Ассалому алайкум, ҳаммага!
Беҳзод, мавзу учун раҳмат. «Нега саводсизлашиб кетяпмиз»дан кўра яхшироқ фикрлар юритиляпти бу ерда.
Қисқаси, ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда тавсия қиламан бир кичик маслаҳатни. Агар сизда ўрнатилган алифбо учта(инглиз, рус ва ўзбек) бўлса, тўғриси, Alt+Shift орқали керагини танлаш қийин. Кўз доим Топшириқлар панелидаги ёзувда бўлиши керак(қайси бири актив бўлганини кузатиб).
Ишни анча енгиллаштириш усули:
Алифболарнинг таҳрир ойнасида(Языки и службы текстового вывода) «Параметры клавиатуры» тугмасини босамиз. «Дополнительные параметры клавиатуры» ойнаси очилади. Шу ойнадаги рўйхатда инглизча алифбони танлаймиз ва «Смена сочетания клавиш» тугмасини босамиз.

Пайдо бўлган ойнада «Использовать сочетания клавиш» ва Ctrl+Shift+1 ни танлаб қўямиз.

Кейинги рус ва ўзбек алифболарига мос равишда Ctrl+Shift+2 ва Ctrl+Shift+3 ни танлаймиз.

Тамом.
Шу билан ихтиёрий матн тераётганда Ctrl+Shift+3 ни босамиз ва ўзбекча ёзаверамиз. Қолганлари ҳам шу каби. Ушбу матн ҳам шу усулда ёзилган.