Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.07.2010 11:34   #1  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Тилимиз қотиб қолгандек туюлади

Тилимиз жуда ажиб, лекин, менимча, унга кўп тилларга хос юмшоқлик етишмайди. Ўзбек тили кўп томондан «консерватив» десам тўғрироқ бўлармиди. Ўтмишда янги сўзларни киритиш қисман осон кечган - ўзбек тилида маънодоши бўлмаса, бемалол тожик ёки араб тилидан олаверишган. Бундан 15-20 йилларча аввал бизда ҳам шунга бош суқиб кўрилди. Бироқ вақт ўтиб бўлган, энди тилимиз кўпроқ рус тилига мослашиб бўлган. Дейлик, жумҳурият, жарида каби сўзлар бизга ғалати эшитилди. Фақат вилоят ва туман каби сўзлар жорий бўлди, холос. Аммо янги сўзлар муомалага деярли ҳар куни кириб келяпти. Айтайлик, русча самолёт сўзи "сам" ва "летать" сўзларидан олинган бўлса керак. Энди ўзбекча "учоқ" ёки "учар" демайсиз-ку. Баъзилар ўйлаб топган "тайёра" сўзи эса, менимча, ғирт аҳмоқлик . Самолёт сўзини қолдираверамиз. Бунга ўхшаш сўзлар кўп. Масалан, "внедорожник" сўзини қандай таржима қилиш мумкин? Бир жойда "дала йўлларида юришга мослашган машина" деб олишибди. Маъноси тўғри, аммо узунлиги ярим саҳифани тўлдириб бўлди-ку.
Бошқа тилларда бу муаммо осон ечилади. Дейлик инглиз тилида икки сўзни қўшиб ёзиб қўйса бўлгани. Дейлик, инглиз тилида Белоснежка исми - "snow" - қор, "white" - оқ сўзлари қўшиб қўйиш билан яратилади, тамом. Рус тилида ҳам кўриб турганингиздек осонгина. Ўзбекчада эса - Оққорйоим деб таржима қиламизми?
Ответить 
Старый 27.10.2013 18:23   #2  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Ассалому алайкум муҳтарам форумдошлар. Кўришмаганимизгаям анча бўлиб қолибди. Жуда долзарб мавзу очилибди. Муаллифига раҳмат. Дарҳақиқат тилимиз кейинги пайтда ўз жозибасини йўқотиб бораётгандай. Фикри ожизимча, бошқа миллат тилларидан сўзларнинг кириб келганлиги бизнинг луғавий бойлигимизни оширмайди. Анча йиллар бурун, яъни руслар бизга ҳеч қандай даҳл қилмай туриб, бу тилдаги сўзлар биз учун умуман ёт бўлган. Араб ва Форс (тожик эмас, тожикчанинг бизнинг тилга ҳеч қандай алоқаси йўқ) тиллари эса, бизнинг тилга аллақачон кириб бўлган. Агар тил мутаҳассиси бўлмасангиз буни сезмайсиз ҳам. Аслини олганда эса, бу арабий, форсий миллатларнинг ҳам, славянлар каби бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Энг ёмони уларнинг сўзларининг бизга ўтиб қолиши билан бирга, ўзимиз сезмаган ҳолда маданиятиниям қабул қилиб қўйишимиздир. Бу эса миллат учун ўта ҳалокатли бир ҳол. Узоққа бормайлик, фамилияларимизнинг ўзи ҳам ўзбекча эмас. (қаранг, ўзим ҳам фамилия деб қўрқмай немисча ёзяпман). Масалан: Қўшоқ-ов, Долим-ов ва ҳ.к. Бу Ов-Овлар кейин бўлгану, нима учун ҳалиям шундайлигича қолиб кетмоқда? Сизнингча бу нима? тилнинг кириб келганими, ёки русларнинг қоидаси, усули, маданияти деймизми? Нима бўлганидаям бу ҳолат биз ўзбек миллатига ҳос нарса эмас. Фамилияларимизгаям бирор аниқлик киритиш пайти келмадимикин? Кўп ўйлаб қоламан, фамилияларимиздаги ОВ ўрнига, БЕК қўшсак нима бўларкин деб. Унда Баҳодир Қўшоқбек, ёки Шокиржон Долимбек бўлар эди. Ҳозир бу ғалати эшитилгани билан, келажак авлод буни ҳудди биз фамилиямизни ОВ билан қабул қилгандек, ҳеч ҳайрон бўлмай БЕК билан қабул қилаверади. Ва вақти келиб, Америкада ёки бошқа бирор давлатда паспортимизни кўрибоқ, ўзбекмисан дейишадиган бўлармиди. Бу албатта менинг бир фикрим ҳолос. Ўзбек сўзининг айна БЕК сўзига алоқадор ёки алоқасиз эканлигига ҳам аниқ бир изоҳ тополмаган бўлсам ҳам, фамилиямизнинг шундай аталиши менимча зиён бўлмаса керак.
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
шундайлигича олиб қўйган маъқул.
Шу фикрга унчалик қўшилмайман. Ҳар бир бизга бегона бўлган сўзни, айнан таржима қилган маъқулроқмикин? русча сўзни, арабчадан олиб таржима қилиб, луғатимизга қўшиб қўйиш тўғримикин? Агар айнан таржима қилишнинг имкони бўлмаса, демак бошқа миллат тилидан олмай, бирор янги ўзбекона сўз ўйлаб топиб, шуни луғатга киритилгани маъқул деб ўйлайман. Масалан, ўша русларнинг "самолет" сўзи ҳам, самолет иҳтиро қилингунга қадар бўлмаганку. Тан олишим керак, мен ҳам "тайёра" сўзини, ўзбекча "тайёр" сўзидан олинганмикин деб ўйлаган эдим. Лекин жўяли бир изоҳ тополмагандим.Бугун Маъсудбекнинг изоҳидан билдимки, арабчадан олинган экан. Лекин савол туғилади. Нима учун айнан араб тилидан олиб, ўз луғатимизга ёзишимиз керак? Арабларнинг бизга қандай яқинлиги бор ўзи? Динимизнинг бирлиги, маданиятимиз, урф одатларимизниям бирлиги эмаску. Майли, ўша араб истилоси даврида бизга айрим сўзлари, ёки қандайдир одатлари ўтиб қолгандир, аммо нима учун шуни биз давом эттиришимиз керак? "Самолет" сўзини, "ўзиучар" деб, икки сўзни жуфтлаб атасак бўлмасмиди? Бу бизга ҳозирча ғалати бўлиб туюлиши мумкин, яъни, Тошкентга ўзиучарда бордим дейиш, аммо кейинчалик бу оддий сўз булиб қолаверади, келажак авлод, нима учун "ўзиучар" деб номлаган экан деб бош ҳам қотириб ўтирмайди, сабаби исми жисмига монанд булиб турибди. Нима бўлгандаям, тилимиз, миллатимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган пайт келди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 29.10.2013 04:19   #3  
Аватар для Muhandis_M
Оффлайн
Инженер
Сообщений: 38
+ 18  15/10
– 0  2/2

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Албатта, миллатни миллат қилиб турувчи энг асосий қадрияти бу унинг тили бўлса керак. Она тилимиз тарихий жараёнларда араб, мўғул, ва рус тилларининг кучли таъсирига учрагани, юқоридаги постларда таъкидлаб ўтилган. ўтган асрдаги фан-техника инқилоби натижасида умуминсоний истеъмолга ялпи ҳолатда кириб келган техникага оид сўзларни ҳам, ўзбек тилига катта таъсири бўлди.
хамма нарса сингари тил ҳам эволюция жараёнида иштирок этади. масалан жадид адабиёти ва 80-йиллар адабиёти адабий тили ўртасида анча сезиларли фарқ мавжуд. Бу тил ўзгаришлари табиий жараён бўлса ҳам, унга сунъий таъсирлар доим бўлганлигидан гувоҳлик берадиган мисолдир. Мен охирги вақтларда фан-техникага оид адабиётларни кўпроқ мутолаа қилганим боисидан бир ғалати тенденцияга эътибор қаратдим: ХХ асрнинг асосан 40-йилларидан кейин Ўзбек тилида илмий оммабоп асарлар пайдо бўла бошлаган. 40-50 ва қисман 60 йиллардаги илмий техникавий асарларда соф ўзбек адабий тилига мослашиш, илмий атамаларни ўзбек тилига мослашга уриниш мавжуд ва у аксарият ҳолларда муваффақиятли амалга оширилганига қойил қолиш керак. Бироқ, 70 -80 йиллар илмий техникавий нашрларида тамоман акс жараён, соф ўзбек тилида аллақачон мавжуд бўлган ном ва атамаларни ҳам русча вариантини қўллаш кўпайиб, баъзи мисолларда эса ҳаддан ошиб кетган экан. масалан, "чизиқли кенгайиш муаммоси" жумласи "линиявий кенгайиш прорблемаси" деб келтирилган ва бунга ўхшаш мисоллар бисёр. Бу жараёнга - мустақиллик барҳам берган. Истиқлолдан кейинги нашрлар, мактаб дарсликларидан бошлаб, ўз она тилимизга имкон қадар мукаммалроқ ёндошвув билан ишланмоқда ва бу дилни қувонтирадиган ҳолат.
Мазкур гаплар билан эътиборингизни нимага қаратмоқчиман:
Ўша 40-50 йилларгача бўлган авлод олимлар ичида рус ва бошқа хорижий тилларни мукаммал билган зиёлилар кўп бўлганига шубҳам йўқ, бироқ улар, етишиб чиқаётган оддий мактаб ўқувчилари ёки олийгоҳ талабалари учун тушунарли бўладиган қилиб, она тилига кўпроқ эътибор қаратиб ишлашган. 70-80 йилларда эса, бошқа бир авлод - олийгоҳларда асосан рус тилида таълим олган ёки "марказ"даги олийгоҳларнинг қолипи бўйича ишлайдиган олимлар авлоди катта саҳнага чиққан. Бу пайтда илмий ишлар кўпроқ рус тилида ёзилган, илмий-оммабоп қизиқарли адабиётлар эса русча атамалар ва жумлалар асосига қурилган.
Мустақилликдан сўнг, яна янги авлод, тилимизга янгича ёндошув билан муносабатда бўладиган ёш илм-фан мутахассислари етишиб келмоқда. Эндиликда фан-техникага оид нашрларда яна ўзбекча атамалар вазни етакчилик қилишни бошлади. Ўйлашимча бу жараённинг кейинги босқичларида тилимизнинг софлигига ижобий таъсир қилувчи кўплаб яхши тенденцияларни кузатамиз.
Мавзу муқаддимасида кўтарилганидек масалалар, яъни исм-шарифга таалуқли жараён ҳам, шу сингари аста-секин изига тушиб кетса керак. Менинг танишларим ва дўстларим орасида бу нарсани ўз оиласига тадбиқ қилганлар бор. Ва бошида бошқаларнинг бунга муносабатлари турлича бўлган бўлса ҳам, эндиликда фарзанди учун фамилияда -ов қўшимчасидан воз кечган танишларим кўпаймоқда. "Отасининг исми" деган графанинг эса расмий ҳужжатларда (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, пасспорт вхк.) аллақачон "-вич" ва "-вна" дан "ўғли" ва "қизи"га айлангани ҳам барчамизга яхши маълум.
Лекин бу инсоннинг ўзи учун ўзи ҳал қилиши лозим бўлган, шахсий масаласидир ва унинг учун мажбурият ёки қандайдир ижтимоий жараён жорий қилиш ўринли эмас. Мавзу муаллифи таклиф қилгандек ҳолат собиқ иттифоқ парчаланганидан кейин, тарихий миллий анъаналарга қайтишнинг радикал йўналишини танлаган айрим янги мустақил давлатларда, мисол учун Болтиқбўйида (Литвада) кузатилди. Фамилия ва исмларга -С, -АС қўшимчалари қўшиб чиқилди. Бу ялпи ижтимоий жараённинг салбий оқибатлари ҳам кўзга ташланиб қолди, баъзи исм фамилиялар, -С қўшимчаси қўшилгач, кулгили, ёки ачинарли кўринишга келиб қолган. Иш судгача етиб борган ҳолатлар ҳам мавжуд.
Демак, фикримча, бу нарсани, ҳар бир шахс ўзи учун ўзи ҳал қилиши керак бўлган даҳлсиз ҳуқуқлари сирасига киради ва бундай жараёнлар ижтимоий табиат касб этишини ҳисобга олсак, унинг амалга оширишнинг инқилобий (революцион) йўналиши эволюцион йўналишидан кўра салбий жиҳатларга кўпроқ эга бўлади...
Фикримча авлодлар алмашинуви жараёнида тилимиз ўз жозибасини янада орттириб боради.
Физикада айтилганидек, хамма нарса нисбий, шу жумладан менинг фикрим ҳам...
Ответить 
Старый 31.10.2013 02:18   #4  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Muhandis_M Посмотреть сообщение
Физикада айтилганидек, хамма нарса нисбий, шу жумладан менинг фикрим ҳам...
Муҳтарам Muhandis_M, сизнинг юқорида келтирган фикрларингизни ўқиб туриб, очиғи анча ижобий тўҳтамларга келдим. Араб, мўғул, русларнинг миллатимизга таъсири ҳақида гапириб ўтибсиз. Мен ҳозир энг сўнги жараён, русларнинг таъсири ҳақида гапирмоқчиман. Ўша амир Музаффар даврида, русларга мағлубиятдан кейин, бизнинг юртимизга рус тили кириб келди. ( Бир куни Арабистондан Асакага келган ўзбек меҳмон мендан бир издиғомга:- кирсам бўладими- деб сўраганди, мен ҳам: конечно бўлади- деб юборибман. У тушинмай, нима у конечно деб сўраганди). Ўша пайтга қадар, ҳудди шу арабистонлик ўзбек сингари, ҳалқимиз учун ҳам рус тили ёт бўлган. Кейин советлар инқилоби бутунлай миллатни йўқотиш мақсадида ўзбек тилини руслаштира бошлашди. Бунга қисман эришдилар ҳам. Яқинда Қозоғистонда бўлиб қайтдим, қозоқлар бир бири билан русча гаплашишяпти. Мен русча шеър ёзишим мумкин, ҳикоя ёзишим мумкин, лекин ўзим русчани акцент билан гапираман. Уларда эса, ҳатто акцентниям сезмайсан. (балки ҳақиқий руслар сезар). Бу билан нима демоқчиман? Умуман ўзга миллат сўзларининг луғатимизга кириб келишига йўл қўймаслик керак. Мен "советский человек"ман (совет даврида туғилиб ўсган). Совет даврида ўта ўзига тўқ оилада катта бўлганман. Лекин ҳозир бу советларни кўргани кўзим йўқ.(Бу ерда тўғри тушиниш керак, мен советларнинг айрим дастурларини маъқуллайман, фақат Москвага бўйсиниб яшашни истамаслигимни айтяпман).Биз ўзбеклар ўта ақлли халқмиз. Бизни 70 йил давомида ўйлашга, фикрлашга йўл қўйишмади. Онгимизни атеизм, коммунизм ғоялари билан чегаралаб қўйишди. Ким ақлли фикр қилса уни йўқ қилишди. Физ-мат мактаб-интернатида домламиз, математика китобларини русчасини ўқинг деб айтгани ҳалиям эсимда бор. Эътибор берган бўлсангиз, айрим мега юлдузларимиз ўз интервьюларида ( қаранг, ўзим ҳам интервью сўзини ўзбекчасини билмайман) ярим ўзбекча, ярим русча гапиришади. Аҳир бу юлдузларнинг ашаддий ишқибозлари, ҳатто тушидаям кўриб турадиганлари, бу ҳолатдан кейин қайси тилда гапиришади? Исм шарифлар ҳақидаги фикрингизга ҳам эътирозим йўқ. Бу ҳар бир фуқаронинг ўз ҳоҳшига боғлиқ. Мен фақат ўзбек миллатимизни дунё тан олиб, қандай ақлли, меҳмондўст, меҳр-оқибатли эканлигини билишларини истайман ҳолос. Бир пайтлар математик Сирожиддиновни чет элда совет олими деб ёзишганини ўқигандим. Нима учун ўзбек олими дейилмаган? Чунки Москва шундай маълумот берган. Нима учун Россиянинг "что, где, когда" кўрсатувида ибн Синони великий арабский медик деб аташди? Майли, балки ибн Сино арабдир. Ўзбек ерида яшагани учун,Ўзбек медиги деса бўлмасмиди? Агар Сирожиддинов советский союзда яшагани учун совет олими бўлса. Сабаби, бу сиёсат аввалдан бор. ўзга миллатлар тилини, маданиятини, урф-одатларни йўқ қилиб,ўз тили, маданияти, урф - одатларини бошқа миллатларга киритиш "доҳиймиз" Лениннинг асосий мақсади бўлган. Ва бу ҳозир ҳам қисман бўлсада давом этмоқда.Биз айнан мана шу нарсага йўл қўймаслигимиз керак деб ўйлайман.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Старый 31.10.2013 15:09   #5  
Аватар для Minglar
Оффлайн
Сообщений: 177
+ 129  243/106
– 2  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
"Самолет" сўзини, "ўзиучар" деб, икки сўзни жуфтлаб атасак бўлмасмиди?
Турклар "учоқ" дейишади, биз ҳам оиламизда кўпроқ шу сўзни қўллаймиз.
Ответить 
Старый 31.10.2013 19:36   #6  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Minglar Посмотреть сообщение
Турклар "учоқ" дейишади, биз ҳам оиламизда кўпроқ шу сўзни қўллаймиз.
Ҳа, юқоридаги менинг шунчаки бир фикрим эди ҳолос.

Цитата:
Сообщение от Minglar Посмотреть сообщение
Тилга эътибор - элга эътибор. А. Навоий
Жуда тўғри, ҳазрат Навоийнинг олдида, Паустовскийга йўл бўлсин.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Старый 23.07.2010 16:27   #7  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Хуллас, изоҳлардан кўриниб турибдики, гапим қисман тўғрига ўхшайди - ўзбек тилига янги сўзларни киритиш анчайин қийин
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 23.07.2010 16:37   #8  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Хуллас, изоҳлардан кўриниб турибдики, гапим қисман тўғрига ўхшайди - ўзбек тилига янги сўзларни киритиш анчайин қийин
Нега энди? Баклашка, пин код, сим карта, жпрс, .... ҳаммаси осонликча кириб келган янги сўзлар-ку.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 23.07.2010 16:46   #9  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Нега энди? Баклашка, пин код, сим карта, жпрс, .... ҳаммаси осонликча кириб келган янги сўзлар-ку.
Сизга "сотовый телефон" сўзининг "уяли" деб таржима қилингани ёқадими? Худди ини (уяси) бор телефонга ўхшамайдими?
Ответить 
Старый 23.07.2010 16:49   #10  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Сизга "сотовый телефон" сўзининг "уяли" деб таржима қилингани ёқадими? Худди ини (уяси) бор телефонга ўхшамайдими?
"Юзлик" дегандан кўра "уяли" деган маъқулроқ. Агар бошқа тузукроқ вариант бўлса марҳамат...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх