Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
Бир йил олдин куйдаги саволларни берган эканман...
Энди саволлар:
1. Театр хозирги кунда ёшларимизни нимаси билан жалб кила олади... ?
2. ТВ даги бадий фильмлар билан театрда сахналаштирилаётган асарлар ер билан осмондек фарки бор, хўш кайси бирини танлашимиз керак... агар танлаш жоиз бўлса...
3. Театр (гўёки) бераётган маънавий озуқа нималардан иборат ва бу озуқа ўзини жамиятда кандай акс этиради (ёки шахснинг хаётида...)?
4. 21 асрда театрларнинг жамиятимиздаги ўрни нималардан иборат бўлиши керак ва миллат таррақиёти истиқболидаги роли қандай...?
|
Эшитишимча, ушбу саволларингизга мухтасар жавобларни "Гулистон" журналининг 2009 йил 4-сонида драматург Тўра Мирзонинг миллий театрлар ҳақидаги мақоласидан топса бўларкан! Эрта-индин ўзим ҳам топсам, ушбу саҳифада мазкур мақолага яна тўхталаман.
Энди, саволларингизга қисқача жавобим: миллий театрларимиз ҳаётийлиги, турфа муаммоларни бадиий лавҳаларда очиб бераётгани, томошабинни ўйлашга ва маънан бойитишга хизмат қилаётгани билан эътиборга моликдир.
Уларни янада мазмунан бойитиш учун изланишимиз зарур, деб ҳисоблайман.