Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.01.2010 16:05   #24  
Officials Group
Аватар для Shukhrat Yaminov
Оффлайн
ЦПИ МЮ РУз
Директор
Сообщений: 328
+ 53  247/129
– 0  1/1

Uzbekistan
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборотларни аҳоли эътиборига етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари матнларини қамраб олган ва кенг фойдаланиш учун Интернет тармоғида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ишлари тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари:
тегишли органларни, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотларнинг ҳар ҳафтада олиниши ҳамда раҳбарлар, ходимлар ва бошқа манфаатдор шахсларга етказилиши учун масъул бўлган шахсларни белгилаган ҳолда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига улаш;
ўз ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда янгидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хабардор бўлиши учун масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминласин;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини ўз вақтида ва сифатли янгилаш, шунингдек Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига уланиш ва ундан фойдаланиш тартибини тушунтириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин;
ҳар ҳафтада олдинги ҳафтада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек уларга қисқача изоҳларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Интернет тармоғидаги Ҳукумат порталида эълон қилиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири Ш.Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 31 декабрдаги
340-сон қарорига
илова
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланиш Интернет тармоғи орқали текин амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 4-бандига қуйидаги таҳрирдаги «е-1» кичик банд қўшилсин:
«е-1) Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш».
Ответить 
"+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх