|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | ||
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Ниҳоят, форумда қарийб 2 ой аввал ўртага ташланган ташаббус амалга оширилди - форумдошларнинг биринчи чойхонаси ташкил этилди.
![]() Йиғинга рамзий маънода UBazm деб ном берилди. ![]() Катта "самовар"да чой дамлаб туришни зиммаларига олган AbuMuslim келмагач, соқийликни Ғолиб Нишонбоев ўз бўйнига олди. Ахир, ошдан кейин зап кетадиган чойни етказиб туришни ўзи бўладими? ![]() Чойхонанинг Наврўз айёми арафасида бўлиб ўтаётганини билдирувчи мана бу сумалакни эса Ҳусниддин Ато атайлаб Бухородан олиб келтирган эканлар. ![]() Ниҳоят, Жиззахча паловхонтўра сузилди. ![]() Жаноб Маэстро айтганларидек, барча қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилдик. Ош лаганда, устига устак сопол лаганда сузилди. Катталигини айтмайсизми? ![]() Бу дақиқаларни дарров тарихга муҳрлаш керак!!! ![]() Энди эса совғаларни тарқатиш вақти келди - UZINFOCOM маркази номидан махсус футболкалар! Иштирокчилар номидан Нигора Умаровага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. ![]() Қайсисидан олсам экан?!! Оқиданми, қорасидан? ![]() Биз танлаб бўлдик!!! ![]() И-е, бу беркинган ким бўлди? ![]() Эсдалик учун!!! Яна бир бора барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирамиз!!!! |
||
|
|
Ответить |
|
|
|