|
Бекободлик Баҳром билан Баҳодир болалари билан биргалашиб Баҳромнинг Бухородаги бобосининг боғига боришибди. Баҳромнинг бобоси буларнинг болаларига беҳи, бодом берибди. Баҳром билан Баҳодир боришганда Баҳромнинг бобосининг боғдаги бўрдоқи буқаси бўшанвопти. Баҳром билан Баҳодир биргалашиб буқани боғлашмоқчи бўлишибди. Боғлашолмапти. Бўлмаса Баҳромам, Баҳодирам болалигида боксёр бўлишган. Биргалашиб Болгарияга боксдан биринчиликка боришган. Болгарияда Баҳром биринчи, Баҳодир бешинчи бўлган. Баҳодир бундайроқ боксчи бўлганда. Бўлмаса бешинчиям бўладими. Бўлсанг биринчи бўл. Баҳром билан Баҳодир буқани боғлашолмаганидан Баҳромнинг бобосиям биргалашиб буқани боғлашган. Баҳромнинг бобоси буқани бўғизлаб, белини Баҳромга, бўйнини Баҳодирга, биқинини бева-бечораларга бўлиб берибди.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
|