Цитата:
Сообщение от Maksud Dadaboev
Ну не поверю я, что Пиримкул Кодиров набирал длинные тексты без ошибок на правильной узбекской кириллице. Наверняка и другие деятели участвуют на форуме по этой схеме.
|
Мен бевосита Нигора опанинг беминнат хизматлари туфайли севимли ёзувчиларим Тоҳир Малик ва Пиримқул Қодировларнинг дастхатлари битилган асарларини олишга муваффақ бўлдим. Э, бунинг сурурини, роҳатини адабиёт ишқибозлари яхши хис қилишади.
Агар сиз каби фикрлайдиган бўлсам, демак, дастхатларни ҳам ёзувчилар ўрнига Нигора опа қўйган деб ҳисоблашим керакми?
Қолаверса, педагогик фаолиятдан, модераторликдан вақт орттириб турли ижодкорлар, намоёндаларнинг остонасига қатнаётган Нигора Умаровани шон-шухратдан кўра форумдошларнинг таклиф ва мулоҳазалари, уларни ижод аҳли билан форум орқали яқинлаштириш мақсади кўпроқ қизиктиради.
Мақсуд Дадабоевнинг юқоридаги фикри ўзига хос "раҳмат" бўлибди, лекин! Илтимос, Нигора опа, бу каби фикрларга ўзингизни чалғитманг!!!