Цитата:
Сообщение от Shaxnoza
Aммо тўғрисини айтинглар ҳамма ҳозир қайнона ва келин Наргиза можаросини кейин нима бўлар экан деяпти а?
|
Кино яхши ишланган-у, қайнона образи жуда оширворилган назаримда. Ўзбек қайноналари бунчалик даражага хали бери етиб келишмаганди, лекин ушбуни кўргач энди шунақа бўлишга ҳаракат қилишмаса бўлгани...
Цитата:
Сообщение от Shaxnoza
Наргизани ойисига қараб шу ўлгур яхши мебель, яхши сарпо-суруқларни қарз олиб бўлса ҳам қилса бўлмасмикин дегандир, пул топилади, аммо қизининг бахти топилмайди, ахир орамизда қанча оналар шундай қиляптилар-ку.
|
Агар шунақа бойлик билан инсон бахтли бўлиб кетаверса, "бахт" сўзидан яқинда нафратланиб қолишим ҳеч гап эмас. Қизиқ, қарз олиб бахт сотволиш мумкин бўлса-я? Майли қарз-қавола қилиб бўлса ҳам, қимматбаҳо мебеллар билан қизини узатса-да, лекин барибир бахтли бўлмасачи...? Бунда икки марта бахтсизлик бўларканда.
Цитата:
Сообщение от Shaxnoza
Наргиза-чи сал тилини калта қилиб, қайнонаси айтган гапларга парво қилмаса бўладику, турмуш ўртоғи яхши бўлса бўлди-дэ деганлар ҳам бор,
|
Ўзингизни жонажон, 20 йил бағрида авайлаб, ўзи емай сизга бериб улғайтирган туққан онангизни бир мартамас, икки мартамас, бир кунда ўн марталаб ҳақорат қилиб турса, бахтингизни деб ким бўлса ҳам қараб турмасангиз керак???
Цитата:
Сообщение от Magister
Манимча сал жиддийрок кино олишни бошлаш керак! 
|
Менинг фикримча, бошқа кинолардан кўра, бу сериал жиддийроқ.