|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
![]() ![]() ![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Уқитувчи - биринчи мухаббатим!
Бешинчи синфда рус тили ва адабиёти уқитувчисини севиб қолдим. 10 чи синфгача бу фандан фақат аъло бахога уқидим. Еттинчи синфда инглиз тилидан янги уқитувчи дарс бера бошлади, синф иккига булинарди, группада 9 уғил бола бўлса, хаммаси “англичанка”ни севарди, мен хам. Университетга инглиз тили кириш имтихонда - аъло бахо. Нима демоқчиман: азиз уқитувчилар, чиройли кийиниб, содда бўлсаям, макияж қилиб юринглар. Уқувчиларингизда стимул пайдо бўлади, ана ундан кейин натижа бўлади! Байрам муборак! ![]() Бухоро. 100 йил аввал. Муаллиф Прокудин-Горский Последний раз редактировалось Colorado; 01.10.2012 в 15:09. |
|
Ответить |
![]() |
#2 |
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
![]() Уч авлодга: ота-онамга, уларнинг фарзданларига ва бугунги кунда невараларига таълим-тарбия берган устоз, беназир инсон - Тўхтамурод Жумаев (сурат ота-онамнинг винеткасидан олинган) Устозлар!!! Касб байрамингиз, миллат байрами муборак бўлсин!!! |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#3 | ||
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Олтин куз - хаёллар, ширин ўйлар фасли. Сокин туйғуларнинг турналардек баланд парвози еттинчи осмон қадар юксак. Кўнгил яна мурғак боладек ҳар томон ҳайрат кўзи ила нигоҳ ташлайди. Кузак шамоллари фаромуш дарахтларнинг офтоб нурида ял-ял товланиб турган сабза рангдан зарғалдоқ, олтин тусга кирган япроқларини бандидан оҳистагина тортиб меҳр нурларидек бошлардан сочаверади, сочаверади. Фаришта куз гуллари эса баҳордагидек навқирон ва дилбар...
Дарвоқе, бугун куз ҳақида эмас, мана шу олтин фаслдаги бахтиёр онларга йўғрилган муҳим сана Ўқитувчи ва мураббийлар куни - муборак айём ҳақида ҳам сурур, ҳам ғурур ила сўзламоқни ихтиёр этдим. Айтишларича, инсон боласи ҳали дунёга келмасидан бурун Яратган унинг жисмига жон ато этган ондан бошлаб, она қорнидалигидаёқ илк бахш этиладиган неъмат - тарбия ва таълим эмиш. Ҳақиқатан ҳам оламга ибрат кўзи билан боқсангиз, буюк ишлар, хусусан, инсонлар ўртасидаги холис муносабатлар, улар барпо этаётган маънавий, моддий олам тараққиёти, улкан кашфиётлар, изчил тамойилларнинг кун сайин юксалиши, асрлардан асрларга ўтиб келаётган ўлмас меросларнинг келажак ворисларга етиб келиши, бу албатта, инсонийлик тамаддунига ўлмас нақшлар ила қайд этилган ҳар даврда, ҳар миллатнинг ўзига хос таълим-тарбияси, ўзлигининг ҳосиласи эканига гувоҳ бўламиз. Англаймизки, бу боқийлик силсиласи натижасида таълим-тарбия жараёни, устоз ва мураббийлар ўрни алоҳида таҳсинга лойиқ. Шундай экан, бугун айтиладиган жамики лазиз ва илиқ сўзлар устоз деб аталмиш қалб меъморлари ҳақида. Меҳрингиз-ла очмиш ҳаёт кўзини, Мадҳ зтмоққа шайдур бугун овозим. Сизга ўхшатаман қуёш юзини, Оддий муаллимим, азиз Устозим. *** Қалби ззгуликка тўла, лиммо-лим, Кўкка йўлладингиз - баланд парвозим. Ҳамиша менга ёр Сиз берган таълим, Отамдай улуғим - азиз Устозим. *** Шеърият мулкига ошно этдингиз, Китоблар қатига битилар розим. Сиз-ки, борингизни фидо этдингиз, Ҳар нафас ҳамдамим - азиз Устозим. Устозлар шаънига қанча сўзлар илинмайлик, барибир кам. Тилагимиз барча устозларимиз соғ-омон бўлишсин. Уларни мана шундай шукуҳли онларда айёмлари билан чин қалбимиздан қутлаймиз. Қадрли устоз ва мураббийлар! Қўлимиз кўксимизда, қаршингизда таъзимдамиз! Ширин сўздан, нурли юздан ёруғ йўллар, Чин меҳрдан, мурувватдан обод чўллар. Шу зотларни, шогирдларин кўкка йўллар, Лойиқ улар қанча ҳурмат-эъзозларга, Бошлар эгиб, таъзим айланг Устозларга! (с) 26.09.2012 й. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#4 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Агар бўлмаса йўл бошлагучи пир,
Солур бўйнинга шайтон доми тазвир. Ажаб йўлдур тамоми меҳнати ранж, Ва лекин ҳар қаричда бир ниҳол ганж. Сўфи Оллоёр
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#10 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Азиз устозлар!
Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами барчангизга муборак бўлсин! Ҳамиша элда азиз, юртга фидойилар қаторида бўлинг! Агар ҳаёт бўстон бўлса, биз муаллимлар унинг боғбонимиз. Ҳар доим эл назарида бўлиб келганмиз, шундай бўлиб қолайлик. Ёмон назарлардан Ўзи асрасин. Масъулиятли ишингизда Сизга сабру-қаноат, матонат тилаб қоламиз. ![]() |
|
Ответить |
|