Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.05.2009 16:19   #4  
Open ID Group МНО
Аватар для Umarbek Allamov
Оффлайн
Сообщений: 90
+ 75  56/31
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Umarbek Allamov с помощью ICQОтправить сообщение для Umarbek Allamov с помощью YahooОтправить сообщение для Umarbek Allamov с помощью Skype™Мой мир
“Болалик баҳори” Республика фестивали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли, 2009 йил 26 январдаги “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили тўғрисида”ги ПҚ 1046-Қарорлари асосида Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликларининг 2008 йил 9 августдаги 211, 833-сонли қўшма буйруғини ижросини таъминлаш, ўқувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича юқори савияга эришишига, улар ижрочилигида янги ижодий услубларни яратиш, ўзбек ва бошқа халқлар бастакорларининг мумтоз куйлари, миллий рақс ва қўшиқларни тарғибот этиш шунингдек, ўқувчиларнинг ижрочилик маҳоратини ривожлантириш учун Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика фестивали ўтказилмоқда.

“Болалик баҳори” Республика фестивалнинг
ш а р т л а р и

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика фестивали ҳар йили апрел-май ойларида ўтказилади.
Фестивалда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларидан ташқари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфида фаолият кўрсатаётган мусиқий йўналиши мавжуд бўлган таълим муассасаларидан ҳам ёш ижрочи жамоалар қатнашишлари мумкин .
“Болалик баҳори” Республика фестивалининг дастури Халқ таълими вазирлиги Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси томонидан тасдиқланади .
Ушбу дастур асосида қатнашчилар томонидан тақдим этилган ихтиёрий асарлар рўйхати (шахсий дастур)га ижро жараёнида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилмайди.
Республика фестивалида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган бадиий жамоалар таълим муассасаси раҳбарияти тавсияномаси билан қуйидаги йўналишлар бўйича қатнашадилар:
I. Анъанавий хонандалик ( ансамбл иштирокчилари таркиби 12тадан-18 нафаргача)
1.Ўзбек халқ ашулаларидан ёки ўзбек бастакорлари асарларидан бири:
а) Тановарлар, Муножотлар, Мавригидан парча, Ялли-ялли, Эй сарви равон, Шароб, Қаландар I- II лардан бири;
б) Ю. Ражабий, Х. Абдурасулов, Т. Жалилов, Д. Зокиров, Ф. Содиқов, К. Жабборов, Ғ. Тошматов, С. Калонов, Х. Тўхтасинов, Ў. Расулов асарларидан бири.
2. Вохаларга мансуб мумтоз асарлардан бири:
а) Шашмақом, Хоразм , Тошкент ва Фарғона мақом йўлларидан бири;
б) Баётлар, Қашқарча, Соқийнома ва Уфор усулидаги ижролардан бири.
II. Анъанавий созандалик (ансамбл иштирокчилар таркиби10 тадан-14 нафаргача)
1.Ўзбек халқ куйлари ёки ўзбек бастакорлари асарларидан бири:
а) Шароб I- II, Қорадали, Норим-норим, Алиқамбар, Дилхирож, Тановар, Хожиниёз I-II, Фарғонача ва ҳоказо;
б) Ю. Ражабий, Т. Жалилов, Д. Зокиров, Ф. Содиқов, К. Жабборов, Н.Ҳаса-
нов, М.Мирзаев, Х. Тўхтасинов, А. Исмоилов асарларидан бири.
2. Вохаларга мансуб мумтоз асарлардан бири:
Пешраву дугоҳ, Самои дугоҳ, Насри сегоҳ, Наврўзи ажам, Ажам тароналари, Баётлар ва ҳоказо.
III. Рақс санъати (ансамбл иштирокчилари таркиби 7 кишидан кам бўлмаслиги шарт )
1. Ўзбек миллий рақсларидан - 1та
2. Жаҳон халқ рақсларидан - 1та
IV.Эстрада хонандалиги (иштирокчилар таркиби 3та кишидан кам бўлмаслиги шарт )
1. Ўзбек эстрада қўшиқларидан -1та қўшиқ(минус билан)
2. Жахон эстрада қўшиқларидан– 1та қўшиқ (минус билан)
V. Ўзбек халқ чолғулари (ансамбл иштирокчилар таркиби 10 тадан 14 нафаргача)
1. Ўзбек бастакорлари асарларидан - 1та асар
2. Жаҳон бастакорлари асарларидан -1та асар


Республика фестивалини ўтказиш муддати


Республика фестивали уч босқичда ўтказилади.
1.Фестивалнинг I-босқичи туманларда мактаблараро 25-30 март кунлари
2.Фестивалнинг II-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри марказларида туманлараро 5-15 апрель кунлари
3.Фестивалнинг III-босқичи Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари болалар ижодий жамоалари иштирокидаги “Болалик баҳори” Республика фестивалининг якуний босқичи 2009 йил 15-май куни Ўртачирчиқ тумани 12-сонли, 18-май куни Фарғона шаҳри 1-сонли, 21-май куни Қарши шаҳри 1-сонли ва 23-май куни Бухоро шаҳри 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари базаларида ўтказилади.
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх