|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
|
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42
316/64
– 0
0/0
![]() |
Афсуски, дунёнинг нариги бурчагидаги нашрлардан бунака олди-кочдиларни кучириб олиб уз нашрини тулдираётган мухаррирлар йук эмас. Уларга «Хой, барака топгур, шунака гапларни достон килиш шартми», десангиз, жавоби тайин: «Одамлар жиддий гаплардан чарчаган, кунгилочар нарсаларни укийди. Бу ёги «Бозор иктисодиёти!» «Бозор иктисоди»экан деб одамларни уйлашга эмас, уйламасликка ургатишга ким рухсат берди, сизга?» десангиз, суз эркинлигини рукач килади.
Албатта, суз эркинлиги яхши нарса, керак нарса. Лекин бировга берилган эркинлик бошка бировнинг тафаккурини утмаслаштирса, Минглаб газетхонларнинг асабига тегиб, кадриятларимизни хакорат килса тугри буладими? Конун хужжатларида оммавий ахборот воситалари узлари таркатаётган ахборотнинг хакконийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан бирга жавобгардирлар, деб белгилангани бежиз эмас. Баъзиларга шуни айтсангиз хам малол келади. «Суз эркинлигини бугувчи», «хакикатни айтишдан куркувчи», «жахон андозаларини тушунмовчи»га айланасиз. Уларни каноти остига оладиган «химоячилар» хам топила колади. Чет эл агентликлари, турли марказлар, турфа ташкилотлар, инсон хукуки мухофазачилари… Андоза эса нукул «у ёкдан» олинади. «У ёкда» ота-углидан, киз-онасидан, ука-акасидан, опа-синглисидан йиллаб, хабар олмаса, улик-тириги била ниши булмаса, арзимаган пул учун нота-бола судлашиб юрса бунинг оти шахс мустакиллиги деб аталади. «Бу ёкда»ги удумни-кушнининг бошига ташвиш тушса югуриб чикиб холидан хабар олиш, кумакка шошилишни «ёлланма тафтишчилар» бировнинг шахсий хаётига аралашиш, «ибтидоий жамоанинг хаёт тарзи» деб бахолайдилар. У ёкда «кимнинг кунгли кимда булса, куяверинг уйнасин!» деган шиор «эркин мухаббат» саналади. «Бу ёкда» йигитдир, киздир номус чегарасидан чикиб, «шох ташлаши» билан куни-кушни, махалла- куй, ёшларнинг узига хам, ота-онасига хам дашном берса яна уша «тафтишчилар» «бировнинг хукукини бугиш» деб хулоса чикарадилар. Ажаб, Японияда аёл киши эркак олдида бир эмас, уч букилиб таъзим килса, бунинг отини «шаркона менталитет» дейдилар-да, бизнинг аёллар эркакдан икки кадам оркада юрса, «феодал муносабат»га йуядилар. Нега энди «стандарт» икки хил булиши керак? Яхши нарсаларни бир-биридан урганиш халкларнинг кадимий удуми. Биз бошкалардан урганишга карши эмасмиз. Бошкалардан урганадиган нарсаларимиз оз эмаслигини яхши биламиз. Аммо бундай паллада нима учун биров нукул «устоз», бошка биров нукул «шогирд» булиши керак? Куйиб берсангиз, качон каерга бориш, кандай овкат тановвул килиш, кимни ёктириб, кимни ёмон куришни ургатгиси келадиган «донишмандлар» хам учраб туради. Шундай пайтда табиий савол тугилади. Нима, бизнинг узгаларга ургатишга лойик кадриятларимиз йукми? Биз бировдан каммизми? Мархамат, сизлар хам биздан урганинглар! Албатта, глобаллашув бутун дунёда руй бераётган, ортга кайтмайдиган жараён. Бошка мамлакатлар катори биз учун хам бенихоя зарурий, багоят фойдали жараён. Лекин у бир ёклама булмаслиги керак. Глобаллашув –миллий узликни йукотиш дегани эмас. Дунё цивилизацияси турфа халкларнинг узига хос анъаналари, маданияти, маънавий кадриятлари билан гузал ва бой хисобланади. Уларнинг хар бири яшаш ва равнак топишга хакли. Лекин кайсидир давлат ёки давлатлар, кайсидир халк ёки халклар глобаллашувини уз менталитетидан келиб чикиб узгаларга тикиштириши адолатдан эмас. У холда бу жараён бир томондан фойда килса, иккинчи тарафдан жиддий зарар келтириши, асрий кадриятларга шикаст етказиши, халк уз илдизидан айрилган «омма»га, миллат уз киёфасини йукотган "манкурт"га айланиб колиши эхтимолдан холи эмас. Бундай хатарга йул куймасликнинг чораси бита: узгалар кадриятини камситмаган холда уз кадриятларимизни махкам тутиб химоя килишимиз, лозим булса жумла-жахонга курсатишимиз керак |
|
|
Ответить |
|
|
|