Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
Ижод аҳли ҳамиша шунақа қизил чизиқлиларнинг устида бўлишган!
|
Тунда ёзиб қўйган шу "тагдор" гапимни кун бўйи ўйлаб юрдим. "Қизил чизиқли"лардан нега ранжиганман. А-ҳа, ёдимга тушди. Урушқоқ бандалар юмдалашганида башарасида тирноқларнинг излари қизил чизиқ бўлиб қолади. Улар шу чандиққа ўхшаш из билинмай кетгунича башарасига ниқоб кийиб юрганини кўрганман. Иккинчиси, қайсидир кўрсатувда ҳабашлар юзларига тарам-тарам қизил чизиқлар тортиб олишгани ғашимни келтирган... Камина кўчма маънода ишлатган иборамда наинки ижодкорлар, балки, эзгу ниятли зиёлиларнинг оёқлари остида яксон бўлиб кетадиган қизғиш хас-хазонларнинг тарам-тарам бўлишини тасвирлашга интилдим.
Жасурбек куюнчаклик билан ёзган "-" белгиларни ўйлаб куюнмадим, билъакс, енгил тортдим. Одатда, мевали дарахтга тош отилади! Турли ниқобларда "-" белгиси қўяётган битта қитмир билиб-билмай менга яхшилик қилаётганини тўғри англадим. Четдан форумга қизиқиб кирган янги ўқувчиларимиз ўша белгига эътибор беришса, сўнг албатта тепадаги мақола ва асарларни эътибор билан ўқийди! (Муаллифнинг мақсади ҳам ўқитиш, ўргатиш, маънавият нурларини таратишдир!) Ақлирасо, фикри теран ўқувчилар ким ҳақ-у ким ноҳақлигини яхши ажратиб олишига ишонаман!