|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Бундан муддао нима эди? Жавоб оддий - уларнинг миллий сиёсатига кўра халқ ўзининг кимлигини билмай яшамоғи даркор эди. Улуғ шоирларимиздан Ғафур Ғуломнинг 1949 йилда «бизларни «қабила» деб атаган» инглиз лордига жавоб тарзида ёзган ажиб шеъри бор:
Қадим ўзбек халқисан, асл Одам авлоди, Миср эµромларидан тарихинг қарироқдир. Хоразмнинг µар ғиштида - боболарнинг ижоди, Англо-саксонлардан анча юқорироқдир. Бизда логарифманинг мушкул муаммолари, Қўлдаги бармоқлардай оддий қилинганда µал, «Олий ирқ» даъвогари, Черчилнинг боболари Ҳатто санай олмасди ўн бармоқни мукаммал... Ўзбекистоннинг фазилатларини бўрттириш шарт эмас. Бу халқ рўйи заминнинг тарихини бойитишга, маънавий оламининг ривожига беқиёс даражада улуғ ҳиссасини қўшиб келган ва бундан сўнг ҳам шундай бўлажак. Оталарнинг бугунги кундаги вазифаларидан бири - улуғларни таниб, улар билан фахрланиш ҳиссини фарзандлар қонига сингдирмоқликдир. Шу ўринда яна бир вазифани ҳал қилишимиз керак бўлади: ўтмиш билан фақат фахрланибгина қолмай, Ватан равнақи учун улуғлар анъанасини давом эттиришга масъул эканимизни унутмай, шунга яраша ҳаракат қилишимиз шарт. Ўзбекистон, яъни Ватан ҳар биримизсиз кунини кўравериши мумкин. Беш-олти ёки неча юз, ҳатто минг кишисиз ҳам яшайди, келажаги пойдеворини қураверади. Аммо биз - биронтамиз Ўзбекистонсиз яшай олмаймиз. Ким Ватансиз яшаш мумкинлигига ишонса - у диёнатсиздир. У ҳору-зордир. Ўз юртидан юз ўгирганлар энг аввало ўз виждонларидан юз ўгирган бўладилар. Ўз юртини севмаган, сева олмаган одам ҳатто ўзини ҳам сева олмайди, оқибатда эса ўзидан ўзи нафратланади. Тилимизда оҳангдош, аммо маъно жиҳатдан зид сўзлар кўп. Шулардан бири - «Диёнат», яна бири эса - «хиёнат». Қаранг, фарқи биттагина ҳарфда. Масофа жиҳатидан ҳам яқинлиги бор. Диёнатсиз одам бир қадамгина қўйса хиёнат оламига кириб қолганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳазрат Навоий айтмоқчи: Барча хиёнатни диёнат этиб, Барча диёнатни хиёнат этиб... Шунисидан Худо асрасин! Она фарзандларининг ёшига қарамай, уларнинг ташрифини интиқ кутганидай, Ватан ҳар биримиздан доимий равишда фидойи хизматимизни кутади. Ватан тузини оқламаклик инсоний бурчимиз эканини бир нафас ҳам унутмасак бас. Дилимиздаги диёнат бизларни шунга даъват этади |
|
Ответить |
"+" от:
|
|
|