|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Оффтоп: Обид Асомовнинг репертуариданЭлчилар ва бошқа хорижий меҳмонларни олдида ўзини қандай тутишни билмайдиган бир подшоҳ бўлган экан ва нуқул ўйламасдан турли меҳмонларни олдида бирон ножўя гап гапириб қўйиб, муаммолар орттириб юрар экан. Лекин, подшоҳнинг Хўжа Насриддиндек ақлли вазири бор экан. Бир куни у подшоҳга дакки берибди: -Подшоҳим, нуқул ўйламасдан гапириб, муаммо орттирасиз... Менда таклиф бор, яна меҳмонлар келса оёғингизга ип бойлаймиз, бир учини мени қўлимда бўлади. Нотўғри гапирсангиз, мен ипни тортган заҳотим жим бўласиз. Буёғини ўзим давом эттираман дебди. Бир куни Араб ўлкасидан навбатдаги элчилар келиб, муддаоларини сўзлаб, подшоҳдан жавобни интиқ кутишаётган экан... Нима дейишни билмаган подшоҳ бир пайт сарой ташқарисида юрган мушукка кўзи тушиб, калласига илк келган гапни айтворибди - Сизнинг мамлакатингизда мушукларга нима беришади? Элчилар саволдан хайрон қолишибди. Насриддин дарҳол ипни тортибди ва ўзи изоҳлашга киришибди: - Подшоҳимиз жуда ҳам оқил ва мутаффаккирдирлар... Улар коса тагида нимкоса қилиб гапиришни ёқтирадилар. Мушуклар қандай овқат ейишини сўраганларига хайрон бўлманг, одатда одамлардан ортган овкат мушукка берилади. Шу савол орқали подшоҳмиз ҳалқингиз нима ейишини ва шу тариқа қанчалик фаровон эканлигингизни билмоқчилар - деб тушунтириб кетса, подшох жахл билан ўрнидан турибди. - Шунақа ақлли гап гапирган эканман, номард, нега ипни тортасан!!!! |
|
|
Ответить |
|