Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
Олийгоҳларда давлат тили ўқитилиши керак деган фикрингизга 100 фоиз қўшиламан. Қанақа мутахассислик бўлмасин, барибир тилни яхши билиши керак. Олийгоҳни битираётганларнинг кўпчилиги илмий ишлар ёқлаши мумкин, аммо ўзбек тилини яхши билмаслиги оқибатида ўша илмий ишини тушунарли, равон ва аниқ қилиб ёза олмайди.
|
СамДУда ўқиганимда лотин ёзуви алоҳида курс сифатида ўтилган эди. Лекин, унга жуда ҳам кам соат ажратилган.
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
Кўпчилик техникага оид мақола, рисола, китоб ва дарсликларни ўзбек тилида ифодалаш қийин дейди. Бунга умуман қўшилмайман
|
Мен эса қўшиламан. Айнан шу кунларда қийин. Сабабини эса фикрингиз давомида ўзингиз ҳам кўрсатиб ўтибсиз:
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
бундай қарор юзага келишининг сабаби - ўз тилимизни яхши билмаслигимиз, олий ўқув юртларида она тили дарсларининг мукаммал ўтилмаслиги, эътиборнинг йўқлигидир. Албатта, ўша техника соҳасига оид фикрни ўзбек тилида айтиб ўрганмагандан кейин "мумкин эмас" деган қарорни чиқариб қўя қолишади.
|
Бу сабабларга яна атамалар билан боғлиқ муаммони қўшиш мумкин. Қани эди, ҳар бир соҳа бўйича, аниқ белгиланган, ҳамма амал қиладиган атамалар луғати бўлса. Ҳозирги техник адабиётларни таржима қилиш билан боғлиқ муаммолар анча осонлашармиди...
Умуман олганда, нафақат атамалар луғати, оддий изоҳли луғатни ҳам ҳар 20-30 йилда бир марта чиқармасдан ҳар йили бойитиб бориш керак. Инглиз тилидаги изоҳли луғатларга одамни ҳаваси келади. Қаранг ҳатто "google" деган феъл бор...