Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Сарик матбуот тамгаси остида танкидларга учраётган булса-да, тобора оммалашиб бораётган хусусий-нодавлат нашрларга, аникроги уларда чоп этилаётган маиший енгил-елпи ва саёз хикояларга кандай мунособат билдирасиз? Мавжуд вазиятнинг олдини олиш, китобхонларни енгил-елпи асарларга ургатиб куймаслик учун кандай амалий ишлар килинмокда ёки килиш керак...
|
|
Сарик матбуот масаласига келсак. Сарик матбуот атамаси бутун дунёда бор. Бизда шуро даврида хамма нарса "кизил" эди: "Кизил Узбекистон", "Кизил Тожикистон"- "Узбекистони сурх", "Точикистони сурх"... Хатто "Кизил Коракалпокистон" газетаси хам бор эди. "Кизил тукимачи", "Кизил дехкон", "Кизил кетмон"... Шунака довдирлик бормиди, хуллас нима булса хаммаёк кип-кизил эди. Кейинги пайтларда эса хаммаёкда "сарик матбуот" хакида гап бормокда. "Сарик матбуот" сузи дунёда оммалашиб кетди.