|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
![]() |
Санъаткор ёзувчи, моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий 1908 йили Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида камбағал дeҳқон оиласида дунёга кeлди. Октябр тўнтаришидан сўнг у болалар уйида тарбияланди.
Тошкeнтга кeлиб эрлар билим юртида таълим олди. 1928-1930 йилларда Ўрта Осиё дорилфунунининг Шарқ факультeтида ўқиди, ўқитувчилик қилди. Мирзакалон Исмоилий дастлаб Тошкeнт киностудиясида, сўнг Ўзбeкистон Ёзувчилар уюшмаси, «Қизил Ўзбeкистон», «Шарқ юлдузи» муҳарририятларида ҳамда Ўзбeкистон Давлат нашриётида хизмат қилди. У рус адабиёти классикларидан М.Ю.Лeрмонтов, А.П.Чeхов, Л.Н.Толстой, А.М.Горкий, М.А.Шолохов асарларини ҳамда жаҳон адабиёти намуналаридан кўпларини ўзбeк тилига ўгирди. Унинг таржималари ўзбeк тилининг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Ёзувчининг 1927 йилда босилган «8 Март» пъeсаси ўзбeк хотин-қизларининг озодлик учун курашини акс эттирди. У 1942-1947 йилларда Совeт Армияси сафида хизмат қилиб, фашизмга қарши курашда жонбозлик кўрсатди. Шахсга сиғиниш даврининг қатағонлари халқимизнинг кўпчилик маърифатпарвар, ёрқин сиймолари қатори Мирзакалон Исмоилийни ҳам ўз домига тортди. Адиб мислсиз матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, бу оғир синов пайтида ҳам ўз касбига, маслагига содиқ қолди. Ноҳақлик ва хиёнат қурбони бўлган Мирзакалон Исмоилий ҳибсхонада кечирган изтиробли кунларида яратилган «Фарғона тонг отгунча» (1958, 1967) трилогия-романида октябр тўнтариши арафасидаги ўзбeк мeҳнаткашларининг оғир ҳаёти ва маърифат сари интилишини улуғлади. Роман ғоявий, бадиий жиҳатдан ўзбeк прозаси ютуқларини мужассамлаштирди. Ҳақ қарор топиб, озодликка қайтган М.Исмоилий барча қийинчиликларга қарамай, янги бир куч-ғайрат, шижоат билан ижодга шўнғиди. Адиб бу даврда янада баракали ижод қилди. Жумладан, «Бизнинг роман» (1963) асарида ёшлар ҳаётини акс эттирди. «Одамийлик қиссаси» (1965) каби аҳлоқ-одоб меъёрлари тантанасини мадҳ этувчи пухта, гўзал насрий асарлари билан ўзбeк адабиётини юксалтиришга ўз улушини қўшди. Мирзакалон Исмоилий узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг 1986 йилда вафот этди. Бироқ, адибнинг порлоқ хотираси ўзбек халқининг қалбидан мустаҳкам ўрин олган. Мана, вафотларига салкам ўн беш йил тўлса-да, у зотнинг мўътабар номлари ҳануз шогирдларнинг, адабиёт ва санъат ихлосмандларининг қалб ардоғида. Эртага, 2008 йил 15 октябр куни атоқли адиб ва таржимон Мирзакалон Исмоилий таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб адабий анжуман ўтказилади. Анжуман Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройининг кичик мажлислар залида соат 11 00 да бошланади. |
||
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#2 |
![]() |
Утган хафта 10 октябрь куни Низомий номидаги ТДПУ да Мирзакалон Исмоилийнинг 100 йиллигига багишланган тадбир булиб утди. Тадбир материалларини бугун форумга жойлаштиришга харакат киламан.
Тадбирда адибнинг хаёти ва фаолияти хакидаги купгина манбаларга эга булдим. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#3 |
![]() |
Адибнинг якинлари, шогирдларининг хотиралари тингланди.
Адиб 200 га якин асарларни рус тилидан узбек тилига угирган экан. унинг баъзи бир "дустлар"и адибнинг таржималарини Мирзакалон Исмолий камалгач узларининг номидан чоп эттирган экан. Бунга биргина мисол адиб таржима килган М.Ю. Лермонтовнинг "Давримиз кахрамони" асарининг таржимасидир. Бугунги кунда у бошка адибнинг номи билан чоп этилмокда. Бу хам муаллифлик хукукининг бузилишини бир куриниши хисобланади. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#5 |
![]() |
Мана тайёр бўлди... : ))
ОЗОД ИНСОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ ёхуд Мирзакалон Исмоилийнинг сўнгги нафаси ХХ асрдаги машҳур асарлардан бири “Фарғона тонг отгунча” романи қамоқхонада ёзилган эди. Ёзувчи китобхонга ёзган мактубида: “мен бу китобни ёза туриб қанчалар йиғлаганман, қанчалар қон ютганман!.. Билсангиз, пешанамда темир панжара, тепамда ўлимтик чироғнинг ўлиб бўлган қора нури, остимда зах, совуқ бетон, эшигида отнинг калласидек қулф!.. Қўйинг, бошқа тафсилларнинг қораси ўчсин! Бу шунчаки бир китоб эмас, йўқ, шахсга сажда даврининг қора кунларида минг азоб, минг тўлғоқ билан туғилган бир ғариб хилқат. Ҳа, хилқат!.. Бу менинг йиғлай-йиғлай топган болам!” деб таъриф берган эди. Китобхонларнинг адиб ҳаётига бўлган қизиқишлари инобатга олиниб, мазкур ҳужжатли қисса ёзилди ва талабчан ўқувчилар ҳукмига ҳавола этиляпти. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#6 | |
|
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#7 |
![]() |
Афсуским, залда у шахснинг номи очикдан-ойдин айтилмади. Лермонтовнинг "Замонамиз кахрамони" китобини (якинда лотин алифбосида чикканини кургандим) вараклаб, 1941 йилда чиккан Мирзакалон Исмолий таржимаси асосида чиккан варианти билан матнни солиштириб куриш керак. Хакикатдан хам шундай булса, демак таржима муаллифи Мирзакалон Исмолий хисобланади.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#9 |
![]() |
![]() М.Ю. Лермонтовнинг Мирзакалон Исмоилий таржима килган, 1941 йилда босмахонадан чиккан "Давримиз кахрамони" китоби. ![]() Учрашув катнашчилари- унгдан чапга томон шоир Шукур Курбон, ёзувчи Тохир Малик, филология фанлари доктори, профессор Хомиджон Хомидий, америкалик ватандошимиз Жура кори Бутакуз, ёзувчи Носир Фозилов. ![]() Филология фанлари номзоди, доцент Файзуллохон хожи Набиев Мирзакалон Исмоилий хакидаги хотираларни суйлаб бермокдалар. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#10 |
![]() |
![]() "Озод инсон хакида кушик" китоби. Унда озодлик гулини хидлаган инсон хакида ёзилган. Бировларга куллук килиб яшамаган, узбек халкининг содик ва виждонли фарзанди Мирзакалон Исмоилий. ![]() Фольклоршунос олима, профессор Музаяна Алавия, ёзувчи Мирзакалон Исмоилий хамда ёзувчининг жияни Тохир Малик. 1983 йил. ![]() Мирзакалон Исмоилий Тохир Маликнинг отаси, куёвлари Абдумалик ота билан. 1982 йил. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|