Қадрли Нигора,
Мен нафақат ўзбек, балки умуман телевидениедан воз кечганимга хеч хам афсусланмайман. Радио хам элас-элас тингланади. Булгаков таъбири билан айтганда: Ўзбек рўзномаларини овқатдан олдин
тановул мутоала қилманг.
Кечирасиз, балки ростдан хам мен замонавий ўзбек адабиётидан махрумдирман. Чунки бирон бир китоб дўконида (уларнинг ўзи деярли йўқ бу потйтахт шахардаги ахвол, агар вилоятларда умуман китоб дўконлари бўлса уларда нима сотилаётган экан?) ўзбек тилидаги замонавий ва ақлли китобларнинг мири хам йўк.
Яна бир марта қайтрамаман, дастурчи хатто соқов ёки мохов бўлиши мумкин, лекин хар қандай дастур интерфейсини хар қандай тилга ўгириш мумкин. Бунинг учун дастурни яратаётган инсон ўзбек бўлиши ёки ўзбек тилини билиши шарт эмас. Дастурлаш тиллари таржима қилинмайди инсонлар галашадиган тилларга.
Бироқ ана шу дастурларни фойдалана биладиган инсонлар нафақат она тилини, балки ана шу дастурлардан фойдаланиш эхтиёжини келтириб чиқарадиган билим даражасида фаолият юритиши лозим.
Балки энди тушунарлироқдир фикр юритиш тарзим?