|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#22 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Ўзбек-турк маданий алоқалари тарихида яна бир муҳим саҳифа бор. Бу рус-турк урушида асир тушган тушган турк офицерларининг 1917 йил Февраль инқилобидан кейин озод қилингиши ва Ўзбекистонга келишидир. Шу йилларда Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари етишмагани учун улар мамлакатимизнинг турли шаҳарларидаги мактаб ва интернатларда дарс берганлар. Сиз яхши билганингиздек, Мирзакалон Исмоилий 1917 йил воқеаларидан сўнг Андижонда ташкил этилган етимхоналардан бирида тарбияланган. Турк зобитлари (офицерлари) ҳам муаллимлик қилган мазкур етимхонадаги ҳаётини эслаб, М.Исмоилий ўзининг таржимаи ҳолида бундай ёзган эди: “...Уларнинг эртаю кеч қиладиган ишлари етимларга турк ашулаларини ўргатишдан ва туркча команда бериб бизни машқ қилдиришдан иборат бўлар эди. Бизга “Санжоғимиз”, “Чаноққалъа” каби турк ашулаларини ўргатганлари эсимда. Етимхонага баъзан Тулу афанди билан Шаҳидий афанди деган икки зот келар эди. Буларнинг биринчиси ўшлик миллатчилардан бўлса, иккинчиси асир тушган турк зобити эди. Шаҳидий афанди муаллимлар, тарбиячилар ва катта ёшли болалар билан Туркия ҳақида, турк аскарларининг довюраклиги ҳақида, бизларнинг ҳам “турк жужуқлари” эканимиз ҳақида суҳбат ўтказарди... Етимхонада икки йил тарбияландим, хат-саводим чиқди, оқу қарога озми-кўпми тушунадиган бўлдим...” Болалик йилларида озми-кўпми турк тилига “ тиши ўтадиган” бўлгач, М.Исмоилий Чўлпон сингари устозлари таъсирида турк ёзувчиларининг асарларини ўқиб, қардош халқ тилини ўргана бошлаган. Қолаверса, ўша йилларда ўзбек адабий тили турк тили таъсирида ривожланаётган эди. Каминанинг мактабдош дўстим Москвадаги дорилфунунлардан бирида ўқиб, турк маланияти ва тарихи бўйича мутахассис бўлган. Миад Ҳакимов исмли шу дўстим 50-йиллардан бошлаб турк ёзувчиларининг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. У турк ёзувчиларининг асарларини бевосита турк тилидан таржима қилган биринчи таржимон ҳисобланади. У ҳаётининг сўнгги йилларида хориждаги ўзбеклар учун нашр этилган “Ойдин” газетасига муҳаррирлик қилган. М.Исмоилий мазкур газета таҳририятига тез-тез келиб, раҳматли дўстим билан турк тилида суҳбатлашиб турарди. Чамаси, М.Исмоилий “Чолиқуши” романини ҳам Миад Ҳакимовнинг тавсияси билан таржима қилган.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#23 |
![]() |
Было бы здорово, если бы кто-нибудь собрал информацию об этом великом человеке на русском языке, т.к. я в Интернете не вижу какой-либо полезной и содержательной информации о нем.
Если бы кто-нибудь собрал, то мы опубликовали бы здесь и заменили бы текущий скудный материал.
__________________
Suvsoz.uz |
|
|
Ответить |
|