26.02.2009 19:34
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
Махтумкули хикматларидан
Олимга ёндошсанг, очилар кўзинг,
Жохилга ёндошсанг, кўрдек бўларсан.
* * *
Одам бор, минг туман едирсанг оздир,
Одам борки, еган нонига етмас.
* * *
Мард йигитнинг ор – киличи.
* * *
Дўзахнинг тимсоли бир ёмон хотин.
* * *
Яхшини олам орзулар.
* * *
Йигит карир ёмон аёл учраса.
* * *
Доно сўзга кулар нодон,
Сўз маъносини билмагунча.
* * *
Нодон ўгил отасига карамас
* * *
Ахмок ўзин доно дер,
Тентак ўзин сог санар.
* * *
Акллилар кўпдир, акл ишлатган оз.
* * *
Ким йўкотса акл билан хушини,
Килар ишни билмас шармисор бўлур.
***
Одам бўлиб, одам кадрин билмаган
Кишилардан ўтлаб юрган мол яхши.
Сўзлаганда сўз маъносин билмаган
Инсонлардан сўзлаёлмас лол яхши.
Худойим сакласин шаррдан, кахрдан,
Миннатли ош аччик бўлар захардан,
Хар бир ерда бир бозорсиз шахардан,
Аслида бир куриб ётган чўл яхши
***
Яхшиликда элга ўзин танитган,
Олкиш олиб даражаси зўр бўлар.
Ёмон бўлиб, яхшиликни унутган,
Иззатин йўкотар, итдан хор бўлар.
Мунгли бўлар муродига етмаган,
Залил бўлар Хак амрини тутмаган,
Ўз ризкига хеч каноат этмаган,
Кўзин тикар кас ошига, зор бўлар.
|
|
|
Ответить
|