|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1082 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Уф-ф-ф... Тадбир булиб утганига 3 кун булди. Форумдошлар ичида журналистлар куп-у, чиройли бир репортаж йук... Ажойиб фотографлар бор-у, ажойиб фоторепортаж йук. Одамнинг ичини киздирмасдан булмайсизларми тез-тез! ;-) |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#1083 | |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Цитата:
Форумдошларнинг бу галги учрашуви иштирокчилар қамровининг кенглиги билан ажралиб турди. Меҳмонлар орасида эндигина талаба бўлган ёшлардан тортиб нуроний чеҳраларни ҳам учратиш мумкин эди. Аслида бунга осонликча эришилгани йўқ. Нигора опанинг учрашув олдидан ҳар гал телефон қилиб, “Ҳусан тўй бошлаб қўйдик...” қабилида бошланадиган суҳбатларининг ўзиёқ бу тадбирга нақадар жиддий маъсулият билан ёндошилганини кўрстиб турарди. Боз устига бир ойлик тарғибот-ташвиқот ҳам ўз самарасини берган кўринади. Каминанинг эса байрам олди ташкилий масалалар юзасидан уч-тўр бора “Фаёз”га борганини эса қитмир дўстларимиз кафедаги сулувгина админстратор қиз билан боғлаб юришганига нима дейсиз? ![]() Аввалига қизлар тадбирни турли саҳна кўринишлари ва қизиқарли ўйинлар тарзида ўтказишни мўлжаллашганди. Аммо, кафеда айрим имкониятларнинг йўқлиги, бундан-да муҳими баъзи иштирокчиларнинг жиддий талаби асосида бу ҳаракатлар тўхтатилди. Тўғрида, қандайдир қарсакбозликка уйғунлашган байрам тадбиридан кўра, аксинча, бир пиёла чой устида форумдошларнинг самимий суҳбати муҳимроқ эмасми?! Хуллас, 27 март! Эрта тонгдан нима хизмат бор дея Қаҳрамондан илк смс келди. Билсам, аллақачон кафенинг олдида турган экан. Иштирокчилар орасида энг узоқдан яъни Намангандан етиб келган форумдошимиз айнан шу йигит – Қаҳрамон Жалилов бўлади. Учрашувнинг кутилмаган меҳмони эса – Жаҳонгир Ҳаитов бўлди. Чунки, улар келолмасликларини маълум қилган эдилар-да! Тўйга тўёна билан деганларидек акамиз ҳалиги қиттай-қиттайдан олиб келишни ҳам унутмабдилар. Аммо, келишни ваъда берган форумдошларимиздан 10 нафари негадир кечада қатнашишмади.Бошловчиликни зиммасига олган Нигора опа илк сўзни Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердиевага берди. Шоиранинг шеърларидан тинглагач, даврани Наим Каримов давом эттирди. Тўғриси, олимнинг интернет, форум хусусида билимлари, тасаввурлари ва биз ҳақимиздаги хулосалари менга жуда ёқди. Ҳар иккала меҳмонга ZiyoNET дан эсдалик совғалар топширилди. Айтганча, бу йил мучал ёшни қаршилаган форумдошларимиз Раҳимжон ака, Беҳзод Саидов ва Қаҳрамон Жалиловларга аталган эсдалик совғаларни Наим Каримов топширди. Камина ҳам қуруқ қолгани йўқ, форум ҳақидаги қофиясиз мисра учун Ҳалима Худойбердиева томонидан бошимга дўппи, э кечирасиз ZiyoNET кепкасини кийгизиб қўйишди. Ҳа, эски ишхонам-а... бунақа кепкаларни шеър тўқимасдан туриб ҳам олишим мумкин эди-я! ![]() Кечада +1 меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Жумладан, Зумрадхоннинг ўғиллари Муҳаммад Карим, Омон аканинг эса рафиқалари давранинг энг азиз меҳмонлари бўлишди. Афсуски, учрашув қизғин паллага кирган маҳал Омон ака рафиқаларини кузатиб қўйдилар. Мажлислари бор экан... ҳа-я, улар ўқитувчилар-ку!!!! Тушунса бўлади. Тадбир давомида оммавий сўровнома ҳам ўтказилди. Форумга қачон аъзо бўлгансиз, форум орқали нима топдингиз ва нима йўқотдингиз каби саволларга барча ўз жавобларини айтиб ўтди. Жавоблар эса бир-биридан қизиқ эди. Кимдир йўқотганлари орасида форум учун кетган интернет трафикларини қайд этди, кимдир форумга берилиб кетиб раҳбариятдан эшитган даккиларини, яна кимдир бан олиб форумни тарк этган айрим иштирокчиларни санаб ўтди (кимлигини айтиш шартмасдир). Аммо, форум орқали нима топдингиз деган саволга аслида жавоб ҳам шарт эмас эди: чунки ўша маҳал жамланган қувноқ давра ҳар биримизнинг топганимиз, орттирганимиз эмасми? Последний раз редактировалось Husen; 30.03.2010 в 10:43. |
|
|
|
Ответить |
|
9 "+" от:
|
|
|
#1084 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Официантларни вақтида огоҳлантирмаганимиз боис таом бироз кечроқ тортилди. (Номи нимайди: хуллас қовурилган картошка, кўкатлар билан димланган тўғрама гўшт ва яна алланималар... ) Шу сабаб, овқатланмасдан кетиб қолган форумдошлардан узр сўраймиз. Таомнинг ҳаёлимизга келмаганига жиддий сабаб ҳам бор: Нигора Умарова ва ZiyoNET чи қизлар томонидан тайёрланган кўк сомса ва чучваралар, йўлбарсми, қўзичоқми шаклидаги пирогларни ҳали еб тугата олмаган эдик-да!
Тадбир давомида форумга тегишли айрим сирлар, хусусан, ким аслида ким эканлиги тўғрисидаги маълумотлар очилиб қолди! Аммо, бу ҳақида гапирмаймиз! Яхшиямки, Мақсуд Дадабоев учрашувга келмади. Келолмасдиям-да! ![]() Хуллас, салкам 4 соат давом этган учрашув якунига етди. Кечга яқин учрашувда қатнашган қизларимиздан бири смс йўллабдилар: “... ҳаммаси учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!...Орамиздаги оқибат йўқолмасин. Иншоллоҳ” Менимча, ортиқча изоҳга ҳожат бўлмаса керак! Яна бир бора ташкилий масалаларда жонбозлик кўрсатган форумдошларимизга, шунингдек кечада қатнашган барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирамиз. |
|
|
Ответить |
|
8 "+" от:
|
|
|
#1085 |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: 2 Хусен. Репортаж учун рахмат. Факат, тулкинланиб кетганимдан , адашиб "минус"ни босиб юборибман ;-). Кайтариб булмаса керак.... Лекин иккита "+" билан "айбимни" ювдим. PS: умуман олганда, шахсан мен учун бу плюс-минусларнинг умуман ахамияти йук. Изохлаб утишим боиси - статистикада куриб, хайрон булиб юрманг ;-) Последний раз редактировалось Maestro; 30.03.2010 в 13:58. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#1086 | ||
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Ростини айтганда, мен рафикам ясаган миллий материаллардан ишланган замонавий кийим, сумкачаларни олиб келиб, кичкинагина кургазма килишни режалаштирган эдим. Лекин биринчи маротаба учрашувда катнашганим учун, уялдим. Хусутдин Атони "уйготиб" юбриш имкони борми, хеч булмаса Мухаммад Карим билан тушган расмни менга юбрсалар. Жиякдан ясалган шунга ухшаш сумка Los Alamos ликларни хайратда колдирмокда. ![]()
|
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#1088 | ||
![]() |
Цитата:
Yaxshi hamki she'r to'qish faqat Husaynning qo'lidan kelarkan. Bo'lmasam... Qars bir qo'ldan emas, ikki qo'ldan chiqadi. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#1089 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#1090 |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Ҳусниддин Атодан фоторепортаж:
Узр. Расмни мана бу тартибда жойлаштиришим модераторларга ёқмагани учун ўчириб ташлашга мажбур бўлдим
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 30.03.2010 в 15:02. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|