|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Худойберди Тухтабоевнинг кайси асарларини укигансиз? | |||
"Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
33 | 78.57% |
"Ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
23 | 54.76% |
"Беш болали йигитча", "Омонбой ва Давронбойнинг саргузаштлари" |
![]() ![]() ![]() ![]() |
14 | 33.33% |
Деярли барча асарларини |
![]() ![]() ![]() ![]() |
9 | 21.43% |
Асарларини ўқимаган эканман |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 2.38% |
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 42. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мухтарам форумдошлар!
Навбатдаги сухбатдошимиз Узбекистон халк ёзувчиси, Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими Худойберди Тухтабоевдир. Худойберди Тухтабоев - узбек болалар адабиётининг етакчи намояндаларидан бири, уларнинг рухий оламини том маънода яхши англайдиган ижодкор ёзувчи. ![]() Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 05.08.2008 в 10:41. |
||
|
Ответить |
![]() |
#2 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 05.08.2008 в 11:12. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Сухбатимиз мавзуси "Болалар адабиёти ва унинг бугунги кундаги ахволи", болаларнинг китоб укишга булган кизикиши сусайишининг асосий омиллари, болалар рухияти хакида булади.
Ёзувчининг асарлари хакидаги кимматли фикр - мулохазаларингизни, адибга узингизни кизиктирган саволларингизни колдирасиз, деган умиддамиз. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#5 | ||
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Мен адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг асарларида "катта бўлганман" десам ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Кичиклигимда Хошимжон саргузашларини ўқиб завқланган бўлсам, кейинроқ Намоз бошидан кечирган воқеалар ила "яшаганман". Ўсмирликка яқин даврларда эса "Мунгли кўзлар"ни ўқиб нихоятда таъсирланган эдим... Тўғрисини айтсам, яқинда фарзандларим билан "талашиб" "Жаннати одамлар" ва "Беш болали йигитча"ни яна бир карра ўқиб чиқдим;-). Менда ва фарзадларимда адабиётга қизиқишни кучайтиришга асос бўлган ўлмас асарлар муаллифига чексиз миннатдорчилик билдириб, яна узоқ йиллар шундай асарлар яратиб ижод қилишларини чин дилдан тилайман!
Цитата:
Албатта, бу борада хурматли адибимиз даражасида фикр юрита олмайман. Шундай бўлсада, оддий китобхон ёки ота сифатида қуйидаги шахсий фикримни айтиб ўтмоқчиман. Баъзи давраларда "Ҳозир болалар ўқийдиган китобнинг ўзи йўқ" деган фикрни эшитиб қоламан. Бўлмаган гап! Деярли ҳар сафар маош олганимда китоб дўконига кираман ("Шарқ зиёкори"). Биз кичиклигимизда мутоала қилган китобларнинг лотин алифбосидаги қайта нашрларидан тортиб янги чоп этилган асарлар, болалар қомуслари, жахон болалар адабиётилан таржималар (Том Сойердан тортиб Капитан Гранд болаларигача), турли эртаклар тўпламлари, шеърлар-у топишмоқлар, мақоллар тўпламларигача бор. "Бўлса ҳам - қиммат!". Хозир нима арзон? Бир елимшиша "Кока-кола" ҳам 1500 сум. Шу пулга китоб ҳам беради... Бу бир бахона! Ота бир марта улфатлар билан бўладиган "чойхонадан" воз кечса, тўйда санъаткорларга икки марта "қистир"маса, она шу тўйга "мундайроқ" тоғора қилиб борса, синф рахбари ота-оналар мажлисларида тўғри тушунтириб 100 сўмдан китоб учун маблағ тўпласа (эх муаллим, гарданингга яна нималарни юклаш мумкин?;-)) - фарзандларга 4-5 яхши китоб олиш мумкин, мазза қилиб 1-2 ой алмашиб ўқишади. Ҳеч ким бунинг учун отиб ташламайди. Хўп, "беш қўл баробар эмас" деганларидек, камхаржлик айб эмас. Унда китобхон танишлардан фарзандлар ўқиши учун вақтинча китоб олиб туришга нима ҳалақит беради? Ғурурми? Кибру-ҳавоми? Манманликми? Тубанликми? Нега шахсий кутубхонам борлигини яхши биладиган маҳалладошлардан бирортаси(!) на ўзи учун, на фарзандлари учун мендан китоб сўраб турмайди? Асакаси кетиб қолса керакда, а? -"Қўшни, "Жумонг"нинг диски чиқибди, болалар тинқиллаб қўйишмаяпти, мабодо сизда йўқми?"... (Дард йўқ, бало йўқ!). -"Ака, диск йўғ-у, яхши болалар китоблари бор. Шундан берақолай?" -"Э, хозир болалар китоб ўқирмиди. Буларга компьютер бўлса, реп бўлса, кино бўлса". -"Ўзларидан сўраб кўрганмисиз?" -"..?!" Ҳамма бало катталарда! Хохиш, истак, интилиш, керак бўлса - талаб йўқ. Бахона эса мингта! Нима бўлсада, "Шарқ зиёкорида"ги болалар адабиёти бўлими доим харидорлар билан гавжум. Ўзим неча марта кўриб кетган китобимни эртанги куни келиб тополмай хуноб бўлганман. Демак, ўқишяпти. Бундан кейин ҳам ўқишади! Мен бунга аминман! Цитата:
1. Шахсан мен Сизнинг деярли барча асарларингизни экранлаштириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Хусусан, "Сехргарлар жанги ёки ширин ковунлар мамлакатида" асари махорат билан экранлаштирилса, саргузаштларга бойлиги юзасидан "Гарри Поттер"дан хечам қолишмайди деб ҳисоблайман. Айтингчи, шу пайтгача асарларингизни экранлаштириш (болалар учун фильм, сериал, мультфильм шаклида) юзасидан Сизга таклиф ва мурожаатлар бўлганми? Жавоб учун ташаккур! Оффтоп: TO Nigora Umarova.Менинг анъанавий саволим нима бўлади?;-) Последний раз редактировалось Maestro; 05.08.2008 в 14:01. |
||
|
Ответить |
![]() |
#7 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Укувчилик йилларимда "Сарик девни миниб", "Сарик девнинг улими", "Ширин ковунлар мамлакатида ёки Акромнинг саргузаштлари" китобларини укиб кандай завкланган булсам, бугунги кунда хам бу китоблар мен учун уз ахамиятини йукотгани йук. Сабаби ёзувчи жамиятдаги иллатларни болаларча куз билан караб, уларни фарклашга ургатади, укувчиларни фикрлашга ундайди.
Айникса, "Ширин ковунлар мамлакатида" китобидаги жамият иллатлари бугунги кунда хам мавжуд. Ёзувчининг кахрамонлари юкорида Маэстро таъкидлаб утганларидек, Гарри Потердан колишмайди. Хатто, Том Сойерни ярим йулда колдириб кетади. Уларда "шум бола"ча хатти-харакатлар хам мавжуд. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Юкоридаги асарларни кулгу билан укиган инсон, "Мунгли кузлар", "Касоскорнинг олтин боши", "Беш болали йигитча", "Жаннати одамлар"ни укиса бироз маъюс тортади.
"Жаннати одамлар" автобиографик асар хисобланади. Унда ёзувчининг болалик йилларидаги вокеалар, етимликнинг кийинчиликлари акс эттирилган. Ёзувчининг болалик йилларидаги хотиралари "Беш болали йигитча", "Мунгли кузлар"га хам кучган. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 05.08.2008 в 17:13. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#9 |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: TO Nigora Umarova."Иштаҳа тановвул пайти келади" деганларидек, авомнинг мендек манглайи қора бир вакилидан таклиф бор;-). Мухтарам адибларимиз билан сухбатга параллел равишда азиз мехмонларнинг ҳаёти ва ижодига тегишли бир савол берилса-ю, форумчилар унинг жавобини топишга ҳаракат қилиб кўришса? Тўғри жавоб муаллифига адиб дастхати туширилган китоб тақдим қилинса? Мисол учун, "Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб" асари неча марта қайта нашр этилган ва китобнинг умумий адади қанча?" қабилида... Ха энди, бу ҳам бир таклифда... |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#10 |
![]() ![]() Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
![]() |
Кўпчиликда бўлгани каби менда ҳам бадиий адабиётга меҳр уйғонишида Худойберди Тўхтабоев асарларининг беқиёс ҳиссаси бор. Биринчи марта "Сариқ девни миниб"ни ўқиб, мен ҳам Хошимжонга ўхшаб роса "сеҳрли қалпоқча"ни қидирганман...
Севимли адибимизга саволларим: 1. Сизнинг мактабда яхши муаллим бўлганингизга шубха йук. 25 ёшда хар ким хам мактаб директори бўлолмайди. Агар сиз олийгохни тугутиб, мактабда ўкитувчилик килмасдан пойтахтда колганингизда болалар ёзувчиси сифатида танилган бўлармидингиз? Демокчиманки, уша мактабдаги фаолиятингизнинг ижодий фаолиятингизга кай даражада богликлик томонлари бор? 2. Улгайганимиз сари болаликдаги хусусиятларимизни унутиб, ундан узоклашиб борамиз. Хатто болаликдаги айрим харакатлар бизга эриш туюла бошлайди. Асарларингизда болалар психологиясини очиб бериш сизда кийинчилик тугдирмаганми? 3. "Касоскорнинг олтин боши"ни ёзишингизга нима туртки бўлган? Намоз Примкул ўгли - тарихий шахс. Качон ва каерда Намоз ботирнинг такдири хакида эшитгансиз ва у хакида асар ёзиш фикри тугилган? Умуман, асосан мустамлакачиларга карши курашган бундай шахс хакида асар ёзиш совет тузуми даврида кийинчиликларни келтириб чикармаганми? |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|