Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.09.2010 19:22   #1  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Information Mahbub ul-qulub

АЛИШЕР НАВОИЙ

Маҳбуб ул-қулуб
(Қалблар севгилиси)

Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти

(1983 йил) (105 саҳифадан иборат)

БИРИНЧИ ҚИСМ

Кишиларнинг аҳволи, феъл-атвори ва
гап сўзларининг аҳамияти ҳақида

Бу қирқ фаслдир

1. ОДИЛ ПОДШОҲЛАР ТЎҒРИСИДА

Адолатли подшоҳ Ҳақ таолонинг халойиққа кўрсатган марҳаматидир; бундай шоҳ мамлакат учун тинчлик ва фаровонлик сабабчисидир...
Одил шоҳ қуёш билан баҳор ёмғиридек қора тупроқдан гуллар очади ва мамлакат халқи бошига олтин билан дурлар сочади. Камбағал ва бечора одамлар унинг яхши, мулойим муомаласидан роҳатда; золим амалдор ва миршаблар унинг сиёсати тиғидан қўрқувда. Адолатли шоҳ шундай қўриқчики, унинг сояйи давлатида қўй-қузилар бўри хавфидан омон; ёмонларга шафқатсизлигидан йўлдаги мусофирлар йўл тўсарлар ваҳимасидан эсон. Марҳаматидан мактабларда болалар шовқин-сурони... Ҳайбатидан йўлларда қароқчилар йўқ ва халқ қўли ўз моли билан тўлиқ. Забтидан амалдорлар қалами синиқ ва золимлар байроғи йиқиқ. Ғамхўрлиги ва фаолиятидан масжидлар жамоат билан тўла мадрасалар илм устида баҳслашувчилар билан ғала-ғула. Қасоскор тиғидан ўғри қўли эл молига етмайди ва ўч олиши хавфидан йўлтўсарларнинг қадами йўқлиқ биёбонидан нарига ўтмайди. Савдо қилиш учун тун бўйи дўконларда шамъ ўчмайди, олди-сотди қилувчилар кўчаларда безорилар дайдишидан қўрқмайди. Шомдан то саҳаргача масжид хонақоҳларининг эшиги очиқ; хилватхоналар ибодат нуридан ёруғ. Шаҳарда кўчалар посбони у, далада қўйлар чўпони у. Аҳолининг ҳовли-боғи унинг шарофатидан обод; сипоҳлар орзу-умидларига етиб шодон. Одил шоҳ шарофатидан кечалари турк аёлларининг аллалари тинмайди; болалар эса, бемалол ошиғини ўйнайди. Кампирлар ип йигираркан, чарх овозига жўр бўлиб, унинг ҳақига дуо ўқийдилар; канизаклар пахта саваркан, савағичнинг тап-тупи билан тўлқинланиб, қўшиқ айтиб, уни олқишлайдилар. Фақирлар унга дуо-таҳсин ўқиб, эркалик қиладилар. Шоҳ эса, очиқ қўллилик билан фуқарога саховат қилади ва уни сийлайди.
Очларнинг овқати одил шоҳнинг шафқат ва мурувват билан ёзган дастурхонидан; яланғочларнинг либоси унинг лутф-марҳамат хазинаси эҳсонидан. У мамлакат боғини обод қилишда ёмғир булутидай сероб; мамлакат аҳли кўзини ёритишда жаҳонга нур сочувчи офтоб. Ўзга юртларнинг элу халқи уни орзу қилади; бошқа ўлкаларнинг мазлумлари адолатпарварлиги туфайли уни дуо билан тилга олади. Олимлар унинг яхши номини таърифлаб рисолалар битади; шоирлар унинг гўзал сифатини мадҳ айлаб қасидалар ёзади. Бастакорлар унга атаб куйлар яратади; хонанда-созандалар уни дил-жигардан куйлайди.
Адолатпарвар шоҳ халқни рози қилса, Ҳақ таоло шоҳдан рози бўлади, кишиларнинг арзу додини тинглаганда, бу иш юзасидан халқ олдида сўроқ беришни ўйлаб, изтироб чекади.

Маснавий:

Ўзи подшоҳ, лекин дарвешсифат,
Унга шоҳликдан кўра фақирлик хуш келади.
Халойиққа бу шоҳдан нажот етсин,
Ҳаёт ундан асло холи бўлмасун.

(Давоми бор, Худо хоҳласа вақти-вақти билан шу китобнинг кейинги саҳифаларини секин-аста қўйиб боришга ҳаракат қиламан.)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх