Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ИКТ и телеком > События... > Неделя ИКТ в Узбекистане
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Результаты опроса: UZ домени ҳақида энг яхши мақолага овоз беринг
“UZ” домени – умуммиллий бойлигимиз. (Лутфилло Турсунов) 2 13.33%
“UZ” домен зонасининг ривожланиши: ютуқ ва камчиликлар. (Хусан Кабулов) 7 46.67%
“UzNet” виртуал оламига хуш келибсиз! (Илҳом Тешабоев) 0 0%
gov.uz ўрнига dav.uz! (ёҳуд давлат домен номлари тизими). (Самандар Атоев) 5 33.33%
UZ доменида тил ва ПР масаласи. (Бинафша Каландарова) 1 6.67%
Голосовавшие: 15. Вы ещё не голосовали в этом опросе

 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.09.2008 11:39   #32  
Pre Open ID Group
Аватар для Ilhom Teshaboyev
Оффлайн
OOO Saflor
преподаватель
AKA:milsum
Сообщений: 260
+ 48  91/57
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Ilhom Teshaboyev с помощью ICQОтправить сообщение для Ilhom Teshaboyev с помощью YahooОтправить сообщение для Ilhom Teshaboyev с помощью Skype™LiveJournal
“UzNet” виртуал оламига хуш келибсиз!

Интернет – ХХ аср мўъжизаси, унинг виртуал оламига хуш келибсиз! Шу вақтгача бу ҳақда маълумотга эга эмасмисиз, нега? Шошилинг! Интернет – ҳозирги замоннинг янгитдан очилган “Америкаси”. Ким орқада қолиб кетса, кейин виртуал дунё тараққиётига етолмайди. Айниқса, Интернет “ерларининг” тақсимига кечикиб қолсангиз, кейин қимматроқ ва қийинроқ эгаллашга тўғри келади.
Интернет – инсоният қабул қилишининг янги ўлчами. Уни эгаллаш бир томондан осон, иккинчи томондан мураккаб. Унинг осонлиги шундаки, дастурларнинг энг осони “Internet Explorer” билан фойдаланишни билсангиз кифоя. Интернетни кезиш, барча хизматларидан фойдаланиш учун бу дастур етарли. Унинг мураккаблиги, биринчидан, Интернет хизматларидан фойдаланиш учун алоҳида билим ва малака талаб қилинади, иккинчидан, тармоқдаги хизмат ва маълумотлар асосан ҳорижий тилларда берилган. Ўзбек тилида жорий қилинган хизматлар, нашр қилинган маълумотлар ҳозирча кўп эмас. (Масалан, умумжаҳон энциклопедияси (http://wikipedia.org) -да инглиз тилидаги мақолалар сони икки ярим миллион дан ошиб бораётганда, ўзбек тилида бор йўғи олти минг атрофида мақола нашр қилинган).
Мавжуд ҳаётдаги бор нарсалар Интернетда – умумжаҳон компьютер тармоғида ҳам мужассам. Уни мукаммал эгалласангиз:
  • хат ёзиб, жавобини сонияларда оласиз;
  • танишиб, давра суҳбатлар қурасиз, семинар, конференцияларда қатнашасиз;
  • сиртқи ўқув юртларда таълим оласиз;
  • тил ўрганиб, ҳорижий матнларни таржима қиласиз, луғатлардан фойдаланасиз;
  • ажойиб умумжаҳон энциклопедияларидан фойдаланасиз;
  • китоб, газета ва бошқаларни ўқийсиз, уйингизда дунё кутубхонаси бўлади;
  • уйингизда ўтириб бизнес ва ижод билан шуғулланасиз;
  • пулли ва пулсиз амаллар бажарасиз;
  • дунёга саёҳат қиласиз;
  • виртуал (хаёлий) ҳаётга кирасиз;
ва ҳоказо.
Хуллас, Интернетда ҳам ҳаётдагидек барча воқеа ва ҳодисаларда иштирок этишингиз мумкин.
Тармоқда манзиллар кўп қаватли домен (инг: domain - вилоят). тизимига қурилган. Интернетда ҳудди борлиқдаги давлатларга ўхшаш виртуал кенгликлар ҳам мавжуд. Улар умумий мавзулар ёки географик жойлар бўйича номланади.
Географик доменлар одатда икки ҳарфдан иборат:
  • ru – Россия;
  • ua – Украина;
  • uz – Ўзбекистон;
  • ca – Канада;
  • us – АҚШ.
ва ҳоказо.
Домен ичида ҳам ҳаётдагидек маълум бир жойни сотиб ёки ижарага олиш, ўзи учун вакиллик очиш мумкин. “Uz” зонаси ҳали жуда ёш, ривожланиш бўсағасида. Бизнинг Интернетдаги Ватанимиз – “uz” домени (номли фазо) ва Интернетнинг бу қисми “UzNet” деб аталади. Шундай экан, ватанимизни жаҳонга танитайлик ва янада яшнатайлик.
Оддий Интернет фойдаланувчиси сифатида ўзимнинг тажрибаларим билан ўртоқлашиб, қўлдан келганича “uz” доменини ёритишга ҳаракат қиламан.
Виртуал фазога кирганимда биринчи иш – электрон почтани текшираман. “UzNet” -да хат ёзиб электрон почтадан фойдаланиш учун http://doda.uz порталида http://mail.doda.uz хизматидан фойдаланаман. Бу ерда хатлар учун 50 Мб жой берилади, бу албатта кўп эмас, лекин хизмати доим ишончли ишлаб келмоқда. Энг қулай тарафи тез очилади ва ишлайди. Келган хатларни қараб чиқиб, керакликларини қолдириб, нокеракларини ўчириб ташлайман.
Янгиликларга қизиқиш менда азалдан одат, умуман, бу эркак кишиларга хос мойиллик дейишади. “UzNet”-да янгиликларни тезда билиб олиш учун http://banya.uz сайтидан фойдаланилади. Бу саҳифани очсангиз бир варақнинг ўзида барча қизиқарли сайтлардан, энг янги нашр қилинган маълумотлар сарлафҳаларидан хабар топасиз. Қизиқтирган янгилик сарлафҳасига чертсангиз, маълумотни берган сайтга ўтиб кетасиз. Кейин “banya” –га қайтиб, “UzNet” денгизида сузиб юришни давом эттиришингиз мумкин, бундай ҳолатни “серфинг” деб ҳам аташади. Дарвоқе, бу ажойиб сайтда “RuNet” (Россия тармоғи) янгиликлари билан ҳам танишса бўлади.
Лекин, янгиликларни кўп ўқисангиз тез толиқиб қолишингиз мумкин, шунда ҳордиқ олиш учун тармоқдаги роботлар билан эмас, тирик жонлар билан суҳбат қурсангиз айни муддао. “UzNet” -нинг энг сара мутахассислари учрашиб, фикр алмашиш жойи http://uforum.uz ҳисобланади. Бу мажлисга кириб, ҳозирда ахборот технологияларининг энг долзарб масалалари билан танишиш мумкин. Энг завқланадиган жойи – мутахассисларнинг баҳс ва мунозаларини кузатиб, кези келганда қатнашиб, ўзингизнинг фикрларингизни билдиришингиз мумкин. Ҳақиқий сўз эркинлиги шу ерда жорий қилинган, хоҳлаган фикрингизни билдирасиз, аммо сўзларингизга жавоб берасиз, чунки “ёзилган” сўз – отилган ўқ! Умуман, ҳар бир фойдаланувчи мажлисда қатнашиши, савол бериши, жавоб ёзиши мумкин. Саволлар турлича бўлиши мумкин, асосийси – мавзуга тўғри келиши, мулоқот этикасига мувофиқ бўлиши зарур.
Республикамизнинг йирик шаҳарларида дунёга номи чиққан компаниялар мажлис-намойишлар ўтказади. Бундай мажлисларда энг юксак технологиялар билан таништириб, мажлис якунида совғалар улашиб, ширин таомлар тортиқ қилишади. Бундай жойни топиш учун http://pc.uz сайтига кириш кифоя. Сайтнинг янгиликлар бўлимида тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилади ва энг муҳими, мажлис-презентацияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш “боғлари” кўрсатилади. Бундан ташқари, сайт мухбирларидан мақолалар, ҳусусий эълонлар, савдо фирмаларининг нарх-наволаридан хабар топишингиз ҳам мумкин.
Ахборот технологиялари соҳасидан ҳақиқий сифатли мақолага ташна бўлсангиз http://infocom.uz сайтига киринг. Бу Ўзбекистон компьютер технологиялари ишқибозларининг энг севимли сайти десам муболоға бўлмаса керак. Бу сайтнинг афзаллиги – кўп тилларда юритилиши, шулар қатори жонажон она тилимизда ҳам мавжуд.
Ҳа айтганча, муҳим масала, бугун ёки эртага бизни қандай об-ҳаво кутяпти саволига http://weather.afisha.uz жавоб беради. Жойида айтиш мумкин, сайтнинг об-ҳаво маълумотлари жудаям аниқ ва кўпинча тўғри келади. Бундан ташқари, сайт санъат ва маданият ҳақида маълумотларга жуда бой.
Энди масала: ўзбек халқи орасида одат бўлиб қолган, дўстлар учрашиб, ойда бир марта ош қилиб ўтиришади. Энди фараз қилайлик, бирор сабаблар туфайли чойхона манзили ўзгарди. Қандай қилиб тез ва осон йўл билан биродарларингизга хабар етказишингиз мумкин. СМС юбориш имконияти анча мушкулингизни осонлаштириши мумкин, чунки “UzNet” -да асосий уяли компаниялар бепул ва қулай равишда СМСлар жўнатиш хизматларини йўлга қўйган. Шундай қилиб, масалани ечими – ошна-оғайниларингизнинг телефон руйхатини топасиз ва Билайн абонентларига:
http://beeline.uz/sms/sms.php ,
МТС абонентларига:
http://sms.mts.uz/sms.php
Перфектум абонентларига:
http://www.cdma.uz/index.php?action=sendsms
сайтлари орқали хабар берасиз.
Вақти келиб, иймонингизни бақувват қилмоқчи бўлсангиз http://islom.uz -га ташриф буюринг. Сайтнинг бошидаёқ намоз вақтлари кўрсатилган, рамазон тақвимлари муҳайё, барча вилоятлар учун намоз тақвимлари, қуръондан тафсифлар, ҳадислар, диний мақолалар нашр қилинган. Ажойб имконият: шахсан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзларига савол бериб, жавоб олишингиз мумкин.
Интернетнинг донишманди – Евгений Скляревский билан суҳбатлашмоқчи бўлсангиз унда http://barbaris.uz сайтига марҳамат. Бу киши “UzNet” ҳақида кўп нарсани билади. Янги авлод “UzNet” юлдузлари билан танишаман десангиз Беҳзод Саидовнинг http://linux.zn.uz сайтига ташриф қилинг. Бу саҳифада Linux операцион тизими ҳақида энг сўнгги маълумотларни топишингиз мумкин.
Бир тех-хизмат устаси менга мурожаат қилиб, “Матиз” автомашинасининг китобини сўраганда, бу китобни http://knijka.uz –дан тез ва осон топиб берган эдим. Умуман, бу сайтда жуда кўп фойдали китоб ва журналлар нусхаси жойлаштирилган, айниқса, ахборот технологиялари бўйича 200 га яқин китоб мавжуд.
Мана ўқув юртларида ҳам ўқишлар бошланди. Кўз очиб юмгунча ўқувчилар чорак ва сессия топшириқларига етиб келишади. Ана шунда http://ref.uz сайти ёрдамидан фойдаланиш айни муддао. Чунки сайтда жуда кўп рефератлар нашр қилинган ва доимо янгиланиб, эндигина яратилган рефератлар киритилиб борилади. Бундан ташқари, бу ерда сайтнинг эълонлар хизмати ёрдамида хоҳловчилар ўзига репититор, ўқитувчилар эса ўзларига тингловчиларни топишлари мумкин.
“UzNet” -да асабларингиз, назарингиз дам олади, энг яхши томони бу ерда порнография суратлари, ортиқча реклама банерлари йўқ. Сайтларни очганингизда назарингиз яланғоч аёллар чиқиб қолишидан чўчимай, маълумотни бемалол қабул қилиши мумкин. Сайт мазмунлари асосли, билдирилган фикрлар равон, маъсулиятли равишда тақдим этилади. Умуман айтганда, маълумотлар жиддий, қисқа ва аниқ берилади. Ёлғон эълонлар, “спамер” ва фирибгарлардан бизнинг тармоғимиз ҳозирча холис.
Келажакда “UzNet”-да шундай маъсулиятли ва жиддийликини сақлаб қолиш тарафдори бўлиб, хизматларни, сайтлар сонини, матн мазмунларини янаям кенгайишини тилаймиз. Айниқса, пулли хизматлар кенгайиб, вилоятларга ҳам етиб келишини кутиб қоламиз. Ўйламанки, ҳозирда энг кераклиги – электрон тўловларнинг ривожланиши. Қани энди, масалан, “PayNet” хизматлари диёримизнинг барча хонадонларига кириб келса-ю ва оддий фойдаланувчи уйидан туриб, электр, газ, сув тўловларини Интернет орқали амалга оширса, тармоқ хизматлари барчага сув ва ҳаводек керак бўлиб қолар эди. Бу эса республикамизда Интернет фойдаланувчиларининг сонини кескин ўсишига сабаб бўлиб, дунё миқиёсида ҳам ривожланган мамлакатлар қаторига киришимизга яна битта омил бўлар эди.

Илҳом Тешабоев

Последний раз редактировалось Ilhom Teshaboyev; 19.09.2008 в 11:50.
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх