Интернет хам худди оловга ухшайди. Окилона фойдалансангиз манфаат курасиз, фойдалана олмасангиз куйдириб куйиши мумкин. Афсуски купчилик ёшлар интернетга билим олиш учун эмас, зерикканларидан киришади. Табиийки шов-шувли сайтлар бундан яхшигина фойдаланишяпти. Бу сайтларни назорат киладиган одамлар хам булмаса керак. Узларини журналист хисоблаган бу инсонлар, мен одамларга нима беряпман, деб узига савол бериб куришмайди хам. Берган такдирда хам уларни дунёкараши, савияси узларини оклашларига етиб ортади. Замон талаби шу дейишади.
Хозирги кунда шоу бизнес интернет сайтларнинг хам, газета журналларнинг хам асосий мавзусига айланди. Тугри, шоу бизнес янгиликларига, адабиёт ва саънатдан хам талаб кучлирок. Лекин бу дегани, омма (айникса ёшларимиз) кирадиган бу сайтларни хар-хил булмагур гаплар ёзиладиган чатга айлантириш дегани эмаску? Ziyouzни олиб каранг,канчалик инсонларга фойдаси тегяпти, шахсан мен купгина китобларни шу сайтдан олганман. Барака топсин админстратори хам бошка аъзолари хам. Бирок шов-шувли сайтлар эгаларига курук рахмат эмас, машхурлик, даромадли бизнес керакдек туюляпти. Сарик матбуотни росдан хам "сариг"ини чикарворишди. Энг куп "ахлат" титкилайдиганлар кимлар деса, хеч иккиланмай уша "журналист"ларни курсатиб куйишадиган булишди. Нима эмиш эркинликмиш. Эркин, халкни талабларини инобатга олган холда ижод килишаётганмиш. Шу ерда Пушкиннинг битта эпиграммаси эсга тушади.
Цитата:
Эркинлик истовдингиз мана сизга ЭРКИНЛИК,
Тор иштонлар урнига кенгрокларини кийдик.
|
Бу инсонлар хам худди шундай килишаётгандек назаримда.Ундан кура уз вазифаларидан окилона, хайрли максадларда фойдаланишса яхши буларди.