Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev
Ака Испанияни менга беринг, ўзингиз Голландияни олиб қолинг
|
Иккаласигаям ихлос баланд. Иккаласиям "Барса" орқали кўнгилга яқин. Ўзимам финалда айнан қайси бирига мухлислик қилишимни билмай ҳайрон бўлиб ўтирибман. Ҳеч бунақаси бўлмаганди.
Бундоқ ўйлаб қарасам: голландлар икки бор финалдан ортга қайтган ва учинчи уринишда чемпион бўлишга улар ҳақлидек кўринадилар. Ахир, жаҳон футболига ўзгача жозиба олиб кирган голланд тотал футболи чемпионликка муносиб.
Аммо. Испания ҳозирги таркиби ва ўйинини яқин йилларда яна такрорлаши номаълум. Айниқса, бу жамоада тўп сурувчи ажойиб футболчилар - Хави ва Пуйоллар учун бу охирги ЖЧ бўлиши мумкин. Шу бугунги кунда чемпион бўлишга уларчалик ҳеч ким ҳақли эмасдек...
Оффтоп:
Так что, бош қотганский
