мажлисига бўш кирган одам тўлиб чиқсин; тўла кирган одам эса енгил тортиб, холи қайтсин. Воиз олим ва ҳалол иш кўрувчи бўлса, унинг насиҳатидан четга чиққанлар гуноҳкор бўлади.
Агар, у бошқаларга буюрса-ю, ўзи қилмаса, унинг сўзлари ҳеч кимга таъсир этмайди ва фойда келтирмайди. Ўз ёрдамчилари орқали насиҳат қилувчи воиз - ўзи қолиб, шогирдини куйлатувчи қўшиқчидир.

Қитъа:

Дастёрсиз сўз айта олмайдиган воиз
Дастёрнинг қулидир, у Ҳақни куйловчи қўшиқчи эмас.

Воизки, дастёрсиз ўлмас сухангузор,
Анга ёроду мунга аёлғувчи ҳукми бор...
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 09.11.2010 18:55   #28  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
22. МУНАЖЖИМЛАР ТЎҒРИСИДА

Сайёра ва юлдузларни кузатиб, ҳукм чиқарадиган мунажжимлар нуқталарни ҳисоблаб, лоф урадиган фолбинга ўхшайди. Унинг ўлчов жадвали - бўлмаган нарса. Тушунтиришлари ва осмон жисмлари ҳаракатига оид гапларнинг ҳаммаси хато. Устурлоби* узоқроққа улоқтирилиши керак бўлган асбоб. Ойни кузатувчи анжоми бутунлай бефойда, натижа бермайдигандир. Бу асбоб-анжомларга асосланиб, сўз юритувчи мунажжимлар Ҳақнинг қазо ва тақдир ҳақидаги сўзини унутган ғофиллардир.
Бу мунажжимлар шундай кишиларки, қўлида битта анор бўлса, унинг пўсти ичида нечта парда, нечта хона бор ва ҳар парда ва хонада нечта анор донаси борлигини билмайдилар; у доналар аччиғми, нордонми, чучукми эканини айта олмайдилар. Бовужудки, одамлар неча марталаб анорни сўйиб еган, хосияти қанақалигини айтиб ҳам берган, думалоқ осмон, ундаги юлдузлар ва буржлар ҳақида афсона айтадилар ҳамда уларнинг шарофатли, хосиятсиз таъсирлари ҳақида сафсата сотадилар. Ҳолбуки, буларнинг ўн сўзидан биттаси тасодифан ҳам тўғри чиқмайди. Ишларининг қабоҳат эканини улар ё тушунмайди ва ёки тушунишни истамайди. "Мунажжим - каззоб" дегандек буларнинг сўзи ёлғондир. Ўзлари ростлик дунёсидан йироқ тушгандир, ўткир кўзларини ғафлат пардаси ўраб олгандир.

Байт:
Фалак, юлдузлар ҳолати фойда ва зарардан холи эмас,
Лекин уни Ҳақ билади, мунажжим билиш мумкин эмас.

Эмас афлоку анжум ҳоли бенафъу зарар, лекин
Ани Тенгри билур, эрмас мунажжим билмаги мумкин.

* Устурлоб - Қуёш ва юлдузларнинг юксаклигини ўлчайдиган асбоб.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 14.11.2010 07:58   #29  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
davomi bor...

22. САВДОГАРЛАР ТЎҒРИСИДА

Савдогар саёҳатни севади, дунёнинг ҳар хил иқлим ва шаҳарларидан хабар топади, у ерлардаги қизиқ ва ажойиб нарсалар ҳақида афсона айтади, нодир ва ғаройиб воқеаларни ҳикоя қилади. У, тоғларнинг тоши ва дашт-саҳроларнинг қумлари устида туя суради; денгиз мавжлари ва сув тошқинларидан фойда ва зарар кўради, ҳалол ризқ топаман, деб, узоқ, машаққатли йўлларни босади; у тинч-осойиштагина ҳаёт кечираётгандек туйилса-да, ичида қанчадан-қанча изтироб ва ташвишлари бўлади. Савдогарнинг бошида бирни юз қиламан деган савдо; кўнглида бўзни шойига айлантираман, деган истак бор.
Савдогар ёлғиз фойдани ният қилмаслиги; фойда қиламан деб, ўзини қаттиқ машаққатга қўймаслиги, савдо қилиб фойда топаман, деб денгизга кема сурмаслиги; дур оламан, деб наҳанг оғзига қўл солмаслиги; мол ва пул кўпайтираман, деб жонсарак бўлмаслиги керак. У хизматкор ва савдодаги гумашталарни ўз ҳашамати ва обрўсининг сабабчиси деб билмаслиги; нафис матоларни аяб, эски чопон киймаслиги; лаззатли таомларни кўзи қиймай, қаттиқ нон емаслиги лозим. Унинг тортган қийинчиликлари тирикчилигининг яхши ўтиши учун хизмат қилса ва топган фойдаси кўнгил фароғати учун сарфланса, яхши бўлади.
Шунингдек, савдогар сафарда юраркан, азиз-улуғ ва доно кишиларни топиб, улар суҳбатидан баҳраманд бўлишни ҳам ўзига ният қилиб олса; бунинг риоя ва аҳамиятидан баҳра олиб, фақир-бечоралар ҳам бойиб, юзага чиқса. Бойлар тарафидан муҳтожларга берилиши лозим бўлган шаърий закот - диний солиқни ҳар йили ўз вақтида бериб турса; фақирларнинг ҳақлари бўйнида қолмаса ёки молларини азиз тутиб ўзини хор этмаса. Бож-хирожни бериш ўрнига ўз молини яшириб, ўз обрўсини тўкмаса ва ёки топган-тутганини меросхўрлари сочиб-совуриши учун тўплаб қўймаса ёки бирор ҳодиса қўзғаш учун жамғармаса. Акс ҳолда бундай савдогар хожа эмас, мардикор бўлади; ўз хасислиги ва пасткашлиги билан ҳамиша азобу уқубатда қолади.

Байт:
Бундай кишида ақл-ҳушдан нишон ҳам йўқ,
Гарчи жаҳон машҳури эса-да, уни гадо деб билгил.

Мундоқ кишида йўқ хираду хушдин нишон,
Билгил гадо, агарчи эрур хожаи жаҳон.

Шаҳар олибсотари хиёнатчи, ўз фойдасини кўзлагани ҳолда, элга қаҳатчилик тилайди, унинг мақсади - элга зиён етказиш орзуси, арзон олиб, қиммат сотишдир. У оларда шойини бўз деб камситади; сотарда эса бўзни шойи дея вайсайди. Шолни тўрқа* ўрнида ўтказа олишда кечикиш йўқ, бўйрани кимхоб ўрнида пуллай олишда тўхташ йўқ. Дўконида инсофдан бўлак ноинсофликнинг барча тури кўплаб топилади. Мусофир савдогар билан бу бамисоли эр-хотин; балки бирини аскар, иккинчисини унинг хотини деса бўлади. Олибсотарга фойда-ю, харидорга - нуқсонли мол, ҳар икки томондан ёлғон онт ичган даллолдир.

Байт:
Яхши қарасанг, бу гуруҳнинг барчаси одам эмас,
Улардан йироқ туришлик сенинг фойдангдир.

Бу хайл одам эмаслар, яхши боқсанг,
Эрур судинг, алардин гар йироқсан.

_________
* Катон деган нафис қимматбаҳо матодан тикилган кийим.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 14.11.2010 в 08:00.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх