|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() |
Кайсар булбул
Зоглар орасида булбулни курдим, беш-ун кутир загча бошин чукиган, юраги ёрилиб улсин деб шурлик, булбул хакида куп игво тукилган. Эмишки, хониши доим аразли, йукотиш керакмиш сохта булбулни, сахар чогларида вайсаб гаразли, атай ухлатармиш неча кизгулни. Бу хам етмагандай комил замонда салтанат касрига пешоб тукармиш, тагин ул миллатчи эмиш ашаддий, кайда сайраса эл исён кутармиш. Игволар ёзилур, беш-ун кутир зог янги арслоншохга тинмай хат ташир. Шотирлар ишидан юрар кайфи чог кора кузойнакни таккан каттаси. Арслоншох алмашар, вазир алмашар, борликни кайтадан курмокда авом. Зоглар кагиллашиб бирам яйрашар, тагин игвохатлар ёзилар равон. Эмишки, бу булбул айбин яширар, хар нахор ун каклик гуштини ермиш, палон йил писмадон ковакда бирдан саккизта айикни зурлаган эмиш. Тагин бир айби бор, укирмиш намоз, ислом байрогига килармиш сажда, хар кандай жазони берсангиз хам оз, хаммани кон килиб булди бу аждар. Игволар ёзилур, беш-ун кутир зог янги арслоншохга тинмай хат ташир. Шотирлар ишидан юрар кайфи чог кора кузойнакни таккан каттаси. Ажаб хангомалар булар кайтадан, зогларнинг кузида кайнар ажина. Зоглар орасида сайрар атайлаб, бу булбул узиям жуда гажир-да. Хой булбул, Узингга бир оз рахм кил, булмасми дамингни чикармай турсанг. Ахир кайта куриш... булмасми бир йил зоглар орасида зог каби юрсанг. Шавкат Рахмон |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
|